-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 29.06.2025 01:00 Бенфика 1 - 4 Челси Суперлига 29.06.2025 19:00 Бунёдкор 3 - 2 Сўғдиёна Суперлига 29.06.2025 20:00 Бухоро 3 - 1 Шўртан Клублар ўртасида ЖЧ 29.06.2025 21:00 ПСЖ - Интер Майами Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго - Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК - Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер - Флуминенсе Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус -
«Шўртан» йиғинига «Бунёдкор», АГМК, «Навбаҳор» ва «Бухоро» футболчилари қўшилишди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » ПФЛ клублари » Шўртан
Рукн: Янгиликлар
Хабарингиз бор, “Машъал” (Муборак) билан ўтказилган назорат учрашувидан сўнг (2:2), “Шўртан” жамоаси тайёргарлик жараёнларининг иккинчи босқичини якунлади.
Бевосита муборакликларга қарши баҳс борасида тўхталадиган бўлсак, об-ҳаво совуқлиги бироз ўйин боришига ўз таъсирини кўрсатди, аммо учрашув фойдали бўлди. Чунки “Машъал” кучли жамоалар сирасига киради ва қолаверса, муборакликлар олдига ҳам жиддий мақсад қўйилган.
Мазкур ўйиндан кейин футболчиларга бир неча кунлик хордиқ берилганди. Эндиликда “Оқ бўрилар” жамоаси машғулотларни 24 январдан Ғузордаги ўз қароргоҳида давом эттиришмоқда.
Янги мавсум учун тайёргарлик айни қизғин палласида. Эркин агент мақомидаги футболчилар иқтидорларини намоён қилган ҳолда футбол клублари орқали сараланиб олинмоқда. Анъанага содиқ қолган ҳолда “Шўртан” футбол клуби ҳам тайёргарлик жараёнини бошлаганидан буён асосий эътиборни малакали футболчиларни саралаб олишга ва уларнинг жисмоний ҳолатига қаратган.
Мураббийлар штаби селекция ишларини давом эттириб, таркибни шакллантиришга ҳаракат қилишмоқда. "Шўртан" сафига яна бир қатор ўйинчилар келиб қўшилди. Булар: Даврон Исоқов - ҳужумчи “Бухоро”, Нодирбек Абдухолиқов - қанот ҳимоячи “АГМК”, Фарҳод Имомов - ҳимоячи “АГМК”, Абдувоҳид Шарипов - ҳимоячи “Навбаҳор” ва Акобир Қаюмов - дарвозабон “Бунёдкор”.
Режа бўйича, 29 январь куни Ғузорнинг БЎСМ майдонида навбатдаги синов назорат учрашуви доирасида вакилларимиз Самарқанднинг “Динамо” футболчилари билан баҳс олиб боришади.
“Шўртан” матбуот хизмати бўлими.Манба: fcshurtan.uz.Киритилган сана: 28.01.2022 18:34.
Ўқилди: 1628 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Нефтчи | 13 | 26 |
5 | Бунёдкор | 14 | 24 |
6 | ОКМК | 13 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Машъал | 14 | 15 |
10 | Хоразм | 14 | 14 |
11 | Сурхон | 13 | 14 |
12 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
13 | Қизилқум | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 0-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
Навбатдаги ўйинлар
14-тур | ОКМК | - | Сурхон |