-
-
ЕВРО 16.06.2024 18:00 Польша - Нидерландия Суперлига 16.06.2024 20:00 Пахтакор 0 - 0 Навбаҳор Суперлига 16.06.2024 20:00 Сўғдиёна 1 - 0 Насаф ЕВРО 16.06.2024 21:00 Словения 1 - 1 Дания ЕВРО 16.06.2024 23:59 Сербия 0 - 1 Англия ЕВРО 17.06.2024 18:00 Руминия - Украина Суперлига 17.06.2024 20:00 Локомотив - Динамо Суперлига 17.06.2024 20:00 Олимпик - ОКМК ЕВРО 17.06.2024 21:00 Бельгия - Словакия ЕВРО 17.06.2024 23:59 Австрия - Франция ЕВРО 18.06.2024 21:00 Туркия - Грузия ЕВРО 18.06.2024 23:59 Португалия - Чехия -
Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Навқирон»
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Футбол ва ОАВ » Телекурсатувлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Бугун 5 март. Футболчилар ё футболга даҳли борлар рўйхатини қараб чиқдим. Тўғриси пичоққа илингудеги топилмади. Бирдан кўзим... унга тушиб қолди. Владимир Маслаченкога. Футболчилик фаолиятида ажойиб дарвозабон бўлган, СССР терма жамоасида ўйнаган, Европа чемпиони (1960) ва футбол шарҳловчиси.
Ҳа, уни яхши посбон бўлган, дейишади. Бироқ, Маслаченконинг дарвозабонлик фаолиятида биттагина “айб”и бор эди – у Яшин даврига тўғри келиб қолган. Шу боис, ҳеч қачон биринчи бўла олмасди.
Шарҳловчилигида эса, Озеровдан кейин ҳам шарҳлади ва биринчи бўла олди. Ўзи бу ҳақда кулиб айтган: “Мен Яшин ва Озеровдан кейинги бўлганман доим. Аммо менинг ўрнимда кимдадир бошқа имконият бўлармиди?”
Маслаченконинг овоз тембри, шарҳдаги топилмалари, кучли таҳлили (айниқса дарвозабонларнинг ҳаракати ҳақида гап кетганда), беқиёс юмори ва мухлис билан самимияти ҳанузамки топилмаяпти. Рус шарҳловчилигининг асосчиси Николай Озеров дейишса-да, бугунги кун шарҳловчилигининг отаси айнан Маслаченкодир.
Маслаченконинг асосий ютуғи барибир юқоридаги хислатлари эмас. Уларни бошқаларда ҳам топса бўлади. Унинг ютуғи – замонга ҳамнафаслиги. Етмишдан ошганда ҳам ёшлар билан ишлай олгани, доимо излангани. Кўп катта ёшлиларнинг одати – фақат ўтмишга боғланиб қолиш, хотиралар уммонига шўнғиб кетиш Маслаченкода йўқ эди. Ёшлик даврини эслаганда ҳам, бугунги замонавий футболга мослаб, вазиятга тушадиган даражада хотирларди.
Василий Уткин у ҳақда шундай деган: “Маслаченко даврини иккига бўлишади: СССР давридаги коммунист Маслаченко ва Россия шарҳловчилигидаги мутлақо бошқа услубда ишлаган Маслаченко. Аслида ундоқ эмас. СССР давридаги Маслаченко бизнинг давримиз учун тайёрланиб яшаган. Чунки Владимир Никитович эркин давр одами эди. Сўзи бўғиладиган жамиятнинг тугашини, озод даврлар бошланишини соғинган кам сонли даҳолардан эди у. Менга Маслаченконинг ёшлиги ҳақида гапириб беришса, куламан, ҳа йўға, сизлар ҳақиқий Маслаченкони кўрмагансизлар, биз кўрганмиз. У сизга ўзини кўрсатмай яшаган!”
Буюк шарҳловчининг самимияти, ёшларга кўрсатма бериши ва ЁШЛАРДАН ЎРГАНА ОЛИШИ барчани ҳайратга соларди. Мамлакатга сноубордни олиб келганида, ундан бу спорт турига қизиқишини сўрашган. Биласизми, Маслаченко нима деб жавоб берган: “Йўқ, менга бу спорт тури ёқмайди. Ёшларга ёқади, шунинг учун олиб келдим”.
Мана шу гаплар остида Маслаченко дунёқараши ёқади: Ўз сўзи бор, ўз “мен”и бор ва шу билан биргаликда замон болаларининг қарашларини ҳам ҳисобга олиши...
Уткин бояги фикрини шундай тугатган: “Қизиғи, Маслаченко ҳақида гаплашсак, уни катта ёшлилардан, замондошларидан кўра ёшлар кўпроқ яхши эслашади, яхши кўришади. Нега? Чунки у ҳеч қачон қаримади. Доимо ёш эди”.Манба: https://t.me/x_hamidov.Киритилган сана: 05.03.2020 07:17.
Ўқилди: 5770 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 10 | 19 |
2 | Навбаҳор | 10 | 18 |
3 | Нефтчи | 10 | 18 |
4 | ОКМК | 10 | 17 |
5 | Сўғдиёна | 11 | 17 |
6 | Пахтакор | 10 | 16 |
7 | Андижон | 11 | 15 |
8 | Сурхон | 11 | 13 |
9 | Олимпик | 9 | 12 |
10 | Қизилқум | 11 | 11 |
11 | Динамо | 10 | 10 |
12 | Локомотив | 10 | 9 |
13 | Бунёдкор | 11 | 7 |
14 | Металлург | 10 | 6 |
Ўтган ўйинлар
11-тур | Металлург | 0-0 | Бунёдкор |
11-тур | Нефтчи | 1-1 | Сурхон |
11-тур | Қизилқум | 3-3 | Андижон |
11-тур | Сўғдиёна | 1-0 | Насаф |
11-тур | Пахтакор | 0-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |