-
-
«A» Серия 10.05.2024 23:45 Фрозиноне 0 - 5 Интер Ла-лига 11.05.2024 00:00 Алавес 2 - 2 Жирона Лига—1 11.05.2024 00:00 Брест 1 - 1 Реймс Лига—1 11.05.2024 00:00 Ницца 1 - 0 Гавр АПЛ 11.05.2024 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити Ла-лига 11.05.2024 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас АПЛ 11.05.2024 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли АПЛ 11.05.2024 19:00 Вест Хэм - Лутон АПЛ 11.05.2024 19:00 Ньюкасл - Брайтон АПЛ 11.05.2024 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед АПЛ 11.05.2024 19:00 Борнмут - Брентфорд АПЛ 11.05.2024 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас Ла-лига 11.05.2024 19:15 Вильярреал - Севилья «A» Серия 11.05.2024 21:00 Наполи - Болонья АПЛ 11.05.2024 21:30 Ноттингем Форест - Челси Ла-лига 11.05.2024 21:30 Гранада - Реал Мадрид «A» Серия 11.05.2024 23:45 Милан - Кальяри Ла-лига 12.05.2024 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна «A» Серия 12.05.2024 15:30 Лацио - Эмполи Ла-лига 12.05.2024 17:00 Кадис - Хетафе «A» Серия 12.05.2024 18:00 Верона - Торино «A» Серия 12.05.2024 18:00 Женоа - Сассуоло Ла-лига 12.05.2024 19:15 Атлетико - Сельта АПЛ 12.05.2024 20:30 Ман. Юнайтед - Арсенал «A» Серия 12.05.2024 21:00 Ювентус - Салернитана Ла-лига 12.05.2024 21:30 Валенсия - Райо Вальекано «A» Серия 12.05.2024 23:45 Аталанта - Рома Ла-лига 13.05.2024 00:00 Бетис - Альмерия Лига—1 13.05.2024 00:00 Монпелье - Монако Лига—1 13.05.2024 00:00 Страсбур - Метц Лига—1 13.05.2024 00:00 Клермон - Лион Лига—1 13.05.2024 00:00 Нант - Лилль Лига—1 13.05.2024 00:00 Ренн - Ланс Лига—1 13.05.2024 00:00 ПСЖ - Тулуза Лига—1 13.05.2024 00:00 Марсель - Лорьян -
«Ла Лига»да «Реал Мадрид» ғолиб бўлишини таъминловчи 5 та омил
Баҳо: +1Бўлим: ЕВРОПА » Миллий чемпионатлар » Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар
Дарҳақиқат, ҳозирда Испания чемпионатида ғолиблик учун кураш олиб бораётган клубларнинг аҳволи ҳавас қилгудек даражада эмас. Шундай бўлсада, «Реал Мадрид»да чемпионлик учун имконият мавжуд. Бугун Мадрид клубига чемпионликни тақдим этиши мумкин бўлган омиллар ҳақида сўз боради.
Зидан ўз услибида
Зидан жамоа муаммоларга кўмилиб қолган бўлсада, ўйин услубини секин-аста ўзгартириб бормоқда ва шундай оғир даврда ҳам муҳим ғалабалар еришмоқда. Айниқса «Севилья» ва «Гранада»га қарши учрашувларда шакилланган жамоавий футбол гувоҳи бўлдик. Агарда Зизу шогирдлари ўсишда давом этса, бир неча ойдан сўнг ўз йўналишига тушиб олади ва уларни тўхтатиб қолишнинг имкони кескин пасайиб кетади.
Таркиб ва янги етакчилар
Ҳозирда «Реал Мадрид» жамоаси ўртача ҳар бий ўйинда 6,7 бор рақиб дарвозасига аниқ зарба йўлламоқда. Бу Испаниядаги энг яхши кўрсатгич дегани. Ўтган мавсумдаги омадсизликлардан сўнг, янги мавсумда Бензема, Казимиро, Рамос, Варан ва бошқа футболчилар секин-аста ўзининг аввалги формасини тиклаб бормоқда. Барча танқид қилган Эден Азар эса, сўнгги 3 та учрашувда 3 та голли узатма берди ва ҳисобига битта гол ёзиб қўйишга муваффақ бўлди. Родриго ва Винисиус сингари иқтидорли футболчиларга кераклмча имконият яратиб берилмоқда. Қисқача қилиб айтганда, «Реал Мадрид» ўз таркибини шакиллантириб бормоқда ва тез орада бу меҳнатлар ўз самарасинни кўрсатади.
Азар, Бензема, Бейл
«Барселона» Гризманни ҳарид қилган бўлсада, жамоанинг ҳужумлари тўлиқ Мессига боғлиқлигача қолмоқда. Тўғриси, Валверде французни ўзига ноқулай бўлган нуқтада ўйнатмоқда ва натижа ҳам шунга яраша десак, адашамган бўламиз.
«Атлетико Мадрид» ҳужумида ҳам чалкашликлар мавжуд. Коста Ёши ўтгани сайин қизиққон ва жанжалкаш бўлиб бормоқда, Мората вазиятларни кўкка совуриш бўйича тенгсиз бўлса, Фелишга бироз барқарорлик етишмаяпди. Улардан фарқли ўлароқ «Реал Мадрид»нинг ҳужум чизиғидаги юк Азар, Бейл ва Бенземага бир ҳил юклатилган ва улар ҳозирчи вазифани аъло даражада уддалашмоқда. Тезкор, барқарор ва катта ғалабаларни қўлга киритган тажриба футболчилар жамоавий ва якка тартибда ҳам кучли якунловчилар сирасига кирад. Бу эса, чемпионлик пойгасининг финишида Мадрид клубига қўл келиши мумкин.
Рақиблар муаммоси ва «Ла Лига» қадри
Афсуски, Симионе Жоага ҳужумкор ўйинни ваъда беган бўлсада, Фелишдан Антуан Гризманнинг ўрнида фойдаланмоқда. Асосан қарши ҳужумга таянган жамоавий ўйинда Фелиш ўзини тўлиқ намойиш этишга бироз қийналмоқда. «Барселона» эса, Мессисиз Испаниянинг ўртамиёни клубларидан бирига айланиб қолишини барчамиз гувоҳи бўлдик. Мессининг Ёши 32 дан ошиб кетганини инобатга олсак, у руҳий ва жисмоний имкониятларини ЕЧЛ ғолиблиги учун ишлатади. Очиғи Месси учун «Ла Лига» ғолиблигининг қизиғИ ҳам қолмаган. У ЕЧЛда ғолиб чиқиш учун ички чемпионат ўйинларидан воз кечишга ҳам тайёр эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Ўзининг асосий рақибларида фарқли ўлароқ, «Реал Мадрид» учун Испания чемпионлиги биринчи ўриндаги вазифага айланган. Ҳозирда қироллик клуби олдига қўйилган мавсум олди биринчи ўриндаги вазифа Ички биринчиликда ғалаба қозониш ва клубнинг мавқейини ортга қайтариш.
Супер ротация
«Реал Мадрид»нинг Зидан қўл остида 2016/17-йилги мавсумда амалга оширган ротацияси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Ўша йили Зидан қўл остидаги 23 та футболчи умумий ҳисобда ўртача 1000 дақиқа давомида майдонда тўп суришган ва ҳеч ким заҳира ўриндиғида қолиб кетмаган эди. Ушбу фактор эвазига, «Реал Мадрид» қишдан сўнг, жисмоний тайёргарликдаги устунлиги боис, ички чемпионатда ҳам ЕЧЛда ҳам ғолиб бўлган эди. Ҳозирда Зидан яна ўша темпда иш бошлади. «Севилья»га қарши учрашувдан сўнг, 8 та футболчи заҳирага олинди. «Осасуна» билан ўйиндан сўнг, яна 6 та футболчига дам берилди.
Испаниянинг «Марка» нашри тарқатган хабарларга кўра, Зиданнинг бутун мавсум давомида футболчиларни навбати билан майдонга тушириш учун олдиндан тузилган режаси мавжуд. Унга кўра, ҳар бир футболчи баҳорги ўйинларга қадар толиқиб қолмаслиги лозим. Ички чемпионат ўйинларида ҳал қилувчи сўнгги турларларига келиб толиқиб қолган рақибларни енгиш ортиқча куч талаб этмайди ва «Реал Мадрид» чемпионат финишига ҳаммадан бирини бўлиб етиб келади.
Манба: Stadion.uz.Киритилган сана: 03.11.2019 20:16.
Ўқилди: 10242 марта.
Билдирилган фикрлар: 5 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Андижон | 6 | 11 |
2 | Насаф | 5 | 11 |
3 | Сўғдиёна | 6 | 11 |
4 | Нефтчи | 5 | 10 |
5 | Навбаҳор | 5 | 9 |
6 | ОКМК | 6 | 8 |
7 | Қизилқум | 6 | 8 |
8 | Локомотив | 6 | 8 |
9 | Пахтакор | 5 | 7 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 4 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 5 | 2 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Андижон | 0-1 | Сўғдиёна |
6-тур | Навбаҳор | 4-0 | Локомотив |
6-тур | Бунёдкор | 0-2 | Сурхон |
6-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
6-тур | Пахтакор | 4-3 | Металлург |
6-тур | ОКМК | 3-4 | Насаф |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |