-
-
БАА Про-Лигаси. Ҳамдамов қизил карточка олган баҳсда «Ҳатта» ғалаба қозонди, «Шабоб ал-Аҳли» Ҳамробековнинг дебют ўйинида пешқадамдан очко тортиб олди
Баҳо: 0Бўлим: ОСИЁ » Миллий чемпионатлар » БАА Про-Лигаси
Рукн: Янгиликлар
Бирлашган Араб Амирликлари Про-Лигасининг 19-туридан ўрин олган иккита ўйин 6 март, шанба куни бўлиб ўтди.
«Шабоб ал-Аҳли» жамоаси мусобақа пешқадами «Ал-Жазира» майдонида меҳмон бўлди. Учрашувнинг 60-дақиқасида Карлос Эдуардо дубайликларни олдинга олиб чиқди. Ўйин асосий вақтининг сўнгги дақиқасида мезбонлар жарима зарбаси ишлаб олди ва уни Милош Косанович аниқ ижро этиб, мувозанатни тиклади.
Учрашувни асосий таркибда бошлаган Жалолиддин Машарипов тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, Одилжон Ҳамробеков 79-дақиқада захирадан майдонга тушиб, дебютини нишонлади.
«Шабоб» 33 очко билан 4-ўринда бормоқда, «Ал-Жазира» (41) эса мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
«Ҳатта» жамоаси ўз уйида «Ал-Фужайра»ни қабул қилди. Учрашувнинг 73-дақиқада Достон Ҳамдамов майдон марказидаги тўқнашувдан кейин иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдондан четлатилди. Ўйин якунланиши арафасида майдон эгалари пенальти ишлаб олди, уни Жонатас муваффақиятли бажарди. Ушбу гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилди.
«Ҳатта» мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритган ҳолда очколарини 8 тага етказиб олди ва сўнгги ўринда бормоқда. «Ал-Фужайра» (10) 12-поғонадан жой олган.
Учрашувларда киритилган голларни бу ерда кўриш мумкин — ҳавола.
БАА Про-Лигаси, 19-тур
6 март, шанба
«Ал-Жазира» — «Шабоб ал-Аҳли» 1:1
Голлар: 0:1 – 60 Карлос Эдуардо, 1:1 – 90+2 Косанович.
Четлатиш: Ҳассан Мажид – 90 («Шабоб ал-Аҳли»).
«Ҳатта» — «Ал-Фужайра» 1:0
Гол: 1:0 – 85, пенальти Жонатас.
Четлатиш: Достон Ҳамдамов – 73 («Ҳатта»).Манба: daryo.uz.Киритилган сана: 07.03.2021 10:44.
Ўқилди: 5681 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Навбаҳор | 8 | 16 |
2 | Насаф | 8 | 16 |
3 | Андижон | 9 | 14 |
4 | ОКМК | 9 | 14 |
5 | Сўғдиёна | 9 | 14 |
6 | Нефтчи | 8 | 14 |
7 | Пахтакор | 8 | 12 |
8 | Қизилқум | 9 | 10 |
9 | Сурхон | 9 | 9 |
10 | Локомотив | 9 | 9 |
11 | Олимпик | 7 | 8 |
12 | Динамо | 8 | 7 |
13 | Бунёдкор | 9 | 6 |
14 | Металлург | 8 | 5 |
Ўтган ўйинлар
9-тур | Металлург | 1-1 | Навбаҳор |
9-тур | Олимпик | 0-0 | Андижон |
9-тур | Насаф | 1-1 | Динамо |
9-тур | Пахтакор | 1-1 | Қизилқум |
9-тур | Нефтчи | 1-0 | ОКМК |
9-тур | Сўғдиёна | 4-0 | Бунёдкор |
9-тур | Локомотив | 1-1 | Сурхон |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |