-
-
Ла-лига 25.05.2024 00:00 Жирона 7 - 0 Гранада Ла-лига 25.05.2024 17:00 Осасуна 1 - 1 Вильярреал Суперлига 25.05.2024 19:00 Пахтакор 1 - 1 Қизилқум Суперлига 25.05.2024 19:00 Насаф 1 - 1 Динамо Ла-лига 25.05.2024 19:15 Реал Сосьедад 0 - 2 Атлетико «A» Серия 25.05.2024 21:00 Ювентус 2 - 0 Монца Ла-лига 25.05.2024 21:30 Альмерия 6 - 1 Кадис Ла-лига 25.05.2024 21:30 Райо Вальекано 0 - 1 Атлетик Бильбао «A» Серия 25.05.2024 23:45 Милан 3 - 3 Салернитана Ла-лига 26.05.2024 00:00 Реал Мадрид 0 - 0 Бетис Ла-лига 26.05.2024 17:00 Хетафе - Мальорка Ла-лига 26.05.2024 19:15 Лас-Пальмас - Алавес Ла-лига 26.05.2024 19:15 Сельта - Валенсия «A» Серия 26.05.2024 21:00 Наполи - Лечче «A» Серия 26.05.2024 21:00 Аталанта - Торино «A» Серия 26.05.2024 23:45 Лацио - Сассуоло «A» Серия 26.05.2024 23:45 Фрозиноне - Удинезе «A» Серия 26.05.2024 23:45 Верона - Интер «A» Серия 26.05.2024 23:45 Эмполи - Рома Ла-лига 27.05.2024 00:00 Севилья - Барселона -
Молиявий чекловлар ортидан: Юлдузлар хитойдан кетишмоқда...
Баҳо: 0Бўлим: ОСИЁ » Миллий чемпионатлар » Хитой Супер Лигаси
Рукн: Янгиликлар
Жаҳон футболи юлдузлари Хитой Суперлигасидан ёппасига юз ўгиришмоқда. Бунга мамлакат футболида қўлланилаётган молиявий чекловлар сабабдир. Бундан бир неча йил аввал Хитой элит лигаси клублари футбол бозорида катта ларзани юзага келтириб, Европа ва Лотин Америкасидан кўзга кўринган ўйинчиларни бирин-кетин таклиф қилишга тушганди. Аммо 2020/2021 йиллар мавсумига келиб, юлдузлар оммавий равишда Хитойдан ортга қайта бошлашди. Айни пайт маҳаллий Суперлигада Оскар, Маруан Феллайни ва бир қатор савияси унча юқори саналмаган легионерлар қолишди, холос...
Гап шундаки, 2021 йили Хитой Суперлигасининг ривожланиш вектори ўзгартирилди. Жумладан, январь ойидан эътиборан футболчиларга маош тўлаш масаласида янги чекловлар жорий этилди. Айни шу омил хорижликларни маҳаллий лигадан қочишларига сабаб бўлди. Юлдузларни кетишга мажбур қилган янги қоиданинг асоси: легионерлар учун тўланадиган йиллик маош миқдори 3 миллион евродан ошмаслиги керак (бонуслар ҳисобга олинмайди). Оддий мисол, «Шанхай СИПГ»нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Оскар шунча пулни атиги 7 ҳафтада топарди (ҳафтасига чамаси 450 минг евро). Клублар фақат амалда шартномаси бор легионерларга аввалги тизим бўйича маош тўлаши мумкин. Бунда 3 йилгача бўлган шартномага кўра, чекловдан четга чиқиш имкони бор.
Шунингдек, умумий чекловга мослашиш лозим — бутун жамоа учун чамаси 75 миллион евро (600 миллион юань) ажратилган, шундан фақат 10 миллиони легионерларга сарфланиши мумкин. Бу ерда асосий «сюрприз» — иш ҳақи бўйича барча харажатлар, жумладан, бонуслар ҳам умумий чеклов ичида. Агар маош тўлови белгиланган меъёрдан ошиб кетса, жамоа 24 очкодан маҳрум қилинади ва ҳаттоки, футболчи Хитой байроғи остидаги мусобақалардан четлаштирилиши ҳам мумкин. Аммо легионерлар учун лимит юмшатилди — 5 нафар хорижликни рўйхатдан ўтказиш ва улардан 4 нафарини бир вақтда майдонга туширишга рухсат берилди.
Шунга қарамай, маҳаллий мутахассислар клубларнинг янги қоидалардаги бўшлиқларни осонгина топишига шубҳаланишмаяпти, худди 2018 йили Седрик Бакамбу трансфери билан бўлгани каби. Ўшанда «Вильярреал» футболчи учун 40 миллион евро олганди, бироқ маблағ харидор клуб эмас, балки учинчи шахс томонидан тўланган. «Пекин Гуоан» шу тариқа солиқ тўловидан қочганди, чунончи, клуб ҳужжатларда трансферга пул сарфламаган. Бироқ энди бундай «ҳийла» билан футболчиларни ишонтириш қийин-ов...
Қиш-2020
Яя Туре
Фаолиятини тугатди
Эсекьель Лавесси
Фаолиятини тугатди
Хавьер Маскерано
«Эстудиантес»га ўтди
Янник Феррейра Карраско
«Атлетико»га ўтди (ижара)
Ёз-2020
Карлос Жил
«Коринтианс»га ўтди
Фредди Гуарин
«Васко да Гама»га ўтди
Эран Захави
ПСВга ўтди
Аввалроқ кетганлар
Жексон Мартинес
Эркин агент
Жервиньо
Эркин агент
Алешандро Пато
Эркин агент
Хонатан Сориано
Эркин агент
Демба Ба
Эркин агент
Рамирес
Эркин агент
Аксель Витцель
«Боруссия» (Д.)га ўтди
Қиш-2021
Халк
«Атлетико Минейро»га ўтди
Алекс Тейшейра
Эркин агент
Саломон Рондон
ЦСКА (М.)га ўтди (ижара)
Стефан ал Шаарави
«Рома»га ўтди
Грациано Пелле
«Парма»га ўтди
Одион Игало
«Ал-Шабаб»га ўтди
Марек Гамшик
«Трабзонспор»га ўтди
Ёз-2020
Паулиньо
«Ал-Аҳли»га ўтди
Андерсон Талиска
«Ал-Наср»га ўтди
Эдер
«Сан-Паулу»га ўтди
Ренато Аугусто
«Коринтианс»га ўтди
Ромуло
«Васко да Гама»га ўтди
Манба: interfutbol.uz.Киритилган сана: 30.08.2021 08:21.
Ўқилди: 8880 марта.
Билдирилган фикрлар: 1 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Навбаҳор | 8 | 16 |
2 | Насаф | 8 | 16 |
3 | ОКМК | 8 | 14 |
4 | Андижон | 9 | 14 |
5 | Пахтакор | 8 | 12 |
6 | Нефтчи | 7 | 11 |
7 | Сўғдиёна | 8 | 11 |
8 | Қизилқум | 9 | 10 |
9 | Олимпик | 7 | 8 |
10 | Сурхон | 8 | 8 |
11 | Локомотив | 8 | 8 |
12 | Динамо | 8 | 7 |
13 | Бунёдкор | 8 | 6 |
14 | Металлург | 8 | 5 |
Ўтган ўйинлар
9-тур | Металлург | 1-1 | Навбаҳор |
9-тур | Олимпик | 0-0 | Андижон |
9-тур | Насаф | 1-1 | Динамо |
9-тур | Пахтакор | 1-1 | Қизилқум |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |