-
-
Суперлига 18.05.2024 19:00 Андижон 1 - 1 Металлург Суперлига 18.05.2024 19:00 Қизилқум 2 - 4 Олимпик «A» Серия 18.05.2024 21:00 Лечче 0 - 2 Аталанта «A» Серия 18.05.2024 23:45 Торино 3 - 1 Милан Ла-лига 19.05.2024 00:00 Алавес 1 - 0 Хетафе «A» Серия 19.05.2024 15:30 Сассуоло - Кальяри «A» Серия 19.05.2024 18:00 Удинезе - Эмполи «A» Серия 19.05.2024 18:00 Монца - Фрозиноне АПЛ 19.05.2024 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм АПЛ 19.05.2024 20:00 Лутон - Фулхэм АПЛ 19.05.2024 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон АПЛ 19.05.2024 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла АПЛ 19.05.2024 20:00 Челси - Борнмут АПЛ 19.05.2024 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест АПЛ 19.05.2024 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед АПЛ 19.05.2024 20:00 Брентфорд - Ньюкасл АПЛ 19.05.2024 20:00 Арсенал - Эвертон АПЛ 19.05.2024 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм «A» Серия 19.05.2024 21:00 Интер - Лацио Ла-лига 19.05.2024 22:00 Кадис - Лас-Пальмас Ла-лига 19.05.2024 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид Ла-лига 19.05.2024 22:00 Мальорка - Альмерия Ла-лига 19.05.2024 22:00 Гранада - Сельта Ла-лига 19.05.2024 22:00 Бетис - Реал Сосьедад Ла-лига 19.05.2024 22:00 Барселона - Райо Вальекано Ла-лига 19.05.2024 22:00 Атлетико - Осасуна Ла-лига 19.05.2024 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья Ла-лига 19.05.2024 22:00 Валенсия - Жирона «A» Серия 19.05.2024 23:45 Рома - Женоа Лига—1 20.05.2024 00:00 Монако - Нант Лига—1 20.05.2024 00:00 Лилль - Ницца Лига—1 20.05.2024 00:00 Лион - Страсбур Лига—1 20.05.2024 00:00 Реймс - Ренн Лига—1 20.05.2024 00:00 Ланс - Монпелье Лига—1 20.05.2024 00:00 Тулуза - Брест Лига—1 20.05.2024 00:00 Гавр - Марсель Лига—1 20.05.2024 00:00 Метц - ПСЖ Лига—1 20.05.2024 00:00 Лорьян - Клермон «A» Серия 20.05.2024 21:30 Салернитана - Верона «A» Серия 20.05.2024 23:45 Болонья - Ювентус -
Ажиб ҳангома: ВАР қурбонига айланган Шомуродов
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Миллий чемпионатлар » Россия 1-дивизион
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Бугун “Ахмат” — “Ростов” ўйинини кўриб, ВАРга бўлган муносабатим, Россиядаги ВАРга бўлган муносабатим салбий томонга ўзгарди. Ҳали бунақа кутилмаган қарорни ҳатто майдондаги ҳакамлар ҳам чиқаришмаганди.
Ўйинда дастлаб Шомуродов ҳисобни очди. Кейин эса мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди. Ғалабага интилган Карпин шогирдлари эса олдинга ўтишга интилишди. Шундай вазиятлардан бирида жамоадоши Элдорга тўпни узатди. Элдор рақиб футболчисидан ўзиб, жарима майдонига яқинлашди. Шу пайтда “Ахмат” футболчиси Элдорнинг қўлидан тортди. Элдор мувозанатни йўқотди, йиқила бошлади. Шунда рақиб ҳамюртимизнинг қўлини қўйиб юборди ва ҳеч нима қилмадим дегандек ишора қилди. Лекин бош ҳакам вазиятни тўғри баҳолаб, жарима зарбаси белгилади ва қўполлик қилган футболчига қизил карточка кўрсатди. Ҳаммаси тўғри эди. Чунки Элдорни рақиб сўнгги чора сифатида йиқитди, агар тортмаганида Шомуродов катта эҳтимол билан гол урарди. Ҳамма, жумладан, мен ҳам жарима зарбаси берилишини кута бошладим.
Айни шу пайтда ВАР ишга тушди. Негалигини билмадим. Бош ҳакам ҳайрон бўлганча, дам асабийлашиб ВАРдаги ҳакамлар билан гаплаша бошлади. Футболчилар ҳам ҳайрон. Ўзимча “Қизил карточка бекор қилинса керак”, деб ўйладим. Чунки қизил карточкани бекор қилдиришга ВАРнинг ваколати бор. Демак, сариқ карточка билан алмаштирилиши ва жарима зарбаси тепилиши керак. Балки, умуман, карточка бекор қилишар... Хуллас, вазият жуда антиқа тарзда якунланди. ВАРдагилар нима деган, билмадим, бош ҳакам қизил карточкани бекор қилди, четлатилган футболчи майдонга қайтди (буниси тушунарли), аммо жарима зарбасини ҳам бекор қилинди. Айни шу қарорни тушунмадим. Ҳеч қандай ўйиндан ташқари ҳолат йўқ, қўполлик бор, рақиб Элдорнинг қўлидан тортиб қолганди. Агар ҳужум ривожланиши давомида қаердадир “Ростов” футболчилари қўполлик қилишган бўлса, ўша жойдан жарима зарбаси тепилиши керак. Аммо мезбонлар дарвозабони тўпни эркин зарба билан ўйинга киритди. Демакки, ВАР қоида бузилмаган деб топган.
Кейинчалик такрорий вазиятда "Ростов" футболчиси Норманнинг рақиб билан тўқнаш келган ҳолати кўрсатилди. Шарҳловчи эса "Менимча, шу ҳолат сабаб бўлди-ёв" қабилида фикр билдирди. Аммо Норман рақибга ҳеч қандай қўполлик ишлатмаганди. Агар ВАР шуни асос қилган бўлса, бу ҳам хато. Чунки Норманнинг рақибга ҳеч қандай қўполлик қилмаганини билиш учун, аслида, ВАР ҳам керак эмасди.
Шу ўринда савол туғилади, қўлдан тортиб қолинган, очиқ-ойдин йиқитилган вазиятни ўйин қоидаси бузилмаган деб топиш учун ВАРда қандай асос бўлган экан?
Мазкур ўйинни бошқарган бош ҳакамга эътироз йўқ. Катта эҳтимол билан у ҳам ВАРнинг қароридан ҳайрон қолган.
ВАР тизимига, аслида, эътироз йўқ. Чунки кучли бешлик чемпионатларида хатоларидан кўра фойдали қарорлари кўпроқ ВАРни. Аслида, ВАРда ишлайдиган ҳакамларга футбол борасидаги билим ва яхши кўрадиган кўзнинг ўзи етарли. Россияда бугунги “Ростов”нинг ўйинида ишлаган ВАР ҳакамларига эса очиғи беш кетмадим.
Якунда Элдор Шомуродов жамоаси икки очкодан маҳрум бўлди. Элдор ВАР қурбонига айланди.
Низомжон ИСЛОМОВ
Манба: stadion.uz.Киритилган сана: 29.02.2020 23:52.
Ўқилди: 10964 марта.
Билдирилган фикрлар: 18 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Реал Мадрид | 36 | 93 |
2 | Барселона | 36 | 79 |
3 | Жирона | 36 | 75 |
4 | Атлетико | 36 | 73 |
5 | Атлетик Бильбао | 36 | 62 |
6 | Реал Сосьедад | 36 | 57 |
7 | Бетис | 36 | 56 |
8 | Вильярреал | 36 | 51 |
9 | Валенсия | 36 | 48 |
10 | Алавес | 37 | 45 |
11 | Хетафе | 37 | 43 |
12 | Севилья | 36 | 41 |
13 | Осасуна | 36 | 41 |
14 | Лас-Пальмас | 36 | 38 |
15 | Райо Вальекано | 36 | 38 |
16 | Сельта | 36 | 37 |
17 | Мальорка | 36 | 36 |
18 | Кадис | 36 | 32 |
19 | Гранада | 36 | 21 |
20 | Альмерия | 36 | 17 |
Ўтган ўйинлар
37-тур | Алавес | 1-0 | Хетафе |
Навбатдаги ўйинлар
37-тур | Валенсия | - | Жирона |
37-тур | Вильярреал | - | Реал Мадрид |
37-тур | Атлетик Бильбао | - | Севилья |
37-тур | Атлетико | - | Осасуна |
37-тур | Барселона | - | Райо Вальекано |
37-тур | Бетис | - | Реал Сосьедад |
37-тур | Кадис | - | Лас-Пальмас |
37-тур | Мальорка | - | Альмерия |
37-тур | Гранада | - | Сельта |