-
-
Ла-лига 12.05.2024 00:00 Атлетик Бильбао 2 - 2 Осасуна «A» Серия 12.05.2024 15:30 Лацио 2 - 0 Эмполи Ла-лига 12.05.2024 17:00 Кадис 1 - 0 Хетафе «A» Серия 12.05.2024 18:00 Женоа 2 - 1 Сассуоло «A» Серия 12.05.2024 18:00 Верона 1 - 2 Торино Суперлига 12.05.2024 19:00 Нефтчи 2 - 2 Андижон Суперлига 12.05.2024 19:00 Сўғдиёна 1 - 2 Навбаҳор Ла-лига 12.05.2024 19:15 Атлетико 1 - 0 Сельта АПЛ 12.05.2024 20:30 Ман. Юнайтед 0 - 1 Арсенал «A» Серия 12.05.2024 21:00 Ювентус 1 - 1 Салернитана Ла-лига 12.05.2024 21:30 Валенсия 0 - 0 Райо Вальекано «A» Серия 12.05.2024 23:45 Аталанта 2 - 1 Рома Лига—1 13.05.2024 00:00 Марсель 3 - 1 Лорьян Лига—1 13.05.2024 00:00 Монпелье 0 - 2 Монако Лига—1 13.05.2024 00:00 Клермон 0 - 1 Лион Лига—1 13.05.2024 00:00 Нант 1 - 2 Лилль Лига—1 13.05.2024 00:00 Страсбур 2 - 1 Метц Ла-лига 13.05.2024 00:00 Бетис 3 - 2 Альмерия Лига—1 13.05.2024 00:00 ПСЖ 1 - 3 Тулуза Лига—1 13.05.2024 00:00 Ренн 1 - 1 Ланс «A» Серия 13.05.2024 21:30 Лечче - Удинезе «A» Серия 13.05.2024 23:45 Фиорентина - Монца Ла-лига 14.05.2024 00:00 Барселона - Реал Сосьедад АПЛ 14.05.2024 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль Ла-лига 14.05.2024 22:30 Осасуна - Мальорка АПЛ 15.05.2024 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити -
Месси 7 йилдан бери ушбу натижани илк бор қайд этди - ҳафта сарҳисоби рақамларда
Баҳо: -1Бўлим: ЕВРОПА » Миллий чемпионатлар » Статистикалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Ўтган ҳафтада қайд этилган айрим эътиборга молик ҳолатларнинг рақамлар ва статистикалар билан боғлиқ баъзи жиҳатларига эътиборингизни қаратамиз.
Томас Мюллер (548)
"Бавария" ўз фахрий футболчилари кўмагида илдамлашда давом этади. Айниқса, бу клубнинг айрим тезкор ва истеъдодли лидерлари таркибда йўқ пайти бу жихат жуда ҳам сезилиб қолади. Бугунги кунда ўша миссияни тўлақонли бажариб келаётган футболчилардан бири бу шубҳасиз, Томас Мюллер. Шанба оқшомида мюнхенликлар "Кёлнь" майдонига сафар уюштириб, минимал ҳисобда ғалабага эришишди. Меҳмонлар таркибидаги ҳисобни очган голга ҳам айнан германиялик хавбек муаллифлик қилган. Голдан ҳам кўра қизиқроқ томони, Мюллер ўша куни жамоаси сафида умумий 548-ўйинини ўтказди. Томас ушбу кўрсаткичи билан клуб афсонаси Ҳанс-Георг Шварценберкни ортда қолдирди. Энди бу борада яқин ўтмиш ичидаги ундан олдинроқда фақат бир футболчи қоляпти. Машҳур афсона Герд Мюллер "қизиллар" либосида аллақачон 565 та баҳсни ўтказган бўлиб, айни дамда ушбу рўйхатни бошқариб турибди. Агар Мюллерларнинг кичиги ҳозирги темпида давом этадиган бўлса, у клуб тўпурари рекордини тез орада янгилаб қўйиши ҳам ҳеч гап эмас.
Марсело Гальярдо (300)Ўтган ҳафта давомида юбилей ўйинлар сони етарлича кўп қайд этилди. Аргентина олий дивизионидаги "Ривер Плейт" клуби барчага яхши таниш бўлган ном. Мамлакатнинг байроқдор жамоаларидан бири ҳисобланади. Ички чемпионат доирасида кеча "Росарио"га қарши баҳс олиб борган ушбу клуб якунда минимал ҳисобда ғалаба қозонишга эришди. Ўша куни жамоани майдонга олиб чиққан бош мураббий Марсело Гальярдо эса "миллионерлар" постидаги ўзининг юбилей 300-ўйинини ўтказди. Қайд этиш керакки, аргентиналик мутахассис "Риверп Плейт"ни 2014 йилдан бери бошқариб келмоқда ва бу вақт оралиғида у 157 та учрашувда ўз рақибларидан устун келган.
Ҳарри Кейн (200)
Кейн учун ўтган ҳафта тўлақонли унинг бенефисига айланиб кетди десак янгилишмаймиз. Ички чемпионат ва халқаро майдонларда ўзини кўрсатишда давом этиб келаётган англиялик футболчи яқин кунлар оралиғида бир нечта шахсий рекордларни янгилашга муваффақ бўлди. Дастлаб Европа Лигаси баҳслари доирасида "Лудагоретс" майдонига сафар уюштирган "шпорлар" сафида Кейн дарвозани ишғол этишга эришди ва бу гол унинг учун сафар беллашувларида киритилган юбилей 100-гол сифатида қайд этилди. Маълумот учун Ҳарри Разграддаги баҳсда "Тоттенҳем" либосидаги ўзининг 300-ўйинида майдонга тушган эди. Кейн камдан кам футболчи муваффақиятли уддалай оладиган 9 лик ҳужумчи ҳисобланади. Унда голни ҳис эта олиш қобилияти мукаммал шаклланган. Жорий мавсум старт олгандан буён деярли ҳар бир учрашувнинг голли вазиятларида у мунтазам қатнашиб келади. Жумладан, кеча Премьер-лига баҳси доирасида англиялик форвард "Вест Бром" дарвозасини сўнгги дақиқаларда ишғол этиб жамоасини муҳим 3 очко билан таъминлаб берди. Бу гол унинг учун "Тоттенҳем" либосидаги умумий 200-муваффақиятли зарба ҳисобланиб, Кейнни клуб тарихидаги 3-тўпурарга айлантирди.
Серхио Рамос (100)
Юқорида айтиб ўтилганидек, клубнинг фахрий футболчилари ёшлари ўтгани сайин жамоаси таркибидаги ролларини шунча ошиб бораверади. Жумладан Рамос ҳам. "Реал" учун жорий мавсум бироз кутилмаган тарзда анчайин оғир руҳда кечмоқда. Ички чемпионатда базўр юқори ўринлар учун кураш олиб бораётган мадридликларнинг ЕЧЛдаги ишлари жуда ҳавас қиларли даражада эмас. Чоршанба оқшомида "Интер" билан баҳс олиб борган "қаймоқранглилар" катта қийинчилик билан рақибларини таслим этишди. Учрашувда испаниялик ҳимоячи жамоасининг муҳим голларидан бирига муаллифлик қилди ва бу зарба унинг учун "Реал" сафидаги умумий 100-гол хисобланади. Ўшандан кейин Рамос бутун ўйин давомида шерикларини етарлича қўллаб қувватлагани ҳолда юбилей голининг чиройли натижа билан муҳрланиб қолишига ўз ҳиссасини қўшди.
Боруссия M (26)
Бу мавсум ЕЧЛнинг кашфиётига айланиб бораётган Мюнхенгладбахнинг "Боруссия"си кўрсатаётган ўйини билан кўпчиликда ижобий таассурот қолдирмоқда. Гарчи "ўлим" гуруҳларидан бига тушиб қолганига қарамай, немис клуби гранд жамоаларга етарлича қаршилик кўрсатаётганига ҳамма бирдек гувоҳ бўлмоқда. Лекин, ўтган турда клуб гуруҳ аутсайдери дея эътироф этилган, жадвалда эса биринчи поғонани банд этиб турган "Шахтёр" билан баҳс олиб борди. Рақибини кўрдим демай ўтиб кетган "Боруссия" Донетскда мезбонлар дарвозасига жавобсиз 6 та гол йўллашга муваффақ бўлди. Ушбу натижа немис клубларининг украин жамоаларига қарши меҳмонда қайд этиб келган энг йирик натижаси ҳисобланади. Охирги марта бундан 28 йил муқаддам Мюнхеннинг "Бавария"си Киевда 4:1 ҳисобида зафар қучган эди. Таъкидлаш жоизки, бу мамлакат вакиллари халқаро майдонларда немислар учун энг ноқулай рақибларидан бири ҳисобланади.
Лионель Месси (7)
Месси номи ёнидан ушбу рақам жойлаштирилганлиги кўпчиликка ғалати туюлса керак, албатта. Лекин бу ҳолатинг остида етарлича асослар ётади. Аргентиналик юлдуз ўтган тур "Бетис" билан кечган баҳсда дубл қайд этган ҳолда жамоасининг ғалабасига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Қизиқ томони, Месси ушбу голларни захира ўриндоғидан майдонга тушгач, амалга оширган. Мухлислар яқин йиллар оралиғида бундай ҳолатнинг гувоҳи бўлишмаган эди. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Лео ўйинни асосий таркибдан бошламаган пайтлари урган охирги голи бундан 7 йил аввал содир бўлган. Тасодифни қарангки, ўшандаям "кўканорранглилар"нинг рақиби айнан "Бетис" жамоаси эди. Месси узоқ йиллик фаолияти давомида гол урган баҳсларининг атиги 5 тасини захира ўриндиғидан бошлаган.
Карлос Солер (3)
"Валенсия" ниҳоят, ўзига келаётгандек таассурот уйғотмоқда. Кеча "Реал" йирик ҳисобда тор-мор этилган оқшом Карлос Солер шубҳасиз, ўтган ҳафта қаҳрамонларидан бирига айланди. "Кўршапалаклар"нинг бир голига Варан "ёрдамлашиб" юборган бўлса, қолган 3 та гол айнан Солер ҳисобига ёзилди. Қизиқ томони, испаниялик ҳужумчи голларининг барчасини 11 метрлик нуқтадан амалга оширгани билан тарихга кирди. Бунгача асримиз давомида ҳали бирорта баҳсда битта ўйин давомида 3 марта пенальти белгиланмаган эди.
Юсуф Язижи (1)
Туркиялик ушбу футболчи "Лилль"нинг росмана биринчи рақамли лидерига айланиб улгурган. Айниқса, Европа лигаси доирасидаги баҳсларда кўрсатаётган супер ўйинлари турли экспертлар томонидан юқори баҳоланмоқда. Якунига етган ҳафтада Язижи иккита катта воқелик билан футбол тарихидан жой олди. Франция клуби ЙЛ 3-турида Сан-Сирога ташриф буюрди ва йирик 3:0 ҳисобида зафар қучганидан хабарингиз бор. "Лилль"нинг ушбу муҳим ғалабаси "Милан"нинг 24 учрашувдан бери давом этиб келаётган мағлубиятсиз сериясига барҳам берган бўлса, меҳмонлар сафида "хет-трик"ни расмийлаштирган туркиялик футболчи ўша куни барчанинг диққат марказида бўлди. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Язижи халқаро майдонларнинг сафар қисмида 2 бор "хет-трик" йўллаган биринчи футболчига айланиб олди. Бундан аввал у "Спарта" дарвозасига 3 та тўп киритган эди.
Манба: stadion.uz.Киритилган сана: 09.11.2020 18:12.
Ўқилди: 8424 марта.
Билдирилган фикрлар: 6 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Навбаҳор | 6 | 12 |
2 | Андижон | 7 | 12 |
3 | Насаф | 5 | 11 |
4 | Нефтчи | 6 | 11 |
5 | Сўғдиёна | 7 | 11 |
6 | Пахтакор | 6 | 10 |
7 | Қизилқум | 7 | 9 |
8 | ОКМК | 6 | 8 |
9 | Локомотив | 6 | 8 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 5 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 6 | 3 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
7-тур | Олимпик | 1-2 | Пахтакор |
7-тур | Металлург | 0-0 | Қизилқум |
7-тур | Нефтчи | 2-2 | Андижон |
7-тур | Сўғдиёна | 1-2 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |