-
-
АПЛ 16.05.2024 00:00 Ман. Юнайтед 3 - 2 Ньюкасл Лига—1 16.05.2024 00:00 Реймс 1 - 0 Марсель Лига—1 16.05.2024 00:00 Ницца 1 - 2 ПСЖ Ла-лига 16.05.2024 01:00 Сельта 2 - 1 Атлетик Бильбао Ла-лига 16.05.2024 01:00 Хетафе 0 - 3 Атлетико Ла-лига 16.05.2024 22:30 Лас-Пальмас 2 - 2 Бетис Ла-лига 17.05.2024 00:30 Альмерия 0 - 2 Барселона Ла-лига 17.05.2024 01:00 Реал Сосьедад 1 - 0 Валенсия «A» Серия 17.05.2024 23:45 Фиорентина - Наполи «A» Серия 18.05.2024 21:00 Лечче - Аталанта «A» Серия 18.05.2024 23:45 Торино - Милан Ла-лига 19.05.2024 00:00 Алавес - Хетафе -
Футбол юлдузлари ҳеч қачон ташриф буюрмаган Россиядаги стадионлар. 2-қисм (Фотомақола)
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Стадионлар » Бошқа стадионлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Бир неча йиллар олдин, биз Россияда бўлиб ўтган ЖЧ - 2018 учун қурилган янги футбол ареналарига гувоҳ бўлганмиз. Улар қулай, замонавий ва ажойиб. Аммо Россиянинг ички қисмида яна шундай стадионлар борки, уларда камдан - кам ҳолда мусобақалар уюштирилади, футбол юлдузлари эса ҳеч қачон ташриф буюрмайди. Ҳозир биз сизлар билан ушбу стадионларга саёҳат уюштирамиз.
"Торпедо" стадиони - Димитровграднинг "Лада" жамоасининг уй аренаси. Мазкур майдон Болшой Черемшан дарёси бўйида жойлашган. Шунингдек, Куйбишев сув омборининг Черемшанский кўрфазига туташган жойига ҳам яқин
Эфремов чакалакзори ўртасида жойлашган "Химик" стадиони. Мазкур стадионда Тула вилоятининг "Меч" футбол клуби рақибларини қабул қилади.Артек - Қримнинг жанубий қирғоғидаги Гурзуф қишлоғидаги халқаро болалар маркази. Совет даврида Артек СССРдаги энг таниқли пионер лагери эди. Ҳар бир совет боласи Артекка саёҳат қилишни орзу қиларди. Артек ҳудудида тахминан 7500 кишини сиғдирадиган стадион мавжуд. Стендлар Қора денгиз ва Аью-Даг тоғининг ажойиб кўринишини тақдим этади. Ушбу стадионда 1991 йилгача лигалараро ўтиш турнирлари ўтказиларди.
Холмск шаҳрининг "Портовик" футбол клубининг уй стадиони ҳисобланади. Холмскдаги уй учрашуви учун Ванино портидан ўтиш керак бўлади. Мазкур портда саёҳат қулай об-ҳаво шароитида 11-12 соатни ташкил қилади. Ҳозирда "Портовик" жамоаси Сахалин вилояти чемпионатида ўйнамоқда.
Москва вилоятининг Дмитровский шаҳар округидаги Новосинково қишлоғида жойлашган майдон. Ушбу стадион Варварка дарёси бўйида жойлашган.
Ушбу стадионда "Строгино" футбол клуби уй учрашувларини ўтказади. Стадионнинг номи "Янтар". Шу ердаги одамлар, ҳамда туристлар учун ёзги таътилни ўтказиш учун энг қулай жой.Перм ўлкасининг Чусовая шаҳридаги "Красная Звезда" футбол аренасида қолган арка. Ҳозирда ушбу стадиондан деярли фойдаланилмайди.
Южно-Сахалинскдаги "Спартак" стадионининг мураббийлар ўриндиғидан "Mountain Air" чанғи курортининг кўриниши.
"Спартак" жамоасининг Суздалдаги спорт аренасидир. Мазкур жой ҳозирда қайта тикланмоқда. Ушбу комплекс каменка дарёси ва Александр монастири яқинида жойлашган бўлиб, 1240 йилда Александр Невский томонидан ташкил этилган.Орқа томонда Николская Питер ва Пол черковлари билан шафоат монастири ансамбли кўринади. Бир неча асрлар давомида монастир Россиядаги энг йирик ибодатхоналардан бири бўлган ва бироз вақт ушбу жой аристократ оиласининг вакилларини яшаш макони бўлган.Брянск вилояти, Любохна шаҳар четидаги аҳоли пунктидаги "Литейщик" стадиони. "Металлург-Триумф" футбол клуби бу ерда уй учрашувларини ўтказади. Дарахтлар ортидан Болна дарёси оқиб ўтади.
Благовешченскдаги "Амур" стадиони. Стадионнинг қарама-қарши қирғоғида Хитойнинг Хэйхэ шаҳри жойлашган. Благовешченск ва Хэйхэни 550 метр сув сатҳи ажратиб туради: шаҳарлар ўртасида визасиз режим мавжуд.
Ушбу Онгудай қишлоғи Олтой Республикасидаги жойлашган бўлиб, мазкур жойда қарийб 5500 атрофидаги киши истиқомат қилади. Бу ерда жойлашган стадионга юлдуз футболчилар келмайди. Шунинг учун ҳам сигирлар бамайлихотир ўтлашмоқда.Красноярск қалъаси. Бу жой Волга дарёсининг Сок дарёсига қуйиладиган ҳудудида жойлашган. Ушбу дарёлар Самара вилояти, Красньй Яр қишлоғининг марказидан оқиб ўтади. Кўриниб турган қалъадан ҳозир фақатгина қолдиқлар қолган, аммо ичкарисида стадион ва бошқа спорт майдончалари яхши сақланган.
Ленинград вилояти, Кировск шаҳридаги "Юрий Андреевич Морозов" номидаги стадион. Орқа томонда Нева дарёси жойлашган. Арена Нева дарёси қуйиладиган Ладога кўлидан ҳам 10 километр узоқликда жойлашган.
Греческой қишлоғи. Россиянинг Ставропол ўлкасининг Минераловодский шаҳар округидаги қишлоқ. 1897 йил 21 сентябрда Усмонлилар империясидан ажралиб чиққан юнон кўчманчилари томонидан ташкил этилган. Қишлоқда 1090 киши истиқомат қилади (2015 йил маълумоти), уларнинг 68% юнонлардир. Қишлоқнинг асосий ва ягона диққатга сазовор жойлари - 1909 йилда қурилган Ғолибона Жорж черкови ёнида жойлашган маҳаллий "Амброс" клубининг уй стадионидир. Жамоа номи юнон тилидан "Олдинга" деб таржима қилинган.Биринчи қисм: https://stadion.uz/n/278592/t
Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.
Манба: stadion.uz.Киритилган сана: 16.04.2021 15:25.
Ўқилди: 6759 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Реал Мадрид | 36 | 93 |
2 | Барселона | 36 | 79 |
3 | Жирона | 36 | 75 |
4 | Атлетико | 36 | 73 |
5 | Атлетик Бильбао | 36 | 62 |
6 | Реал Сосьедад | 36 | 57 |
7 | Бетис | 36 | 56 |
8 | Вильярреал | 36 | 51 |
9 | Валенсия | 36 | 48 |
10 | Хетафе | 36 | 43 |
11 | Алавес | 36 | 42 |
12 | Севилья | 36 | 41 |
13 | Осасуна | 36 | 41 |
14 | Лас-Пальмас | 36 | 38 |
15 | Райо Вальекано | 36 | 38 |
16 | Сельта | 36 | 37 |
17 | Мальорка | 36 | 36 |
18 | Кадис | 36 | 32 |
19 | Гранада | 36 | 21 |
20 | Альмерия | 36 | 17 |
Ўтган ўйинлар
36-тур | Осасуна | 1-1 | Мальорка |
36-тур | Реал Мадрид | 5-0 | Алавес |
36-тур | Жирона | 0-1 | Вильярреал |
36-тур | Севилья | 0-1 | Кадис |
36-тур | Райо Вальекано | 2-1 | Гранада |
36-тур | Хетафе | 0-3 | Атлетико |
36-тур | Сельта | 2-1 | Атлетик Бильбао |
36-тур | Лас-Пальмас | 2-2 | Бетис |
36-тур | Альмерия | 0-2 | Барселона |
36-тур | Реал Сосьедад | 1-0 | Валенсия |
Навбатдаги ўйинлар
37-тур | Алавес | - | Хетафе |
37-тур | Валенсия | - | Жирона |
37-тур | Мальорка | - | Альмерия |
37-тур | Кадис | - | Лас-Пальмас |
37-тур | Бетис | - | Реал Сосьедад |
37-тур | Барселона | - | Райо Вальекано |
37-тур | Атлетико | - | Осасуна |
37-тур | Атлетик Бильбао | - | Севилья |
37-тур | Вильярреал | - | Реал Мадрид |
37-тур | Гранада | - | Сельта |