-
-
Ла-лига 11.05.2024 00:00 Алавес 2 - 2 Жирона Лига—1 11.05.2024 00:00 Брест 1 - 1 Реймс Лига—1 11.05.2024 00:00 Ницца 1 - 0 Гавр АПЛ 11.05.2024 16:30 Фулхэм 0 - 4 Манчестер Сити Ла-лига 11.05.2024 17:00 Мальорка 1 - 0 Лас-Пальмас АПЛ 11.05.2024 19:00 Тоттенхэм 2 - 1 Бёрнли Суперлига 11.05.2024 19:00 Олимпик 1 - 2 Пахтакор Суперлига 11.05.2024 19:00 Металлург 0 - 0 Қизилқум АПЛ 11.05.2024 19:00 Вулверхэмптон 1 - 3 Кристал Пэлас АПЛ 11.05.2024 19:00 Борнмут 1 - 2 Брентфорд АПЛ 11.05.2024 19:00 Эвертон 1 - 0 Шеффилд Юнайтед АПЛ 11.05.2024 19:00 Ньюкасл 1 - 1 Брайтон АПЛ 11.05.2024 19:00 Вест Хэм 3 - 1 Лутон Ла-лига 11.05.2024 19:15 Вильярреал 3 - 2 Севилья «A» Серия 11.05.2024 21:00 Наполи 0 - 2 Болонья Ла-лига 11.05.2024 21:30 Гранада 0 - 4 Реал Мадрид АПЛ 11.05.2024 21:30 Ноттингем Форест 2 - 3 Челси «A» Серия 11.05.2024 23:45 Милан 5 - 1 Кальяри Ла-лига 12.05.2024 00:00 Атлетик Бильбао 2 - 2 Осасуна «A» Серия 12.05.2024 15:30 Лацио 2 - 0 Эмполи Ла-лига 12.05.2024 17:00 Кадис 1 - 0 Хетафе «A» Серия 12.05.2024 18:00 Женоа 2 - 1 Сассуоло «A» Серия 12.05.2024 18:00 Верона 1 - 2 Торино Ла-лига 12.05.2024 19:15 Атлетико 1 - 0 Сельта АПЛ 12.05.2024 20:30 Ман. Юнайтед 0 - 1 Арсенал «A» Серия 12.05.2024 21:00 Ювентус - Салернитана Ла-лига 12.05.2024 21:30 Валенсия - Райо Вальекано «A» Серия 12.05.2024 23:45 Аталанта - Рома Лига—1 13.05.2024 00:00 Клермон - Лион Лига—1 13.05.2024 00:00 Страсбур - Метц Лига—1 13.05.2024 00:00 Монпелье - Монако Лига—1 13.05.2024 00:00 Ренн - Ланс Ла-лига 13.05.2024 00:00 Бетис - Альмерия Лига—1 13.05.2024 00:00 Нант - Лилль Лига—1 13.05.2024 00:00 Марсель - Лорьян Лига—1 13.05.2024 00:00 ПСЖ - Тулуза «A» Серия 13.05.2024 21:30 Лечче - Удинезе «A» Серия 13.05.2024 23:45 Фиорентина - Монца АПЛ 14.05.2024 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль Ла-лига 14.05.2024 00:00 Барселона - Реал Сосьедад -
Ракурс: Жароҳат жабрдийдаси
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Европа чемпионати » Футболчилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Ёдингизда бўлса, Евро-2020 ғолибига айланган Италия термаси чорак финалда Бельгия жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Ўша учрашувда «скуадра адзурра»нинг асосий чап қанот ҳимоячиси Леонардо Спинаццола жароҳат олганди.
*** Бунга қадар у деярли барча учрашувларда (Уэльсга қарши баҳсдан ташқари) бошланғич таркибдан жой олганди.
*** Австрия билан ўйинда самарали узатмани амалга оширди.
*** Еврода икки марта учрашувнинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлди.
*** Турнирдаги энг яхши дриблингга эга ҳимоячилар бешлигига кирди.
Спинаццола Бельгия билан ўйинни охиригача етказа олмади. 79-дақиқада майдонни кўзда ёш билан тарк этишга мажбур бўлди. Унинг ўрнини Эмерсон эгаллади.
Ўйиндан кейин ғамгин ҳолат вужудга келди. Журналист Фабрицио Романо Спинаццоланинг узоқ муддатга сафдан чиққани ҳақида хабар берди. Бу муддат бир йилгача чўзилиши мумкин.
Спинаццола деярли 9 йилдан буён профессионал футболда. Сўнгги беш йил мобайнида 15 марта турли шикастланишларни бошдан кечириб, ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Шу беш йилнинг 400дан кўпроқ кунида соғлиғи билан боғлиқ муаммога йўлиққан. Фаолиятидаги сўнгги беш йилнинг (энг гуллаган давр) деярли бешинчи қисмида.
Мушаклардаги шикастланиш, сон, тизза, болдир жароҳати ва бошқа муаммолар. Энди ушбу статистикага яна бир катта рақам битилади. Энг оғир жароҳат уч йил аввал кузатилганди. 2018 йилнинг мартида Спинаццоланинг тиззаси лат еди, кейин эса хочсимон тўқималарини операция қилдирди. 2018 йилнинг мартида сафдан чиқиб, майдонга 2019 йилнинг январида қайтди. Даволанаётган пайти қувончли воқеани бошдан кечирди: 2018 йилнинг май ойида ўғил фарзандли бўлди.
Спинаццола «Ювентус»га қайтганидан ўзида йўқ хурсанд эди ва футболга тезроқ қайтишни ният қилганди. «Бундай жароҳатлар сабр ва тўғри тикланиш жараёнини талаб этади, - дейди у. - Агар жараённи тезлаштириб, бир ой эртароқ қайтишга тўғри келганда, эҳтимол, бу янада кўпроқ муаммо туғдирармиди».
Спинаццола 2012 йилдан буён «Ювентус»га тегишли, аммо сўнгги 7 йилни ижара асосида бошқа клубларда ўтказди. 2019 йилнинг июлида қаҳрамонимиз 29,5 миллион евро эвазига «Рома»га ўтди, лекин у ерда ҳам жароҳатлар тинчлик бермади - бир ўнлаб ўйинларни ўтказиб юборди.
2020 йилнинг қишида у «Интер»га ўтиши мумкин эди, лекин тиббий кўрикдан ўтолмади. Ҳаттоки, Спинаццоланинг бир оёғи иккинчисидан калтароқ эканлиги ҳам айтилганди. «Муваффақиятсиз трансфер менга мотивация бағишлади. Ўшандан буён кўп нарсани ўзгартирдим. Стоматологни алмаштирдим, ҳар куни машқ қиляпман, мушакларимни чиниқтиряпман, баъзан ўйинлардан кейин ҳам чарчоқ нималигини билмайман», - деганди Спинаццола. У «жароҳатларга мойил» ёрлиғидан қутулишни жуда хоҳларди: «22та ўйин ўтказиб, термада тўп сураётган футболчига нисбатан бундай ибора ишлатилишини ёқламайман».
Нега у стоматолог ҳақида гапирди? Доктор Даниэле Пуццилли шундай ҳикоя қилади: «Тиш қисилишида камчилик борлигини аниқладик, бу эса қадни текис тутишда муаммоларни келтириб чиқарарди. Шу тариқа мушаклар жароҳатларига мойилликка сабаб бўлган». Спинаццола тиш қисилишидаги муаммони бартараф этиш учун машғулотлар ва уйқу пайти махсус трейнер тақади. Бу усул мушакларини қайта тиклашда ҳам асқотди.
Умуман, жароҳатлар Спинаццолани ўсмирлик давридан таъқиб этар, ҳатто фаолиятининг якунланишига сабаб бўлиши ҳам мумкин эди. 14 ёшида «Сиена» сафида шуғулланаётганда тўпиғи шикастланди. Қаҳрамонимиз академиядан уйга қайтишни хоҳлади. Бироқ онаси керакли пайтда зарур тавсияни бера олди: «У яхшилаб ўйлаб кўришим лозимлиги, зеро футболчи бўлиш учун бошқа бундай имконият туғилмаслиги мумкинлигини таъкидлади. Яхшиямки, ўшанда унинг сўзларига қулоқ тутган эканман».
Буни қарангки, Евро арафасида ҳам турнирга бориши сўроқ остида турган, чунки баҳорнинг сўнгги икки ойида Спинаццола атиги тўртта ўйин ўтказганди. Лекин барибир, Евронинг ўзида ҳам тўртта учрашувда майдонга тушишга улгурди ва уларнинг тенг ярмида «энг яхши» мақомига эришди.
Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади
Манба: interfutbol.uz.Киритилган сана: 18.07.2021 08:08.
Ўқилди: 3043 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Навбаҳор | 6 | 12 |
2 | Андижон | 7 | 12 |
3 | Насаф | 5 | 11 |
4 | Нефтчи | 6 | 11 |
5 | Сўғдиёна | 7 | 11 |
6 | Пахтакор | 6 | 10 |
7 | Қизилқум | 7 | 9 |
8 | ОКМК | 6 | 8 |
9 | Локомотив | 6 | 8 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 5 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 6 | 3 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
7-тур | Олимпик | 1-2 | Пахтакор |
7-тур | Металлург | 0-0 | Қизилқум |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |