-
-
Ла-лига 12.05.2024 00:00 Атлетик Бильбао 2 - 2 Осасуна «A» Серия 12.05.2024 15:30 Лацио 2 - 0 Эмполи Ла-лига 12.05.2024 17:00 Кадис 1 - 0 Хетафе «A» Серия 12.05.2024 18:00 Женоа 2 - 1 Сассуоло «A» Серия 12.05.2024 18:00 Верона 1 - 2 Торино Суперлига 12.05.2024 19:00 Нефтчи 2 - 2 Андижон Суперлига 12.05.2024 19:00 Сўғдиёна 1 - 2 Навбаҳор Ла-лига 12.05.2024 19:15 Атлетико 1 - 0 Сельта АПЛ 12.05.2024 20:30 Ман. Юнайтед 0 - 1 Арсенал «A» Серия 12.05.2024 21:00 Ювентус 1 - 1 Салернитана Ла-лига 12.05.2024 21:30 Валенсия 0 - 0 Райо Вальекано «A» Серия 12.05.2024 23:45 Аталанта 2 - 1 Рома Лига—1 13.05.2024 00:00 Марсель 3 - 1 Лорьян Лига—1 13.05.2024 00:00 Страсбур 2 - 1 Метц Лига—1 13.05.2024 00:00 Клермон 0 - 1 Лион Лига—1 13.05.2024 00:00 Нант 1 - 2 Лилль Лига—1 13.05.2024 00:00 Монпелье 0 - 2 Монако Ла-лига 13.05.2024 00:00 Бетис 3 - 2 Альмерия Лига—1 13.05.2024 00:00 ПСЖ 1 - 3 Тулуза Лига—1 13.05.2024 00:00 Ренн 1 - 1 Ланс Суперлига 13.05.2024 19:00 Сурхон - Динамо Суперлига 13.05.2024 19:00 Насаф - Бунёдкор «A» Серия 13.05.2024 21:30 Лечче - Удинезе «A» Серия 13.05.2024 23:45 Фиорентина - Монца Ла-лига 14.05.2024 00:00 Барселона - Реал Сосьедад АПЛ 14.05.2024 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль Суперлига 14.05.2024 19:00 Локомотив - ОКМК Ла-лига 14.05.2024 22:30 Осасуна - Мальорка АПЛ 15.05.2024 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити -
Спорт оламидаги энг серфарзанд машҳурлар ҳақида биласизми?
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Футболчилар » Ҳоббилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Ҳар хил спорт турларида машҳурликка эришганларнинг ҳаммаси ҳақида ҳам яхши маълумотга эга эмасмиз. Аммо шундай атлетлар борки, уларнинг нафақат ўзларини, балки оила аъзоларини ҳам таниймиз ва улар ҳақида биламиз. Яна шундай спорт вакиллари борки, улар ўзларининг серфарзандлиги билан инсонни ҳайратга солади. Беихтиёр, ҳозирги замонда ҳам(Африкадан ташқари) шунча фарзанд кўрадиганлар бормикан, деб юборади киши. Хўш, улар кимлар? Қуйида, шу ҳақда билиб оласиз.
Криштиану Роналду – 6та (бўлади).
Яқиндагина суперюлдуз Роналду ўз Инстаграм саҳифасида рафиқаси, Жоржинa Родригезнинг эгизак фарзанд кутаётганини оммага маълум қилди. Шундай қилиб, Криштиану яна ота бўлади. 36 ёшли «МЮ» афсонаси ижтимоий тармоқда рафиқаси Жоржинa ва «УЗИ» натижалари чоп этилган қоғозлар билан кўриниш берган эди. Португалиялик юлдузнинг ҳозирда аллақачон тўртта фарзанди бор. Булар: Ёш Криштиану, Алана, Эва ҳамда Матео. Уларга яна иккита чақалоқнинг қўшилиши, фарзандлар сонини 6 тага етказди.
Майк Тайсон – 8та.
«Темир Майк» ҳозирда саккизта фарзандга оталик қилади. Аммо уларнинг онаси нечталиги маълум эмас. Негаки, Тайсон ҳаёти давомида уч марта турмуш қурган. Олдин Робин Гивенс ва Моника Тарнер билан, ҳозирда эса Лакия Спайсер билан яшамоқда. Шу сабаб саккизта фарзанднинг қайси оналардан бўлгани очиқланмаган.
Майкнинг ҳаётида 2009 йилда фожеали ҳодиса юз беради. Унинг қизларидан бири, атиги тўрт ёшида ғайритабиий бахтсиз ҳодиса сабаб, ҳаётдан кўз юмади. Ўша пайтда Тайсон ахлоқсиз ҳаёт тарзи сабабли фарзандларига арзимаслигини айтганди. У бу ҳақда шундай деган: «Мен яхши инсон эмасман. Менинг ҳаётимда қувончлар кўп эди. Мен бундан доимо миннатдорман. Мен ўз рафиқамга арзимайман, мен фарзандларимга арзимайман. Аммо улар мени яхши кўришади ва мен уларга раҳмат айтаман».Муҳаммад Али – 9та.
Боксдаги, умуман спортдаги буюк сиймолардан бири, ҳозир биз билан бирга бўлмаслиги мумкиндир, аммо у ўз меросини рингдаги ҳаракатлари ва фарзандлари билан бизга қолдириб кетган. Ҳаммаси бўлиб, Алида тўққизта фарзанд бўлган. Улар бешта турли хил аёллардан туғилганди. Жумладан, боксчининг иккинчи аёли, Белинда Бойддан тўртта фарзанди бор. Учинчи жуфти Вероника Порчедан эса, иккита қизи бўлган. Тўртинчи рафиқаси Ёланда Уилямсдан битта асраб олинган ўғли ҳам мавжуд. Муҳаммадни, шунингдек, бошқа муносабатлардан яна иккита фарзанди бор. Улардан бири Лэйла Али бўлиб, у ҳозирда отасининг иши, боксчиликни давом эттирмоқда.
Уилли Андерсон – 9та.
Андерсон АҚШда машҳур баскетболчи ҳисобланади. У «Сан Антонио», «Торонто Репторс», «Нью-Йорк Никс» ҳамда «Маями Ҳит» жамоаларида ҳаракат қилган. НБА атлети нафақат майдондаги, балки ундан ташқаридаги «жасоратлари» билан ҳам танилган. Унинг тўққизта фарзанди бўлган. Энг қизиғи, фарзандлар еттита турли хил аёллардан эди. 2003 йилда Уилли 1,3 миллион фунтни учта аёлига алимент сифатида тўлаб беришга мажбур қилинади.
Эвандер Холифилд – 11та.
Яна бир бокс афсонаси Холифилдда 11 та фарзанд бўлган. Аммо у ҳам ушбу болаларга нақ олтита она «танлашга мажбур бўлган». Негаки, Эвандер нафақат рингда, балки ундан ташқарида ҳам фаол инсонлардан бири эди. Айтишларича, унинг иккита фарзанди никоҳсиз туғилган экан. У фаолияти давомида 160 миллион фунт бойликка эришган. Аммо 2013 йилда собиқ боксчи 400 минг фунтни алимент сифатида тўлашга мажбур бўлади. Унинг ҳаётидаги қимор ўйинлари билан боғлиқ ишлар, шунингдек, тартибсиз ҳаёт, боксчининг бойликлари соврилиб кетишига сабаб бўлади.
Келвин Мёрфи – 14та.
НБА шон-шуҳрат залида номи зикр этилган баскетбол афсоналаридан бири бўлган Мёрфида ўн тўртта фарзанд мавжуд. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳар хил аёллардан туғилган. Маълумотларга кўра, Келвин ҳаёти давомида тўққизта аёл билан муносабатларда бўлган. Энг қизиғи, баскетболчининг никоҳсиз туғилган 5 та қизи, уни жинсий зўравонликда айблаб, судга беради. Қонуний никоҳда бўлган иккита қизи эса Мёрфини ҳимоя этади. Якунда эса, далилларнинг етишмаслиги уни қамоқдан қутқариб қолади. Аммо Мёрфининг обрўси ҳар хил аёллар сабаб, тўкилиб бўлган эди.
Гарринча – 14та.
Энг машҳур футболчилардан бири Гарринча, майдон ташқарисида, шахсий ҳаётида ранг-баранг воқеаларни бошдан кечиради. У (камида) ўн тўртта фарзандга оталик қилган. Унинг эстрада юлдузи Элза Соареш билан муносабатлари катта жанжалларга сабаб бўлади. Ҳар хил воқеалар ва бахтсизликлар сабаб, бойлигидан айрилган футболчи, 1983 йилда, 49 ёшида вафот этади.
Гарринчанинг Швецияга саёҳати давомидаги муносабатлардан бунёд бўлган ўғли, Ульф Линдберг, отасидек футболчи бўлиб етишади. У ўз юрти, Швецияда тўп суради. Яна бир ўғли Мартин ва набираси Генрик Йоханссон 2019 йилга қадар «Брентфорд» клубида фаолият юритган эди.Жалолиддин ИСМАТОВ тайёрлади
Манба: thesun.co.uk.Киритилган сана: 31.10.2021 21:19.
Ўқилди: 5198 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Навбаҳор | 6 | 12 |
2 | Андижон | 7 | 12 |
3 | Насаф | 5 | 11 |
4 | Нефтчи | 6 | 11 |
5 | Сўғдиёна | 7 | 11 |
6 | Пахтакор | 6 | 10 |
7 | Қизилқум | 7 | 9 |
8 | ОКМК | 6 | 8 |
9 | Локомотив | 6 | 8 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 5 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 6 | 3 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
7-тур | Олимпик | 1-2 | Пахтакор |
7-тур | Металлург | 0-0 | Қизилқум |
7-тур | Нефтчи | 2-2 | Андижон |
7-тур | Сўғдиёна | 1-2 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |