-
-
«A» Серия 23.05.2024 23:45 Кальяри 2 - 3 Фиорентина «A» Серия 24.05.2024 23:45 Женоа - Болонья Ла-лига 25.05.2024 00:00 Жирона - Гранада Ла-лига 25.05.2024 17:00 Осасуна - Вильярреал Ла-лига 25.05.2024 19:15 Реал Сосьедад - Атлетико «A» Серия 25.05.2024 21:00 Ювентус - Монца Ла-лига 25.05.2024 21:30 Альмерия - Кадис Ла-лига 25.05.2024 21:30 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао «A» Серия 25.05.2024 23:45 Милан - Салернитана Ла-лига 26.05.2024 00:00 Реал Мадрид - Бетис -
Диёр Имомхўжаев: "Биз аввал ўзимизни, кейин бутун бир футболни ўзгартиришимиз лозим"
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Миллий терма жамоа » Статистика ва фактлар
Рукн: Янгиликлар
ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон терма жамоасига номзод сифатида кўрилаётган мураббий Ханс-Юрген Геде ҳақида тўхталиб ўтди.
"Ўзбекистон термасига янги устоз масаласида қатор хабарлар чиқиб турибди. Ростини айтганда, бирортасига ишонаётганим йўқ. Мавзу актуаллигидан келиб чиқиб, ОАВ ўзи билганича ва аниқлик кирита олганича хабарлар эълон қилиши нормал ҳолат.
Ханс-Юрген Геде номзоди ҳақида ҳам хабар ўқиб қолдим. Германиялик мутахассис 2003-2004 йилларда бизда ишлаган. Биздан кейин Эрон, Баҳрайн, Малайзия, Озарбайжон, Мьянма, Ливия, Вьетнам каби давлатларда фаолият олиб борди. Шунинг ўзиёқ унга нисбатан фикр шакллантира олади — саёҳатчи мураббий, Марко Полодан илҳомланса керак.
Геде даврида Ўзбекистон Осиё чемпионатида иштирок этган ва чорак финалда Баҳрайнга пенальтилар сериясида имкониятни бой берган. Ўша учрашувларни яхши эслайман. Ўзбекистон гуруҳда 9 очко жамғарган ва дарвоза даҳлсизлигини сақлаб қолган. Аммо бу ҳимоя даҳшат дегани эмасди. Чунки рақиблар Ироқ, Туркманистон ва Саудиянинг энг паст кўрсаткичли авлоди бўлган. Баҳрайн бу ҳимояни қандай ёриб ўтиш мумкинлигини чорак финалда кўрсатган ва бизга 2 та гол урган. Қўшимчасига, гуруҳ босқичидаги ўйинларда биздаги ҳужумкорлик эмас, алоҳида футболчиларнинг индивидуал маҳорати кўп нарсани ҳал қилганди. Қосимов икки марта жаримаси сабаб бизни дурангдан қутқариб қолган, Гейнрих ҳам икки марта ўз услубида жамоага ёрдам берган, тамом.
Биз битта хатони 2-3 марталаб такрорлаганимиз учун ҳам муваффақиятсизлик йўлидан чиқяпмиз. Биз ўз хатоларимиздан хулоса қилишимиз ва фақат олдинга интилишимиз керак. Бахтни ўша 2004 йиллардан излаш тўғри иш эмас. Ва албатта бир жиҳатга эътиборли бўлишимиз шарт, мураббий ўзгаравергани билан кўп нарса ютмаймиз. Биз аввал ўзимизни, кейин бутун бир футболни ўзгартиришимиз лозим". дейди Имомхўжаев ўз телеграм каналида.
Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev.Киритилган сана: 02.07.2021 14:10.
Ўқилди: 3261 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Навбаҳор | 7 | 15 |
2 | Насаф | 7 | 15 |
3 | ОКМК | 8 | 14 |
4 | Андижон | 8 | 13 |
5 | Пахтакор | 7 | 11 |
6 | Нефтчи | 7 | 11 |
7 | Сўғдиёна | 8 | 11 |
8 | Қизилқум | 8 | 9 |
9 | Сурхон | 8 | 8 |
10 | Локомотив | 8 | 8 |
11 | Олимпик | 6 | 7 |
12 | Динамо | 7 | 6 |
13 | Бунёдкор | 8 | 6 |
14 | Металлург | 7 | 4 |
Ўтган ўйинлар
8-тур | Қизилқум | 2-4 | Олимпик |
8-тур | Андижон | 1-1 | Металлург |
8-тур | Навбаҳор | 1-0 | Нефтчи |
8-тур | ОКМК | 5-3 | Сўғдиёна |
8-тур | Динамо | 1-1 | Пахтакор |
8-тур | Сурхон | 0-1 | Насаф |
8-тур | Бунёдкор | 3-2 | Локомотив |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |