-
-
АПЛ 16.05.2024 00:00 Ман. Юнайтед 3 - 2 Ньюкасл Лига—1 16.05.2024 00:00 Реймс 1 - 0 Марсель Лига—1 16.05.2024 00:00 Ницца 1 - 2 ПСЖ Ла-лига 16.05.2024 01:00 Сельта 2 - 1 Атлетик Бильбао Ла-лига 16.05.2024 01:00 Хетафе 0 - 3 Атлетико Ла-лига 16.05.2024 22:30 Лас-Пальмас 2 - 2 Бетис Ла-лига 17.05.2024 00:30 Альмерия 0 - 2 Барселона Ла-лига 17.05.2024 01:00 Реал Сосьедад 1 - 0 Валенсия «A» Серия 17.05.2024 23:45 Фиорентина - Наполи «A» Серия 18.05.2024 21:00 Лечче - Аталанта «A» Серия 18.05.2024 23:45 Торино - Милан Ла-лига 19.05.2024 00:00 Алавес - Хетафе -
Испаниянинг энг иқтидорли ёш футболчиси Зидан эътиборига тушди
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Миллий чемпионатлар » Украина Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Stadion.uz келажакда «Реал Мадрид»нинг янги юлдузига айланиши мумкин бўлган футболчи билан қисқача таништириб ўтади.
Ёзда «қироллик клуби» ўз академияси тарбияланувчиларининг бир нечтаси билан хайрлашганидан хабарингиз бор. Aшраф Ҳакими ва Оскар Родригеслар шулар жумласидан. Эндиликда, улардан эстафетани айни дамдаги сайёрамизнинг энг иқтидорли футболчиларидан бири саналувчи Aнтонио Бланко қабул қилиб олди.
Таниқли AS нашрининг маълум қилишича, 20 ёшли футболчини Зиданга шахсан Рауль таклиф этган.Ярим ҳимоячидаги ўйинни ўқиш ва вазиятга тўғри баҳо бериш қобилияти «Реал»нинг академияда меҳнат қилаётган Рауль Гонсалесни ҳайрон қолдирган бўлса, ажаб эмас. Бланконинг машғулотларини томоша қилиш учун келган Зидан ёш футболчидги иштиёқдан завқланади. Сабаби, Aнтонио майдонда Каземиро бажарадиган барча ишни муваффақиятли уддалай олади. Тўп учун курашда фаол ва қисқа масофага узатмалар борасида беназир.
Ёш футболчининг ўйинларини томоша қилган Зидан, Раулга ўз минаддорчилигини билдирди ва Aнтониони ўзи билан мавсум олди йиғинга олиб кетди. Валдебебасда бўлиб ўтган ўзгача йиғинда қаҳрамонимиз ўзини кўрсатишга ҳаракат қилиб кўргани аниқ.
Сабаби, ҳар куни ҳам Зиданнинг эътиборига тушишнинг имкони йўқ! 176 см бўй эгаси саналган Бланко «Реал»да алмаштириб бўлмас футболчи саналган Каземиронинг бироз енгил нафас олиши учун имконият яратиб беришга қодир. Ортда қолган мавсумда «Кастилья»нинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган Aнтонио тез орада асосий жамоада кўриниш бериши ҳеч гап эмас. Ўтган мавсумни у сингари ёрқин ўтказган Мигалем Баэса «Селта»га 3 миллион евро эвазига сотиб юбрилди, аммо жамоа Бланкони олиб қолишга қарор қилди.
Эътиборлиси шундаки, Раул «Реал Мадрид» ёшлари билан Европа Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққач, жамоага бўлган эътибор катталашди. Тан олиш лозим, Aйнан Бланконинг ишончли ўйини эвазига «Реал» ушбу мусобақада ғолиб чиқишга муваффақ бўлди. 2017 йилда клуб академиясига қабул қилинган футболчи бундан аввалроқ тенгқурлари орасида Европа чемпионлигини ҳам қўлга киритган эди. Умуман олганда, Бланко ўз тенгқурлари ичида энг совриндор футболчилардан саналади. Эътиборлиси шундаки, 19 ёшидаёқ миллий терма жамоада ҳам дебют қилишга улгурди.
Унинг майдондаги фишкаси сифатида жарима майдончаси ташқаридан йўллаган зарбаларини алоҳида қайд этиш лозим. Бланко ортда қолган мавсум давомида узоқ масофадан йўллаган зарбаларининг 74 фоизини аниқ нишонга йўллаган. Бу тенгдошлари орасидаги Европадаги энг яхши кўрсатгич. Aгар Aнтонио ўз устида ишлашда давом этса, бу устунлик унга катта имкониятлар эшигини очиши аниқ.«Реал Мадрид» қароргоҳидагилар ҳам ёш иқтидор эгасини қўйиб юбормоқчи эмас. Шу сабабли, уни яна камида бир мавсумга ўз жамоасида олиб қолишга қарор қилишди. Ваҳоланки, «Кастилья»даги омадли мавсумдан сўнг, уни «Ла Лига»нинг бир нечта жамоаси ўз сафида кўришни истаган эди. Aнтонио Бланконинг келажаги билан шахсан Зидан қизиқиб қолгач, «Реал» мураббийнинг илтимосига кўра унга имкон беришга қарор қилди. Янги мавсумда майдонда Aнтонио Бланконинг ажойиб ҳаракатларини кўрсак, ажаб эмас.
Манба: Stadion.uz.Киритилган сана: 12.09.2020 16:10.
Ўқилди: 6560 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Реал Мадрид | 36 | 93 |
2 | Барселона | 36 | 79 |
3 | Жирона | 36 | 75 |
4 | Атлетико | 36 | 73 |
5 | Атлетик Бильбао | 36 | 62 |
6 | Реал Сосьедад | 36 | 57 |
7 | Бетис | 36 | 56 |
8 | Вильярреал | 36 | 51 |
9 | Валенсия | 36 | 48 |
10 | Хетафе | 36 | 43 |
11 | Алавес | 36 | 42 |
12 | Севилья | 36 | 41 |
13 | Осасуна | 36 | 41 |
14 | Лас-Пальмас | 36 | 38 |
15 | Райо Вальекано | 36 | 38 |
16 | Сельта | 36 | 37 |
17 | Мальорка | 36 | 36 |
18 | Кадис | 36 | 32 |
19 | Гранада | 36 | 21 |
20 | Альмерия | 36 | 17 |
Ўтган ўйинлар
36-тур | Осасуна | 1-1 | Мальорка |
36-тур | Реал Мадрид | 5-0 | Алавес |
36-тур | Жирона | 0-1 | Вильярреал |
36-тур | Севилья | 0-1 | Кадис |
36-тур | Райо Вальекано | 2-1 | Гранада |
36-тур | Хетафе | 0-3 | Атлетико |
36-тур | Сельта | 2-1 | Атлетик Бильбао |
36-тур | Лас-Пальмас | 2-2 | Бетис |
36-тур | Альмерия | 0-2 | Барселона |
36-тур | Реал Сосьедад | 1-0 | Валенсия |
Навбатдаги ўйинлар
37-тур | Алавес | - | Хетафе |
37-тур | Валенсия | - | Жирона |
37-тур | Мальорка | - | Альмерия |
37-тур | Кадис | - | Лас-Пальмас |
37-тур | Бетис | - | Реал Сосьедад |
37-тур | Барселона | - | Райо Вальекано |
37-тур | Атлетико | - | Осасуна |
37-тур | Атлетик Бильбао | - | Севилья |
37-тур | Вильярреал | - | Реал Мадрид |
37-тур | Гранада | - | Сельта |