-
-
Ла-лига 11.05.2024 00:00 Алавес 2 - 2 Жирона Лига—1 11.05.2024 00:00 Брест 1 - 1 Реймс Лига—1 11.05.2024 00:00 Ницца 1 - 0 Гавр АПЛ 11.05.2024 16:30 Фулхэм 0 - 4 Манчестер Сити Ла-лига 11.05.2024 17:00 Мальорка 1 - 0 Лас-Пальмас АПЛ 11.05.2024 19:00 Тоттенхэм 2 - 1 Бёрнли Суперлига 11.05.2024 19:00 Олимпик 1 - 2 Пахтакор Суперлига 11.05.2024 19:00 Металлург 0 - 0 Қизилқум АПЛ 11.05.2024 19:00 Вулверхэмптон 1 - 3 Кристал Пэлас АПЛ 11.05.2024 19:00 Борнмут 1 - 2 Брентфорд АПЛ 11.05.2024 19:00 Эвертон 1 - 0 Шеффилд Юнайтед АПЛ 11.05.2024 19:00 Ньюкасл 1 - 1 Брайтон АПЛ 11.05.2024 19:00 Вест Хэм 3 - 1 Лутон Ла-лига 11.05.2024 19:15 Вильярреал 3 - 2 Севилья «A» Серия 11.05.2024 21:00 Наполи 0 - 2 Болонья Ла-лига 11.05.2024 21:30 Гранада 0 - 4 Реал Мадрид АПЛ 11.05.2024 21:30 Ноттингем Форест 2 - 3 Челси «A» Серия 11.05.2024 23:45 Милан 5 - 1 Кальяри Ла-лига 12.05.2024 00:00 Атлетик Бильбао 2 - 2 Осасуна «A» Серия 12.05.2024 15:30 Лацио 2 - 0 Эмполи Ла-лига 12.05.2024 17:00 Кадис - Хетафе «A» Серия 12.05.2024 18:00 Женоа - Сассуоло «A» Серия 12.05.2024 18:00 Верона - Торино Ла-лига 12.05.2024 19:15 Атлетико - Сельта АПЛ 12.05.2024 20:30 Ман. Юнайтед - Арсенал «A» Серия 12.05.2024 21:00 Ювентус - Салернитана Ла-лига 12.05.2024 21:30 Валенсия - Райо Вальекано «A» Серия 12.05.2024 23:45 Аталанта - Рома Лига—1 13.05.2024 00:00 Клермон - Лион Лига—1 13.05.2024 00:00 Страсбур - Метц Лига—1 13.05.2024 00:00 Монпелье - Монако Лига—1 13.05.2024 00:00 Ренн - Ланс Ла-лига 13.05.2024 00:00 Бетис - Альмерия Лига—1 13.05.2024 00:00 Нант - Лилль Лига—1 13.05.2024 00:00 Марсель - Лорьян Лига—1 13.05.2024 00:00 ПСЖ - Тулуза «A» Серия 13.05.2024 21:30 Лечче - Удинезе «A» Серия 13.05.2024 23:45 Фиорентина - Монца АПЛ 14.05.2024 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль Ла-лига 14.05.2024 00:00 Барселона - Реал Сосьедад -
«Юрари» ёзуви моҳияти нима?
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Европа чемпионати » Футболчилар
Рукн: Янгиликлар
Евро-2020 гуруҳ босқичидан ўрин олган Россия ва Дания термалари ўртасидаги ҳал қилувчи ўйин арафасида даниялик ҳужумчи Юсуф Поульсеннинг рақиб хусусида иззатталаблик билан фикр билдиргани қизғин баҳс-мунозараларни келтириб чиқарганди. Ўша ўйиндан кейин эса россиялик мухлисларнинг эътирозлари ноўрин эканлиги ойдинлашди: данияликлар русларни 4:0 ҳисобида доғда қолдириб, юришни давом эттиришди...
Ўз ўрнида яққол битта факт: Россия термасига қарши кечган ўйинда Поульсен шарифли футболчи майдонга тушмади - Юсуф миллий жамоада «Юрари» номи остида ҳаракатланади. Бу - қизиққон ҳужумчининг отасига нисбатан ҳурмати белгиси. Унинг тўлиқ исм-шарифи - Юсуф Юрари Поульсен. Отаси Шихе Юрари танзаниялик, онаси эса даниялик аёл. Шихе Юрари Дания ва Африка ўртасида қатнайдиган контейнер ташувчи кемада ишлаган ва Юсуф 6 ёшга тўлган пайт саратон хасталиги туфайли ҳаётдан кўз юмганди. «Отамнинг қазоси оиламиз учун оғир мусибат эди. Ахир асосий суянчимиздан айрилиб қолгандик, хуллас, мушкул вақтда усиз яшашга мослашишдан ўзга чорамиз қолмади. Терма жамоа ўйинларида Юрари шарифи билан майдонга тушишим отам билан боғлиқ. Бинобарин, футболга кириб келишимга айнан у сабабчидир. Отам ҳамиша футболга қизиққан, ўзи ҳам ўйнаган, фақат ҳаваскор мақомида», - дейди Юсуф.
Энг қизиғи, ҳужумчи фаолиятини онасининг шарифи билан бошлаган, лекин терма жамоада «Юрари» ёзуви бор либосда ўйнайди. Бунинг яна бир сабаби - даниялик бошқа Поульсенлардан ажралиб туриш. Аслида Юсуф айнан Юрари шарифи билан танилиш ниятида эди. Аммо шу даражага кўтарилиб кетишини ўзи ҳам кутмаган экан. Футболчининг бахтига «РБ Лейпциг» клуби, хусусан, Ральф Рангник ҳаммасини ижобий томонга буриб юборди. Поульсен «РБ Лейпциг» сафида «Зенит»га қарши баҳс (ЧЛ)да майдонга тушганида, Россия матбуоти немис футболи билимдони Павел Зиновьевнинг даниялик ҳужумчи ҳаёти ва фаолиятига бағишланган тўлақонли мақоласини чоп этганди. Марҳамат, унинг энг муҳим жиҳатларига эътибор қаратинг:
*** Болалик пайти ҳаттоки, Юсуфнинг ўзи ҳам футболга алоҳида иқтидори йўқлигини яхши тушунган. Табиийки, атрофдагилар ҳам унда етук футболчига хос белгиларни пайқашмаган. Масалан, Даниянинг камтарин «Люнгбю» клубида Юсуф билан бирга ўйнаган футболчилардан бири ҳаммасини жуда жўн тавсифлаганди: «Ҳаттоки, оддий узатмалардан кейин ҳам Поульсен тўпни камида 3 метр узоқлаштириб юборарди».
*** Учинчи Бундеслигада стартга чиққан «РБ Лейпциг» ҳаммасини тубдан ўзгартириб юборди: Юсуф таниқли менежер Ральф Рангник эътиборига тушганди. Ётоқхонада у билан ёнма-ён истиқомат қилган Жошуа Киммих ҳам футболчининг янги муҳитга мослашувида яқиндан кўмаклашади. Якунда Поульсен «РБ Лейпциг»нинг қуйи дивизиондан ЧЛгача бўлган йўлни босиб ўтишига ҳисса қўшган икки футболчидан бири бўлди. Шериги - Доминик Кайзер Данияга сал кейинроқ йўл олди - «РБ Лейпциг»дан «Брондбю» сафига қўшилди.
*** Юсуф жамоатчиликка айнан Юрари номи билан танилишни режалаштирганди. Бироқ мавжуд шарт-шароитлар ва қоидалар бунга имкон бермади: «Клуб билан музокара олиб борганимда, отамнинг шарифи остида ўйнашим ҳақида барчани огоҳлантиргандим. Лекин шартномага имзо чекиш тадбирига борганимда, мен учун тайёрланган барча либосларга «Поульсен» ёзуви туширилганини кўрдим». Табиийки, 19 ёшли йигитча шарифини ўзгартиришларини талаб қилишга ботинолмайди.
*** Поульсен Бундеслига-2да тўп сурган даврдаёқ Дания миллий жамоасидан таклиф олган. Ўшанда у «РБ Лейпциг»нинг энг яхши тўпурари мақомида эди. ЧЛдаги дебютини эса аввалроқ нишонлаши мумкин эди - ҳужумчини «Боруссия» М. ўз сафига чорлайди, аммо Юсуф «қизил буқалар»га содиқ эканлигини айтиб, таклифни рад этади. Даниялик футболчининг элитадаги фаолияти Ральф Хазенхюттль даврида унча юришмади, аммо Рангник келгач, у яна «очилиб» кетди.
*** Юсуф отасининг ватани - Танзанияга ҳар йили камида 1 марта боради. Бироқ у миллий жамоа танлаш масаласида ортиқча қийинчиликка дуч келган эмас. Зеро, африкаликлардан таклиф олмаган.
*** Юсуф ЖЧ-2018 даврида ҳам Дания термаси таркибида эди. У турнирда охирги 80 йил бадалига жамоасига илк марта йирик турнир доирасидаги қаторасига 2та учрашувда пенальти тепиш имкониятини тақдим этди. Қўшимчасига Перу термаси дарвозасига ғалаба голини урди. «Динамитлар» Россия мундиалида нимчорак финалгача кўтарилиб, бўлажак вице-чемпион - Хорватия термасига имкониятни бой беришди.
«ЮЮ» (Юсуф Юрари) Россия термасига қарши кечган баҳс арафасида Дания термаси ҳисобидаги ягона гол муаллифи бўлиб турганди. Кейин руслар дарвозасига ҳам битта гол уриб, иззатталаб эътирофи бежиз эмаслигини исботлади ва йирик ҳисобли ғалабага катта ҳисса қўшди. Умуман, Юсуф терма жамоа либосида урган жами 6та голидан 4тасини Копенгагендаги «Паркен» стадионида нишонлаган.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
Манба: interfutbol.uz.Киритилган сана: 14.07.2021 14:20.
Ўқилди: 3185 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Андижон | 6 | 11 |
2 | Насаф | 5 | 11 |
3 | Сўғдиёна | 6 | 11 |
4 | Нефтчи | 5 | 10 |
5 | Пахтакор | 6 | 10 |
6 | Навбаҳор | 5 | 9 |
7 | Қизилқум | 7 | 9 |
8 | ОКМК | 6 | 8 |
9 | Локомотив | 6 | 8 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 5 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 6 | 3 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
7-тур | Олимпик | 1-2 | Пахтакор |
7-тур | Металлург | 0-0 | Қизилқум |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |