-
-
Ла-лига 11.05.2024 00:00 Алавес 2 - 2 Жирона Лига—1 11.05.2024 00:00 Брест 1 - 1 Реймс Лига—1 11.05.2024 00:00 Ницца 1 - 0 Гавр АПЛ 11.05.2024 16:30 Фулхэм 0 - 4 Манчестер Сити Ла-лига 11.05.2024 17:00 Мальорка 1 - 0 Лас-Пальмас АПЛ 11.05.2024 19:00 Тоттенхэм 2 - 1 Бёрнли Суперлига 11.05.2024 19:00 Олимпик 1 - 2 Пахтакор Суперлига 11.05.2024 19:00 Металлург 0 - 0 Қизилқум АПЛ 11.05.2024 19:00 Вулверхэмптон 1 - 3 Кристал Пэлас АПЛ 11.05.2024 19:00 Борнмут 1 - 2 Брентфорд АПЛ 11.05.2024 19:00 Эвертон 1 - 0 Шеффилд Юнайтед АПЛ 11.05.2024 19:00 Ньюкасл 1 - 1 Брайтон АПЛ 11.05.2024 19:00 Вест Хэм 3 - 1 Лутон Ла-лига 11.05.2024 19:15 Вильярреал 3 - 2 Севилья «A» Серия 11.05.2024 21:00 Наполи 0 - 2 Болонья Ла-лига 11.05.2024 21:30 Гранада 0 - 4 Реал Мадрид АПЛ 11.05.2024 21:30 Ноттингем Форест 2 - 3 Челси «A» Серия 11.05.2024 23:45 Милан 5 - 1 Кальяри Ла-лига 12.05.2024 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна «A» Серия 12.05.2024 15:30 Лацио - Эмполи Ла-лига 12.05.2024 17:00 Кадис - Хетафе «A» Серия 12.05.2024 18:00 Женоа - Сассуоло «A» Серия 12.05.2024 18:00 Верона - Торино Ла-лига 12.05.2024 19:15 Атлетико - Сельта АПЛ 12.05.2024 20:30 Ман. Юнайтед - Арсенал «A» Серия 12.05.2024 21:00 Ювентус - Салернитана Ла-лига 12.05.2024 21:30 Валенсия - Райо Вальекано «A» Серия 12.05.2024 23:45 Аталанта - Рома Лига—1 13.05.2024 00:00 Клермон - Лион Лига—1 13.05.2024 00:00 Страсбур - Метц Лига—1 13.05.2024 00:00 Монпелье - Монако Лига—1 13.05.2024 00:00 Ренн - Ланс Ла-лига 13.05.2024 00:00 Бетис - Альмерия Лига—1 13.05.2024 00:00 Нант - Лилль Лига—1 13.05.2024 00:00 Марсель - Лорьян Лига—1 13.05.2024 00:00 ПСЖ - Тулуза «A» Серия 13.05.2024 21:30 Лечче - Удинезе «A» Серия 13.05.2024 23:45 Фиорентина - Монца АПЛ 14.05.2024 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль Ла-лига 14.05.2024 00:00 Барселона - Реал Сосьедад -
Сречко Катанец: «Мақсадимиз ЖЧга чиқиш, аммо унгача қилинадиган ишлар жуда кўп»
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Миллий терма жамоа » Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи Сречко Катанец иштирокида илк матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжумани аввалида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов нима учун словениялик мутахассис варианти танлангани ҳақида гапирди.
"Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини тайинлаш учун жуда кўп изланишлар олиб борилди. Биз 30 дан ортиқ мураббийни кўриб чиқдик. Улар орасида таниқли мураббийлар ҳам бор эди. Аммо фахрийлар ва мураббийлар кенгаши мураббийни танлашда аниқ критерияни белгилаб берди. Бунда мураббий терма жамоада ишлаш бўйича тажрибаси бўлиши ва Европа футболини яхши билиши керак эди. Шунингдек, у мураббий Ўзбекистонда ишлашга хоҳиши бўлиши керак. Бош мураббий доимий равишда Ўзбекистонда бўлиши ва барча лигалар ўйинларини кузатиб бориб бориши керак. Айнан шу асосий талаблардан бири. Мураббийнинг характери ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, ўрта ёшдаги одам бўлиши керак эди. Биз моддий томонини ҳам ҳисобга олдик. Шундан сўнг мана шу критерияларга тўғри келадиган тўрт, беш нафар мутахассис қолди. Улар орасидан Сречко Катанец вариантини танладик. У юртимизга келиб билан стадионларни бориб кўрди, ҳатто жамоаларнинг машғулотларига ҳам борди", — деди Эрматов.
Шундан сўнг Катанец ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди ва журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
Мураббийлар штабимиз билан шу ерда эканимдан хурсандмиз. ЎФА раҳбариятига ишонч учун раҳмат демоқчиман. Мақсадимиз Жаҳон Чемпионатига чиқиш, аммо унгача қилинадиган ишлар жуда кўп. Ёш ва куч-қувватга тўла жамоа тузишимиз лозим. Матбуот вакилларининг ҳам ёрдами керак бўлади. Жамоа ютганида ҳам, ютқазганида ҳам қўллаб-қувватлашингизни сўраб қоламан.
Ўзидан олдинги мураббийларнинг хатоси нимадан иборат бўлгани ҳақида
Биз атиги 1 ҳафта олдин Ўзбекистонга келдик. Олдимизда турган асосий вазифа — Жаҳон Чемпионатига чиқиш. Кўплаб ёши катта футболчилар терма жамоадан кетди, уларининг ўрнини ёшлар билан тўлдириш керак. Мендан аввалги мураббийлар ҳақида гапира олмайман. Буни сиз яхши биласиз. Терма жамоада мен деган нарса бўлмаслиги керак, аксинча, ҳамма бирлашиб ҳаракат қилиш лозим.
Агар 2023 йилги Осиё чемпионатида муваффақиятсиз иштирок этилса, ҳамкорлик давом этадими?
Футболда эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди, мен эса ҳатто ўртоқлик ўйинида ҳам ғалаба қозонишни истайман. Жамоа ҳам шундай бўлишини хоҳлайман. Албатта, Осиё Кубогида ҳам яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Агар ёмон қатнашсак, нима бўлишини раҳбарият ҳал қилади, мен эмас.
Ўзбекистон терма жамоасини ўрганиб чиққани ҳақида
ЎФАдан таклиф тушганидан кейин жуда кўп таҳлил қилдим. Агар жамоа мураббийни алмаштираётган бўлса, демак нимадир яхши кетмаётган бўлади. Ўзбекистон терма жамоаси деганда хаёлимга яхши савиядаги футболчилар келарди. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш керак.
Футбол жамоатчилиги билан алоқа ўрнатиши муҳимлиги ҳақида
Ўзбек футболи жамоатчилиги билан алоқани ўрнатиш жуда муҳим. Футбол муҳитини айнан улар яратади. Ютамизми ёки ютқазамизми сизлар танқид қилишга ҳақлисиз. Агар нимадир ўхшамаса, буни тўғри қабул қиламан. Аммо ҳар доим сизлар билан биргаликда йўл топиб ишлашга умид қиламан. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Аммо ижтимоий тармоқларда – Facebook ёки Instagramда саҳифаларим йўқ. Чунки бунинг учун вақтим йўқ. Аммо ОАВ учун доим очиқман ва бирга ишлашга тайёрман.
Терма жамоа штабида маҳаллий мураббийлар бўлмаслиги ҳақида
Биринчи ойларда бизга консультант керак бўлади. Кейинчалик ўзимиз давом эттирамиз. Биринчи навбатда менга яхши таржимон керак бўлади. У мен билан бирга яшаши ва хафа бўлсам, хафа бўлиши керак. Шундан кейин футболчилар билан бир тилда – футбол тилида гаплаша оламиз.
Терма жамоани тузишда таниш-билишчиликларга йўл қўйилмаслиги ҳақида
Бундай ҳолатларга умуман йўл қўйилмайди. Бошқа жамоаларда шундай вазиятлар бўлган, аммо мен бунга йўл қўймаганман. Қандайдир босим остида таркиб шакллантириш керак бўлса, уни таркибга қўшмайман. Масалан, Словения президенти ўйинимизга шунчаки томошабин сифатида келарди.
Эслатиб ўтамиз, ЎФА Катанец билан 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Бироқ унинг қанча маоши олиши маълум қилинмади.Манба: daryo.uz.Киритилган сана: 27.08.2021 19:14.
Ўқилди: 4117 марта.
Билдирилган фикрлар: 8 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Андижон | 6 | 11 |
2 | Насаф | 5 | 11 |
3 | Сўғдиёна | 6 | 11 |
4 | Нефтчи | 5 | 10 |
5 | Пахтакор | 6 | 10 |
6 | Навбаҳор | 5 | 9 |
7 | Қизилқум | 7 | 9 |
8 | ОКМК | 6 | 8 |
9 | Локомотив | 6 | 8 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 5 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 6 | 3 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
7-тур | Олимпик | 1-2 | Пахтакор |
7-тур | Металлург | 0-0 | Қизилқум |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |