-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:00 Замин - Қизилқум Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Сирдарё ФА - Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Андижон ФА - Қўқон-1912 Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 18:00 Хоразм - Жайхун Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
4 минг км.ни автобусда босиб ўтган, яна 15 минг км. йўл юриши керак бўлган Мали клуби ҳақида ғаройиб ҳикоя
Баҳо: 0Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ » Клублар турнирлари » CAF Чемпионлар лигаси
Рукн: Янгиликлар
«Бинга» клуби Малининг нуфузи бўйича иккинчи ўринда турувчи чемпионатида иштирок этади. Мамлакат кубогидаги ғалаба бу клуб учун халқаро турнир — қитъанинг Конфедерациялар Кубогига йўл очади. Муваффақият, обрў-эътибор — булардан шунчаки воз кечиб бўлмайди, тўғрими? Аммо ҳаммаси улар ўйлагандек осон эмасди.
Ўйин бошланди
Мусобақанинг илк саралаш босқичида «Бинга»га Либериянинг «МC Брювериeс» клуби дуч келди. Малиликлар уйда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бироқ олдинда уларни узоқ сафар кутиб турганди. Етарлича маблағ йўқлиги сабаб жамоа сафар ўйинига автобусда боришга мажбур эди. Либерия билан чегарагача бўлган 1 400 километр масофа автобусда, рақиб майдонига қадар қолган йўл эса йўлтанламасларда босиб ўтилади. Шунча машаққатларга яраша «Бинга» сафарда ҳам ғалаба қозонади (2:0). Ғалаба қозонганига қарамай жамоа яна ортга автобусда қайтади.
Деярли омад кулганди, бироқ...
Иккинчи босқичда эса жамоага гўёки омад кулиб боққанди. Чунки рақиб «АСФА Еннега» клуби қўшни Буркина-Фасо давлатидан эди. «Бинга» ўз уйида 0:1 ҳисобида ютқазади. Қўшни мамлакатга сафар масофаси атиги 700 километр ташкил этарди. Бироқ Африка футбол конфедерацияси (CАF) рақиб майдонини ўйин учун яроқсиз деб топади ва баҳсни Кот-д’Ивуарга кўчиради. Бу эса яна автобус сафари ва 1 400 километр масофа дегани эди. «Бинга» яна бўш келмади, жамоа нафақат ўйинга етиб борди, балки пенальтилар сериясида ғалаба қозониб кейинги босқичга ҳам чиқди.
Қуръанинг кўзи кўр
Учинчи босқич қуръаси малилик қаҳрамонларни аяшни ўзига маъқул кўрмади. «Бинга»га 7 500 километр узоқликдаги Замбия клуби — «Занако» дуч келди. Ортга қайтиш билан бу 15 000 километр дегани. Асфальтланмаган йўллар орқали, яна етмагандек автобусда бунча масофани босиб ўтишнинг деярли имкони йўқ. Ўйинга бормаслик эса мусобақадан четлатилишга ва 15 минг доллар миқдоридаги жаримага сабаб бўлади.
Энди нима бўлади?
«Бинга» клуби раҳбариятининг айни дамда боши қотган: самолётга ҳам, жарима тўлашга ҳам уларда ортиқча пул йўқ. Ўйин эса 28 ноябрга белгилаган. Клубдагилар вужудга келган муаммога эътибор қаратишларига ва бу орқали CАF’дан ёрдам олишга ҳаракат қилмоқда. Уларда барчаси ўхшашига умид қилиб қоламиз.Манба: daryo.uz.Киритилган сана: 14.11.2021 13:08.
Ўқилди: 3765 марта.
Билдирилган фикрлар: 15 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |