-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д 2 - 1 Монтеррей Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Пахтакор 2 - 1 Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Хоразм 1 - 3 Навбаҳор Суперлига 02.07.2025 20:00 Динамо 0 - 2 Нефтчи Суперлига 03.07.2025 20:00 Шўртан 1 - 1 Қизилқум Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912 Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон - Бухоро -
«Қария»нинг навқиронлик сири
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Футболчилар » Ҳоббилар
Рукн: Янгиликлар
Зе Робертони эслайсизми? Бразилиялик футболчи «Бавария» ва «Байер»да ёрқин ўйинлар намойиш этган, бироз муддат Мадрид «Реал»ида ўйнаган - фаолияти ажойиб чиқди. У футболдан кетганидан кейин ҳам тин олмади - айтишича, 47 ёшга тўлганига қарамай, танаси 36 ёшли Криштиану Роналдуникидан яхшироқ экан.
«Ўйлашимча, менинг танам - дунёдаги энг яхшиси. У 43 ёшга тўлгунимча ўйнаш имкониятини берди. Агар Роналду юқори даражада шундай узоқ муддат ўйнай олса, Криштиануни тенгсиз деб тан оламан. Ҳозирча эса зўри менман», - дейди Зе Роберто табассум билан.
Қаҳрамонимиз - ажойиб атлет: у 43 ёшида ҳам «Палмейрас»да ўйнаган, 40 ёшдан ўтганидан сўнг 100дан ортиқ учрашувда майдонга тушган. 2017 йилнинг ноябрида Роберто ниҳоят, бутсаларини михга илишга қарор қилди - аммо 47 ёшли бразилияликнинг формасига исталган спортчи ҳавас қилса арзийди.
2020 йилда Роберто узоқ фаолияти сири билан ўртоқлашди: «Менинг зарарли одатларим йўқ. Алкоголь ичмайман, чекмайман, тўғри овқатланаман, яхши ухлайман. Оилам мени ҳимоя қилади. Уларнинг қўллаб-қувватлаши бўлмаганида, бу қадар узоқ вақт ўйнолмасдим. Мусобақалашиш керак бўлган инсон - сизнинг ўзингиз. Ҳар доим мотивацияни сақлаб қолиш лозим. Одам ўзини кузатишда давом этса, футболда истаганча қолиши мумкин. Бутун фаолиятим давомида ўзим ҳақимда қайғурдим. Жисмоний ҳолатимга алоҳида эътибор қаратдим».
Роберто чиндан ҳам машғулотларга жиддий қарайди. 2019 йили у ҳаттоки, Неймарга ҳам тавсия берганди - ишга ёндашувни ўзгартириб, албатта, имкон қадар кўпроқ шуғулланиш лозимлигини айтди. «Мияда ниманидир тузатиш мақсадга мувофиқ. У фундаментал равишда ўзгариши керак, - дейди Роберто. - Неймарнинг асосий эътибори футболга қаратилмаган. Қайсидир паллада бу ўйиндан роҳатланмай қўяди. Агар шу зайл давом этса, у 30 ёшдаёқ фаолиятини якунлайди. Ҳаммамиз пулни яхши кўрамиз - аммо Роналду ва Мессининг интилишига бир қаранг. Айнан шу жиҳат билан улар Неймардан фарқланади».
10 йилдан сўнг Роналду Зе Робертога қандай жавоб қайтарар экан? Буни вақт ўтгач билиб оламиз.
Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади
Манба: http://interfutbol.uz/.Киритилган сана: 26.01.2022 12:23.
Ўқилди: 2998 марта.
Билдирилган фикрлар: 3 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 14 | 28 |
3 | Нефтчи | 14 | 27 |
4 | Навбаҳор | 14 | 26 |
5 | Бунёдкор | 14 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Сурхон | 14 | 17 |
10 | Қизилқум | 15 | 15 |
11 | Машъал | 14 | 15 |
12 | Хоразм | 14 | 14 |
13 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 15 | 10 |
Ўтган ўйинлар
15-тур | Шўртан | 1-1 | Қизилқум |
Навбатдаги ўйинлар
15-тур | Сўғдиёна | - | Қўқон-1912 |
15-тур | Сурхон | - | Бухоро |
15-тур | Андижон | - | Бунёдкор |
15-тур | Машъал | - | ОКМК |
15-тур | Пахтакор | - | Навбаҳор |
15-тур | Динамо | - | Насаф |
15-тур | Нефтчи | - | Хоразм |