-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д 2 - 1 Монтеррей Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Пахтакор 2 - 1 Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Хоразм 1 - 3 Навбаҳор Суперлига 02.07.2025 20:00 Динамо 0 - 2 Нефтчи Суперлига 03.07.2025 20:00 Шўртан 1 - 2 Қизилқум Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912 Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон - Бухоро -
1,5 миллион фунт стерлингга баҳоланган автопарк. Сон Хин Миннинг «гаражи»даги суперкарлар ҳақида биласизми?
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Футболчилар » Ҳоббилар
Рукн: Янгиликлар
Сон Хин Мин дунёдаги энг эксклюзив автомобиллардан бирини сотиб олиш мақсадида миллиардлаб пул сарфлайдиган футболчи эмас.
«Тоттенхэм»нинг 29 ёшли ҳужумчиси камтар ва одатда майдондаги ўйини орқали мухлисларини хурсанд қилишни истайди.
Аммо ҳафтасига 110 минг фунт маош оладиган форварднинг авто паркида 1,5 миллион фунт стерлинглик автомобиллари бор.
Унинг Шимолий Лондондаги гаражидаги шарафли жой эса Буюк Британияда камдан-кам учрайдиган суперкар бор. Бу – Ferrari LaFerrari.
Бу ақл бовар қилмайдиган машиналарнинг атиги 499 таси ишлаб чиқарилган ва улардан биттаси кореялик юлдузда бор. Аввалига ушбу машина қизил рангда эди, аммо, Сон уни қора рангга бўятган. Сабаби, Шимолий Лондонда қизил рангли машина минишни истамади. Чунки, ушбу шаҳарнинг асосий қарама-қаршилиги «шпорлар» ва «Арсенал» ўртасида кечади ва ушбу ранг «канонирлар»га тегишли.Сонга тегишли машина 2,9 сонияда 100 км/соат тезликда ҳаракат қила олади ва HY-KERS томонидан қувватланадиган 6,3 литрли В12 двигателига эга бўлиб, умумий қуввати 950 от кучига тенг.
Бу машина тахминан 1 150 000 фунт туради. Ҳатто Премьер-лиганинг катта маош оладиган футболчилар орасида ҳам ушбу суммадаги суперкарларга эгалик қиладиган ўйинчилар жуда кам.
Эътибор беринг, Соннинг гаражида Audi R8 Coupe, Bentley Continental GT, Range Rover ва Maserati Levante ҳам бор. Барча автомобилларнинг умумий қиймати 1,5 миллион фунт стерлингдан сал кўпроқ баҳоланмоқда.
Audi R8
Жанубий кореялик юлдуз 2014 йилда ўз мамлакати машҳур эстрада хонандаси, собиқ севгилиси Мина билан ўзининг оқ R8 машинасини сотиб олган.
Бундай машинанинг нархи 112 520 фунтдан бошланади. 5,2 литрли V10 двигатели бир тонна қувватга эга ва унинг нафис дизайни диққатни тортади. Ушбу машинанингтезлиги 3,2 сонияда 100 км/соат тезликкача чиқади.
Maserati Levante
Сон Хинг Мин нархи 60 000 фунт стерлингдан бошланадиган Масераттига ҳам эгалик қилади.
Мазкур машинани ишлаб чиқарувчи компания «Байер»нинг собиқ футболчисига ушбу моделни совға қилди ва бу «нозиклик ва чидаб бўлмас куч билан ўйнай оладиган Сон учун энг мос машина бўлиши мумкин» деб тушунтирди.
Range RoverКореялик футболчининг коллекциясидаги бу автомобиль замонавий қора қопламада ишланган. Орқа эшиги, радиатор панжараси ва ён томонидаги ёзувларни ҳам қора рангда. Бундай машинанинг нархи 31 минг фунт стерлингдан бошланади, аммо Соннинг модели барча қўшимча наворотлари ҳисобига сал қимматроқ бўлиши мумкин.
Жамшиджон Маҳмудов тайёрларди.Киритилган сана: 08.11.2021 11:23.
Ўқилди: 8176 марта.
Билдирилган фикрлар: 7 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 14 | 28 |
3 | Нефтчи | 14 | 27 |
4 | Навбаҳор | 14 | 26 |
5 | Бунёдкор | 14 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Сурхон | 14 | 17 |
10 | Қизилқум | 15 | 17 |
11 | Машъал | 14 | 15 |
12 | Хоразм | 14 | 14 |
13 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 15 | 9 |
Ўтган ўйинлар
15-тур | Шўртан | 1-2 | Қизилқум |
Навбатдаги ўйинлар
15-тур | Сўғдиёна | - | Қўқон-1912 |
15-тур | Сурхон | - | Бухоро |
15-тур | Андижон | - | Бунёдкор |
15-тур | Машъал | - | ОКМК |
15-тур | Пахтакор | - | Навбаҳор |
15-тур | Динамо | - | Насаф |
15-тур | Нефтчи | - | Хоразм |