-
-
Ла-лига 12.05.2024 00:00 Атлетик Бильбао 2 - 2 Осасуна «A» Серия 12.05.2024 15:30 Лацио 2 - 0 Эмполи Ла-лига 12.05.2024 17:00 Кадис 1 - 0 Хетафе «A» Серия 12.05.2024 18:00 Женоа 2 - 1 Сассуоло «A» Серия 12.05.2024 18:00 Верона 1 - 2 Торино Суперлига 12.05.2024 19:00 Нефтчи 2 - 2 Андижон Суперлига 12.05.2024 19:00 Сўғдиёна 1 - 2 Навбаҳор Ла-лига 12.05.2024 19:15 Атлетико 1 - 0 Сельта АПЛ 12.05.2024 20:30 Ман. Юнайтед 0 - 1 Арсенал «A» Серия 12.05.2024 21:00 Ювентус 1 - 1 Салернитана Ла-лига 12.05.2024 21:30 Валенсия 0 - 0 Райо Вальекано «A» Серия 12.05.2024 23:45 Аталанта - Рома Лига—1 13.05.2024 00:00 Марсель - Лорьян Лига—1 13.05.2024 00:00 Монпелье - Монако Лига—1 13.05.2024 00:00 Клермон - Лион Лига—1 13.05.2024 00:00 Нант - Лилль Лига—1 13.05.2024 00:00 Страсбур - Метц Ла-лига 13.05.2024 00:00 Бетис - Альмерия Лига—1 13.05.2024 00:00 ПСЖ - Тулуза Лига—1 13.05.2024 00:00 Ренн - Ланс «A» Серия 13.05.2024 21:30 Лечче - Удинезе «A» Серия 13.05.2024 23:45 Фиорентина - Монца Ла-лига 14.05.2024 00:00 Барселона - Реал Сосьедад АПЛ 14.05.2024 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль Ла-лига 14.05.2024 22:30 Осасуна - Мальорка АПЛ 15.05.2024 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити -
Месут Ўзилдан янгилик: рақамли криптовалюта яратилади
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Футболчилар » Ҳоббилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Собиқ «Арсенал» клуби юлдузи Месут Ўзил бу ҳафта ўзининг криптовалютасини муомалага қўяди. 32 ёшли плеймейкер «Эмирейтс» стадионини январь ойида тарк этиб, Туркиянинг «Фенербаҳче» клуби сафига йўл олганди. У шахсий бренди бўлган «М10»ни рақамли маблағ яратиш орқали кенгайтирмоқчи. 2014 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби ўтган йили шахсий бренди остидаги «М10Streetwear» кийимларини ишлаб чиқариш бошланганини эълон қилган эди. Ҳозир эса у «М10» брендини Жаҳон миқёсида кенгайтириш ишларини жадаллаштириш мақсадида шу ишни бошлаган. Ўзил расмий Тwitter саҳифасида шанба куни «ажойиб нарсалар тез орада содир бўлади» деб ёзиб қолдирганди. У бу билан ҳозирги ишига ишора қилган.
Ижтимоий тармоқларда қарийб юз миллион кузатувчиларга эга бўлган собиқ «Реал» футболчиси саҳифасига кўзларига махсус эможи ишлатилган расмини жойлайди. Шундан кейин, кўплаб нашрлар яқин кунларда у расман ўз криптовалютасини тақдим этишини ёза бошлади. Ушбу рақамли маблағларни сотиб олган ҳар қандай инсон уни Bitcoin сингари ишлата олади. Қўшимчасига мижоз «М10» бренди остида тайёрланган жиҳозларга чегирмалар олиши ва Ўзил билан шахсан учрашиш имкониятига эга бўлади. Ўзил ушбу ишларни бошқа футбол юлдузлари Кэйсукэ Хонда ва Хамес Родригезлардан илҳомланиб қиляпти, дейиш мумкин. Негаки, япон афсонаси, 35 ёшли Хонда 2020 йилнинг октябрь ойида шахсий криптовалютасини, «KSK Honda Coin»ни тақдим этганди. Колумбиялик футболчи Родригез эса 2018 йилги Жаҳон чемпионатидан сал олдин ўз рақамли пулларини ишлаб чиққан. Собиқ «Эвертон» юлдузи ўша йилнинг июнида «JR10 Token» валютасини оммага ҳавола қилган. Ушбу хабарни эса ҳамкори, «SelfSell's» компанияси асосчиси, хитойлик Юань Ли орқали Берлиндаги «BlockShow - 2018» кўргазмасида тасдиқлаган эди. Бу билан Хамес шахсий криптомаблағларга эга биринчи жанубий америкалик футболчига айланган.
Фақатгина Ўзил ўз брендини қураётган ва ижтимоий тармоқларда фаол футболчи эмас, албатта. Кўплаб дунё футболчилари ўз брендини яратишган. Жумладан, «МЮ» футболчиси Криштиану Роналду энг машҳур бренд эгаси. Унинг шахсий бренди кўплаб махсулотларни: кийим-кечак, атир-упа, оёқ-кийим ва бошқа шу каби нарсаларни ӯз ичига олади.
Мана шу ойда бу маконга яна бир юлдуз кириб келаётгани аён бўлди. Ҳарри Кейн ҳам шу мақсадда ўз брендига эга бўлишни истамоқда. «Тоттенхэм» ҳужумчиси косметика, ўйинчоқлар, озиқ-овқат, шароб, заргарлик буюмлари, кийим ва электр жиҳозларини ўз ичига олувчи товар белгисини яратишини айтди. Бу ҳаракат «HK28» номи остида келажакда тижорий мақсадларда фойдаланилиши билдирилган.Месут «Арсенал»дан кетишидан олдин 11 та шимолий Лондон мактабларига 1400дан ортиқ озиқ-овқатларни текин тарқатилишига бош бўлган. Қолаверса, пандемия даврида қийналаётган Италия болаларига ўз бутсаси сотувидан тушган маблағлардан ёрдам қўлини чўзади. Фахрий футболчи Туркияда ўзининг аввалги формасини тиклашга ҳаракат қилмоқда. У бу мавсумда «Фенербаҳче» учун учта гол уришга эришди. Ўзил бу йўлда собитқадамлик билан давом этмоқда.
инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси
Манба: thesun.co.uk.Киритилган сана: 12.10.2021 09:47.
Ўқилди: 2679 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Навбаҳор | 6 | 12 |
2 | Андижон | 7 | 12 |
3 | Насаф | 5 | 11 |
4 | Нефтчи | 6 | 11 |
5 | Сўғдиёна | 7 | 11 |
6 | Пахтакор | 6 | 10 |
7 | Қизилқум | 7 | 9 |
8 | ОКМК | 6 | 8 |
9 | Локомотив | 6 | 8 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 5 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 6 | 3 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
7-тур | Олимпик | 1-2 | Пахтакор |
7-тур | Металлург | 0-0 | Қизилқум |
7-тур | Нефтчи | 2-2 | Андижон |
7-тур | Сўғдиёна | 1-2 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |