-
-
-
Суперлига 14.06.2025 20:00 ОКМК 0 - 0 Шўртан Суперлига 14.06.2025 20:00 Бунёдкор 1 - 1 Пахтакор Суперлига 14.06.2025 20:00 Қизилқум 0 - 0 Сўғдиёна Суперлига 15.06.2025 20:00 Сурхон - Нефтчи Суперлига 15.06.2025 20:00 Насаф - Навбаҳор Суперлига 15.06.2025 20:00 Хоразм - Динамо -
«Динамо» фан-клубининг таъсис йиғилиши
Баҳо: +3Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Фан клублар » Эълонлар
Рукн: Янгиликлар
Бугун Самарқанд шаҳрида «Динамо» фан-клубининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Самарқанд клубининг 150 дан ошиқ мухлислари фан-клуб қандай кўринишда бўлиши, фаолият кўрсатиш тартиблари ҳақида мулоҳазалашиб олишди.
Юртимиздаги илғор фан-клублар тажрибасидан келиб чиқиб, фан клубга аъзолик бадали йилига 25000 сўм қилиб белгиланди.
Йиғилган пулларга фан-клуб атрибутикалар – шарфлар, кепкалар, футболкалар билан таъминланиши, шунингдек барабан, сурнай каби асбоблар, баннерлар, байроқлар тайёрланиши келишиб олинди.
Шунингдек «Динамо» клубининг сафар учрашувлари ҳамда миллий ва олимпия терма жамоаларимизнинг пойтахтимиз ва бошқа шаҳарларда ўтадиган учрашувларида «Динамо» мухлисларининг ҳам қўллаб-қувватлаш учун боришлари муҳокама қилинди. Фан-клубнинг барқарор фаолият кўрсатиши учун бадал пуллари камлик қилиши, бунда асосан ҳомийлик ёрдамига таянилиши тушунтирилди.
«Динамо» стадиони маъмурияти томонидан фан-клуб учун 200 кишилик ўрин ажратилгани алоҳида таъкидланиб ўтилди. Бу миқдор бошланғич эканлиги, агар зарурият туғилса мутасаддилардан стадиондаги 13-сектордан кўпроқ жой сўралаши келишиб олинди.
Фан-клубга аризалар қабул қилиш бошланди. Хоҳловчилар бадал суммаси билан биргаликда паспорт нусхаси ва 2 дона фотосурат тақдим этишлари лозим.
Яқин кунларда фан-клуб аъзолари қайта йиғилиб, клуб етакчиси ва унинг ўринбосарларини сайлайди ва фан клуб нодавлат-нотижорат юридик ташкилот сифатида фаолият кўрсатиш учун таъсис ҳужжатлари имзоланади.
Айни дамда фан-клубга аъзо бўлиш истагидаги самарқандлик барча мухлислар ўз мулоҳаза ва таклифлари, саволлар билан «Динамо» клуби матбуот котиби Усмон Ибодовга мурожаат қилишлари мумкин. Телефон: (+99890) 657-56-40
Манба: www.stadion.uz.Киритилган сана: 25.02.2012 20:44.
Ўқилди: 11487 марта.
Билдирилган фикрлар: 17 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 11 | 25 |
2 | ОКМК | 12 | 24 |
3 | Динамо | 10 | 22 |
4 | Навбаҳор | 11 | 20 |
5 | Пахтакор | 12 | 19 |
6 | Нефтчи | 10 | 19 |
7 | Бунёдкор | 12 | 18 |
8 | Машъал | 12 | 15 |
9 | Хоразм | 11 | 14 |
10 | Андижон | 12 | 13 |
11 | Сурхон | 11 | 13 |
12 | Қизилқум | 12 | 12 |
13 | Қўқон-1912 | 12 | 12 |
14 | Сўғдиёна | 12 | 10 |
15 | Бухоро | 12 | 9 |
16 | Шўртан | 12 | 6 |
Ўтган ўйинлар
12-тур | Бухоро | 1-1 | Андижон |
12-тур | Қўқон-1912 | 0-4 | Машъал |
12-тур | ОКМК | 0-0 | Шўртан |
12-тур | Бунёдкор | 1-1 | Пахтакор |
12-тур | Қизилқум | 0-0 | Сўғдиёна |
Навбатдаги ўйинлар
12-тур | Сурхон | - | Нефтчи |
12-тур | Насаф | - | Навбаҳор |
12-тур | Хоразм | - | Динамо |