-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 13.07.2025 23:59 Челси - ПСЖ -
Осиё минтақасининг ЖЧ—2022 саралаши регламентига ўзгартириш киритилди.
Баҳо: 0Бўлим: ОСИЁ » Терма жамоалар » Бошқа терма жамоалар
Рукн: Янгиликлар
Шимолий Корея (КХДР) терма жамоасининг Жаҳон Чемпионати—2022 ва Осиё Кубоги—2023 саралаш босқичидан чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.
Алишер Никимбаев ўз телеграм каналида айтишича, ФИФА КХДРнинг саралашдан чиқарилгани сабабли Осиё қитъаси саралаш босқичи регламентига ўзгартириш киритган.
Унга кўра H гуруҳида иштирок этган КХДР терма жамоасининг саралашни давом эттира олмаслиги боис унинг олдинги натижалари бекор қилинган. Шу сабабли Туркманистон терма жамоаси 3 очкодан маҳрум бўлган ва гуруҳда биринчи ўриндан учинчи поғонага тушиб кетган.
Эндиликда Осиё қитъасида барча гуруҳлардаги энг яхши иккинчи ўринни олган жамоаларни аниқлашда уларнинг бешинчи (сўнгги) поғонани эгаллаган терма жамоалар билан ўйинлари натижаси бекор қилинади.
Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳозирда 9 очко билан гуруҳда иккинчи ўринда бормоқда. Пешқадам Саудия Арабистони ҳисобида эса 11 очко бор. Ўзбекистон 5-ўриндаги Фаластин билан иккита ўйинини ҳам ўтказиб бўлган ва уларнинг фақат биттасида ғалаба қайд этилган (бирида мағлубият).
Агар Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган марказлашган мусобақада Ўзбекистон учала ўйинда ҳам ғалаба қозонса, 18 очко билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб кейинги босқичга чиқади. Иккинчи ўрин олинадиган бўлса Сингапур ва Яманнинг (иккинчи ўйинларда ҳам) мағлуб этилиши эҳтимолини ҳисобга олиб айтганда Фаластиннинг 5-ўринни эгаллаши Ўзбекистон учун манфаатлироқ бўлади.
Ўзбекистон терма жамоасининг саралаш босқичида Сингапур (7 июнь), Яман (11 июнь) ва Саудия Арабистонига (15 июнь) қарши ўйинлари қолган.
Киритилган сана: 27.05.2021 22:25.
Ўқилди: 3939 марта.
Билдирилган фикрлар: 1 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 15 | 33 |
2 | Нефтчи | 15 | 30 |
3 | Динамо | 15 | 29 |
4 | Бунёдкор | 15 | 27 |
5 | ОКМК | 15 | 27 |
6 | Пахтакор | 15 | 26 |
7 | Навбаҳор | 15 | 26 |
8 | Сурхон | 15 | 18 |
9 | Андижон | 15 | 17 |
10 | Қизилқум | 15 | 17 |
11 | Сўғдиёна | 15 | 16 |
12 | Машъал | 15 | 15 |
13 | Хоразм | 15 | 14 |
14 | Бухоро | 15 | 13 |
15 | Қўқон-1912 | 15 | 12 |
16 | Шўртан | 15 | 9 |
Ўтган ўйинлар
15-тур | Шўртан | 1-2 | Қизилқум |
15-тур | Сўғдиёна | 2-1 | Қўқон-1912 |
15-тур | Сурхон | 0-0 | Бухоро |
15-тур | Андижон | 0-1 | Бунёдкор |
15-тур | Машъал | 0-1 | ОКМК |
15-тур | Пахтакор | 2-0 | Навбаҳор |
15-тур | Динамо | 2-2 | Насаф |
15-тур | Нефтчи | 2-0 | Хоразм |