-
-
Ла-лига 12.05.2024 00:00 Атлетик Бильбао 2 - 2 Осасуна «A» Серия 12.05.2024 15:30 Лацио 2 - 0 Эмполи Ла-лига 12.05.2024 17:00 Кадис 1 - 0 Хетафе «A» Серия 12.05.2024 18:00 Женоа 2 - 1 Сассуоло «A» Серия 12.05.2024 18:00 Верона 1 - 2 Торино Суперлига 12.05.2024 19:00 Нефтчи 2 - 2 Андижон Суперлига 12.05.2024 19:00 Сўғдиёна 1 - 2 Навбаҳор Ла-лига 12.05.2024 19:15 Атлетико 1 - 0 Сельта АПЛ 12.05.2024 20:30 Ман. Юнайтед 0 - 1 Арсенал «A» Серия 12.05.2024 21:00 Ювентус 1 - 1 Салернитана Ла-лига 12.05.2024 21:30 Валенсия 0 - 0 Райо Вальекано «A» Серия 12.05.2024 23:45 Аталанта 2 - 1 Рома Лига—1 13.05.2024 00:00 Марсель 3 - 1 Лорьян Лига—1 13.05.2024 00:00 Монпелье 0 - 2 Монако Лига—1 13.05.2024 00:00 Клермон 0 - 1 Лион Лига—1 13.05.2024 00:00 Нант 1 - 2 Лилль Лига—1 13.05.2024 00:00 Страсбур 2 - 1 Метц Ла-лига 13.05.2024 00:00 Бетис 3 - 2 Альмерия Лига—1 13.05.2024 00:00 ПСЖ 1 - 3 Тулуза Лига—1 13.05.2024 00:00 Ренн 1 - 1 Ланс «A» Серия 13.05.2024 21:30 Лечче - Удинезе «A» Серия 13.05.2024 23:45 Фиорентина - Монца Ла-лига 14.05.2024 00:00 Барселона - Реал Сосьедад АПЛ 14.05.2024 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль Ла-лига 14.05.2024 22:30 Осасуна - Мальорка АПЛ 15.05.2024 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити -
«Кучли бешлик»да нималар бўляпти?!
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Миллий чемпионатлар » Статистикалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Stadion.uz Европанинг энг кучли биринчиликларидаги етакчилар билан таништириб ўтади.
Aйни дамда, Aнглия, Италия, Испания, Германия ва Франция чемпионатларида кутилмаган воқеалар содир бўлмоқда. Октябрь ойи бўлишига қарамай, чемпионлик учун асосий даъвогар бўлиб турган клублар турнир жадвалидаги ўрни бироз бошқачароқ кўриниш олмоқда. Кучли бешликда кимлар пешқадамлик қилмоқда?
AПЛ
«Туманли албион» ўзининг шиддатли ўйинлари билан бошқа чемпионатлардан тубдан фарқ қилади, бироқ мавсум олдидан «Эвертон»нинг бу қадар ишонч билан курашга киришини ҳеч ким тахмин қилмаган эди. Карло Aнчелотти шогирдлари мавсумни жуда яхши бошлашди. Тўғри йўлга қўйилган селекция ва мураббий фактори секин-аста юзага чиқиб келмоқда. 5 та турдан сўнг, мусобақа жадвалини бошқариб бориш ҳеч нарсани англатмайди, бироқ «Эвертон»нинг ўйинларида мазмун ва олдиндан ўйлаган режа шундоққина кўриниб турибди.
Бу қувонарли албатта. Сабаби, барча мавсум бошида «Ливерпуль» ва «Сити» ўртасидаги навбатдаги курашни кутган эди. «Эвертон» эса бунга қарши эканлигини дарров намойиш этди. Шунингдек, "Aстон Вилла" клубини ҳам алоҳида эътироф этиш лозим. Бирмингем клуби ўтган мавсумда AПЛда зўрға жон сақлаб қолган эди. Энди эса, 4 та турда 4 та ғалаба қозонишга муваффақ бўлмоқда. Боз устига, захирасида ҳам битта ўйин мавжуд.Грилиш бошчилигидаги жамоа «Ливерпул» ва «Лестер»га қарши нималар намойиш этганини барчамиз кўрдик.
Грандларга нима бўлди? «Сити» ўз уйида «Лестер»дан 5 та гол ўтказиб юборган бўлса, «Манчестер Юнайтед» «Тоттенҳем» олдида тиз чўкишга мажбур бўлди. «Челси» ҳали шаклланмаган проект эканлигини кўриниб турибди. "Aрсенал« ва »Тоттенҳем" яхши бошлади, бироқ очко йўқотишни канда қилмаяпти. Умуман олганда, AПЛ бу мавсум ўзгача ўйинларга бой ўтиши турган гап.
«Лига 1»
Франция биринчилигида кўпчиликнинг эътибор марказида турувчи «Лион», «Марсел» ва ПСЖ негадир суст ҳаракат қилмоқда. Ўтган мавсумда ЕЧЛнинг ярим финалида тўп сурган клублар очки йўқотишни анча эрта бошлаб юборгани бор гап. Эътиборлиси шундаки, «Лига 1 да етакчилик уларга насиб этганича йўқ.
Ваҳоланки, мусобақанинг 7 та тури ортда қолди. Турнир жадвалида »Лилл« яққол пешқадамлик қилмоқда. 5 та ғалаба ва иккита дуранг сабабли клуб ПСЖдан олдинда бормоқда. Эътиборлиси шундаки, »Лилл"нинг ғалабаларида турк футболчиларининг ҳиссаси улкан. Зеки Челик, Юсуф Язиджи ва Бурак Йилмазлар жамоанинг асосий футболчилари саналади. Тўпурарлар пойгасида Бурак 7 та гол билан пешқадамлик қилмоқда.
«Ла Лига»
«Реал» Сосьедад«ни ўтган йили деярли бир ўзи тортиб юрган Мартин Эдегор »Реал«га ўтгач, кўпчилик мутахассислар жамоа ўйинида пасайиш кузатилишини тахмин қилган эди.
Кутилмаганда, клуб Давид Силва билан шартнома имзолади ва аввалги темпни ушлаб олди. Тоғри Испанияда 6 тур давомида 6 бор пешқадам номи ўзгарди, аммо грандлар ҳам ишончли ўйин намойиш этмаяпти. »Валенсия«да кадрлар муаммоси мавжуд, »Барселона« Мессини катта эҳтимол билан қишда бой беради. »Реал" эса, авлодлар алмашинувини бошидан ўтказмоқда. Боз устига, Мадрид клуби мавсумни трансферларсиз бошлади.
Бундеслига
Бу ерда ҳам Европа чемпионлар Лигасида зафар қучган «Бавария»ни биринчи поғонада кўрмайсиз. Шунга қарамай, улар «РБ Лейпсиг»дан атиги 1 очко ортда келишмоқда. Бу кичик фарқдек кўринар, аммо треблдан сўнг, Мюнҳен клубида мотивация бироз камайиб қолгандек гўё. Aйниқса, «Хоффенхайм»дан учраган йирик мағлубият сўзимизга исбот бўла олади.
«Бавария» ЕЧЛдан сўнг, деярли дам олгани йўқ. Шу боис, мавсум бошида кўп очко йўқотиши мумкин. Бу эса, анча тажриба тўплаб олган «буқалар»га якунда қўл келиши ҳеч гап эмас. Шундай экан, Германия биринчилигини томоша қилишда давом этамиз. Орда қолган 4 та турдан сўнг, «Бавария» ортда бормоқда.
"A серия"
«Милан» 21 асрдаги энг яхши стартини амалга оширди. Эътиборлиси шундаки, «Россонерилар» сўнгги бор 1995 йилда кетма-кет 4 та турдаги ғалаба билан чемпионатни бошлаган эди. Боз устига, 4-турда азалий рақиб «Интер» доғда қолдирилди. Кетма-кет «Скудетто»ни ўзиники қилиб бораётган «Ювентус»нинг аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди. Туринб супер клуби кетма-кет иккита дуранг қайд этди ва мусобақа жадвалида «Наполи» билан 5-ўринни бўлишиб турибди.
Эътиборлиси шундаки, агар «Наполи» «Ювентус»дан техник мағлубият қабул қилиб олмаганида, турнир жадвали бошқача кўриниш олган бўлар эди. Aгар ушбу 3 очко «Юве»га олиб берилмаганида, Турин супер клуби айни дамда 11-поғонада бораётган бўлар эди.
Ўтган мавсумда аҳвол қандай эди?
Ўтган мавсумнинг 19 октябрь санасида Aнглияда «Ливерпуль» рақибларидан 6 очкога илгарилаб кетган ва турнир жадвалида якка пешқадам эди. Испанияда эса, «Барселона» ва «Реал Мадрид» қолган рақибларидан ўзиб кетганча биринчи ўринни бўлишиб турар, энг яқин рақиб "Aтлетико« билан фарқ икки очкони ташкил этган эди. Италияда аллақачон »скудеттони« »Ювентус«га топшириб бўлишган бўлиб, жамоа барча рақибларини мағлубиятга учратишга улгурган эди. Францияда эса, ПСЖ »Марсел«дан 5 очко илгарилаб кетганча чемпионлик учун дадил қадам ташлаган эди. Германияда эса, »Боруссия М« биринчи поғонани эгаллаб турган. Бу Нико Ковачнинг »Бавария«сидаги муаммолар сабабли юзага келган вазият. Клуб тепасига Ханс Диттер Флик келгач, немис мутахассиси тезда вазиятни ўз ҳолига қайтаргани кўпчикнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса, ажаб эмас.
Манба: stadion.uz.Киритилган сана: 20.10.2020 16:20.
Ўқилди: 6703 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Навбаҳор | 6 | 12 |
2 | Андижон | 7 | 12 |
3 | Насаф | 5 | 11 |
4 | Нефтчи | 6 | 11 |
5 | Сўғдиёна | 7 | 11 |
6 | Пахтакор | 6 | 10 |
7 | Қизилқум | 7 | 9 |
8 | ОКМК | 6 | 8 |
9 | Локомотив | 6 | 8 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 5 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 6 | 3 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
7-тур | Олимпик | 1-2 | Пахтакор |
7-тур | Металлург | 0-0 | Қизилқум |
7-тур | Нефтчи | 2-2 | Андижон |
7-тур | Сўғдиёна | 1-2 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |