-
-
Ла-лига 11.05.2024 00:00 Алавес 2 - 2 Жирона Лига—1 11.05.2024 00:00 Брест 1 - 1 Реймс Лига—1 11.05.2024 00:00 Ницца 1 - 0 Гавр АПЛ 11.05.2024 16:30 Фулхэм 0 - 4 Манчестер Сити Ла-лига 11.05.2024 17:00 Мальорка 1 - 0 Лас-Пальмас АПЛ 11.05.2024 19:00 Тоттенхэм 2 - 1 Бёрнли Суперлига 11.05.2024 19:00 Олимпик 1 - 2 Пахтакор Суперлига 11.05.2024 19:00 Металлург 0 - 0 Қизилқум АПЛ 11.05.2024 19:00 Вулверхэмптон 1 - 3 Кристал Пэлас АПЛ 11.05.2024 19:00 Борнмут 1 - 2 Брентфорд АПЛ 11.05.2024 19:00 Эвертон 1 - 0 Шеффилд Юнайтед АПЛ 11.05.2024 19:00 Ньюкасл 1 - 1 Брайтон АПЛ 11.05.2024 19:00 Вест Хэм 3 - 1 Лутон Ла-лига 11.05.2024 19:15 Вильярреал 3 - 2 Севилья «A» Серия 11.05.2024 21:00 Наполи 0 - 2 Болонья Ла-лига 11.05.2024 21:30 Гранада 0 - 4 Реал Мадрид АПЛ 11.05.2024 21:30 Ноттингем Форест 2 - 3 Челси «A» Серия 11.05.2024 23:45 Милан 5 - 1 Кальяри Ла-лига 12.05.2024 00:00 Атлетик Бильбао 2 - 2 Осасуна «A» Серия 12.05.2024 15:30 Лацио - Эмполи Ла-лига 12.05.2024 17:00 Кадис - Хетафе «A» Серия 12.05.2024 18:00 Женоа - Сассуоло «A» Серия 12.05.2024 18:00 Верона - Торино Ла-лига 12.05.2024 19:15 Атлетико - Сельта АПЛ 12.05.2024 20:30 Ман. Юнайтед - Арсенал «A» Серия 12.05.2024 21:00 Ювентус - Салернитана Ла-лига 12.05.2024 21:30 Валенсия - Райо Вальекано «A» Серия 12.05.2024 23:45 Аталанта - Рома Лига—1 13.05.2024 00:00 Клермон - Лион Лига—1 13.05.2024 00:00 Страсбур - Метц Лига—1 13.05.2024 00:00 Монпелье - Монако Лига—1 13.05.2024 00:00 Ренн - Ланс Ла-лига 13.05.2024 00:00 Бетис - Альмерия Лига—1 13.05.2024 00:00 Нант - Лилль Лига—1 13.05.2024 00:00 Марсель - Лорьян Лига—1 13.05.2024 00:00 ПСЖ - Тулуза «A» Серия 13.05.2024 21:30 Лечче - Удинезе «A» Серия 13.05.2024 23:45 Фиорентина - Монца АПЛ 14.05.2024 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль Ла-лига 14.05.2024 00:00 Барселона - Реал Сосьедад -
Натижа йўқлиги аниқ: Маълум бўлишича, тажриба ҳам, айбдор ҳам йўқ экан
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Миллий терма жамоа » Матбуот анжуманлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Муҳтарам мухлис! Мазкур мулоҳазаларни ёзишдан аввал бизни бир масала узоқ ўйлантирди. Эътибор бергандирсиз, сўнгги пайтлар мулоҳазаларимиз ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган интервьюларга муносабат билдиришдан иборат бўлмоқда.
Яъни ўша интервьюлар таъсирида шахсий қарашларимизни жамоатчилик билан бўлишмоқдамиз. Савол туғилиши табиий: нима сабабдан миллий жамоамиз таркиби позициялар нуқтаи назаридан муҳокама қилинмаяпти? Ахир 10 йил аввал футбол мавзусидаги мақолалар руҳи бутунлай бошқача эди. Футболдаги коррупция, келишилган ўйинлар эмас, балки кўпроқ миллий жамоамиз таркибига чақирилган ва чақирилмаган футболчилар ҳақидаги фикрларимизни очиқ-ойдин баён этардик, бу борада ўзаро баҳслашардик.Бугун эса вазият ўзгарди. Журналистлар кўпроқ футболимиздаги ҳақиқий аҳвол ва ҳозиргача тилга олинмаган ҳақиқатларни ёритиш билан шуғулланишмоқда. Хуллас, бир қарашда асл футболдан узоқлашаётганга ўхшаймиз. Бироқ масаланинг бошқа жиҳати ҳам бор: қандай оғир бўлмасин, асл ҳақиқатлар ҳозир очилмаса, кейин кечикишимиз мумкин. Балки айни чоғда футбол журналистикаси шу пайтгача очиқ турган бўшлиқни тўлдириши керакдир. Бошқача айтганда, ўзига хос ўтиш даврини бошдан кечиряпмиз, чоғи. Шунинг учун футболнинг асл моҳиятидан узоқлашаётгандек кўринамиз-у, лекин тобора унга яқинлашмоқдамиз, соҳани ич-ичидан билмоқдамиз, ўрганмоқдамиз. Футболга дахлдор медиа-майдон шу қадар ранг-баранглашдики, ундаги материаллар қандай мақсадларни кўзлаб ёритилаётганини аниқлаш, тушуниш анчайин мураккаб. Дейлик, ўзи ва Улуғбек Бақоевнинг олимпия термаси асосий таркибида майдонга туширилмагани тарихини эслаб, кулиб сўзлаётган Бахтиёр Ҳамидуллаев кўнглидан нималар ўтмоқда? Аслида буларни эслаш кулгими ёки алам-изтироб? Бу саволга одилона жавоб бериш мушкул. Йўқ, мутлақо имконсиз. Гап танганинг икки томонини билиш ва эшитишда ҳам эмас. Танганинг икки томонини билсак-билмасак, мухлисларга бир ҳақиқат маълум: миллий жамоамиз ҳали-ҳануз мундиал йўлланмасини қўлга киритолмай ҳалак, олимпиячиларимиз ҳамон шундай чипта орзусида овора-ю сарсон!
Газетамизнинг ўтган сонидаги мулоҳазаларда Самвел Бабаян фаолиятидаги хатолар ва натижасизлик ўзи билан боғлиқ эмаслиги ҳақида сўзлаганини эслаб, бу борада шахсий қарашларимизни баён этгандик. Унинг интервьюсидан маълум бўлишича, хатолар ва натижасизлик тақдирдан, ўзи эса оппоқ! Бу сафар Вадим Абрамов интервьюсида шундай кайфият кузатилди. У гўё футболимиз равнақи учун катта иш қилган ва шунга яраша қадрланмаяпти.
Тўғриси, ҳар икки мутахассис интервьюсидан кейин ҳам қалб ларзага тушади, беихтиёр ўзингни ҳам айбдор санайсан киши. Ахир билиб-билмай, бировнинг шаънига тош отиш, уни ноҳақ айблаш Аллоҳга хуш келмаслиги барчага аён! Шу маънода футбол медиа майдонидаги интервьюларга муносабат билдириш осон эмас. Бу иш ҳар доим биз учун изтироб орқали ўтади! Ҳар сафар бизни битта факт ёзишга ундайди: ким нима демасин, факт битта - терма жамоаларимизда натижа йўқ! Шундай экан, ўзини оқлаш, қайта тарғиб қилиш ва яна ишонч қозониш умидида ёниб-куйишдан нима фойда?! Таъкидлаганимиздек, энди футболимиз жамоатчилиги аввалгидек яшаш, мураббийлар фаолиятини аввалгидек кўришни истамаяпти. Футболимиз ҳам янги даврга қадам босмоқда. Бу давр ўзини ўзи тозалашдан бошланмоқда. Одатда тозалаш жараёнида ҳўл-у қуруқ баравар ёнади: кимдир ютади, бошқа биров жабрланади! Бу - иложсиз ҳолат!
Жабрланадиганлар ёки жабрланиши мумкин бўлганларни ҳимоя қилиш имкондан ташқарида. Мазкур жараёнда ҳар ким наинки экканини, экмаганини ҳам ўради, қилмаган иши учун ҳам жавоб беради. Бир-икки шахс ёки раҳбар мазкур ғала-ғовур жараённи тўхтатолмайди. Футболни яхши кўрганлар ва уни ташлаб кетолмайдиганларгина рўй беражак изтиробли, зиддиятли ҳолатларга бардош беришади, чидашади. Футболимиз шундай мураккаб ва кимларгадир ёқимсиз, маъқул келмайдиган йўл орқали ёруғ манзиллар сари боради, тараққий топади. Биз ҳам шу издиҳом ичра мулоҳаза ёзамиз, зеро, воқеликни жим кузатолмаймиз. Албатта, мулоҳаза билдириш жараёнида кўп ҳолларда ишонч билан сўзлаймиз ва бунда фактлар эмас, балки интуицияга ҳам таянамиз. Вадим Абрамов бош жамоамизнинг Тошкентда Саудия Арабистони термасига ютқазганини тажрибасизлик билан изоҳлади ва журналист саволига очиқ-ойдин жавоб қайтаришдан ўзини олиб қочди. Вадим Карленович шундай қалтис саволлар берилганида, ўзига хос мантиқ билан бошқаларни айблайди ва ўзини ҳимоялайди. Лекин билмайдики, бошқалар ҳам ўзи каби мантиққа асосланишади ва унга нисбатан нохуш таассурот туғилаверади. Хўш, Осиё кубоги-2011да Австралия термасига 0:6 ҳисобида ютқазган футболчиларимиз Вадим Абрамов айтганидек, тажрибасиз эдиларми ҳақиқатан ҳам? Унутмайликки, гап Александр Гейнрих, Максим Шацких, Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов каби камолот палласи бўлган футболчилар ҳақида бормоқда. Вадим Абрамов бир ҳақиқатни тан олсин: ўшанда ҳам, 2019 йил кузидаги нохуш учрашувда ҳам футболчилар эмас, аксинча, унинг ўзи тажрибасизлик қилганди. Дохадаги учрашувларни бевосита стадионда кузатган Аҳадхон Абдуҳамитов кейинчалик кўпчилик Вадим Абрамовга Австралия термасига қарши ҳимоядан ўйнаш лозимлигини айтганини сўзлаб берганди. Аммо Вадим Карленович таклиф-мулоҳазаларга мутлақо эътибор қаратмаган. Энди эса «Ўйиндан олдин қарор чиқариш мураббий зиммасида, ютганимизда қаҳрамонга айланардим!» - дея ўзини оқлайди ва ўкинади. Ҳолбуки, энди ҳаммаси тарих. Энди у авлод тарихни янгиламайди. Тарихни янгилаш - бошқаларнинг вазифаси!
Табиийки, юқоридаги мулоҳазалар шунчаки, ёзилмади. Бундан 3 йил аввал Любинко Друлович бошқарувидаги олимпиячиларимизни катта умидлар билан Таиландга кузатиб, кейин тарвузимиз қўлтиғимиздан тушганди. Ўшанда Друловичга бугун Сречко Катанецга ишонаётганимиз каби катта умид боғлагандик. Натижа эса ўзини оқламаганди. Мана, бугун миллий жамоамиз Янги Зеландия термаси билан куч синашади. Бунга қадар Жанубий Судан термаси 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Ҳа, ҳисоб ёқимли. Ўйин сифати ҳақида эса бундай хулоса билдириш мушкул. Аёнки, Сречко Катанецдан бу хусусда сўрасангиз, у тажриба ва ўйин амалаёти етишмаслиги ҳақида сўз очади! Яна савол туғилади: бу каби жавоб ва изоҳларни қачонгача тинглаймиз ва бунга мажбурмиз?
Муҳаммад ВАЛИ
Манба: interfutbol.uz.Киритилган сана: 03.02.2022 13:08.
Ўқилди: 1492 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Андижон | 6 | 11 |
2 | Насаф | 5 | 11 |
3 | Сўғдиёна | 6 | 11 |
4 | Нефтчи | 5 | 10 |
5 | Пахтакор | 6 | 10 |
6 | Навбаҳор | 5 | 9 |
7 | Қизилқум | 7 | 9 |
8 | ОКМК | 6 | 8 |
9 | Локомотив | 6 | 8 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 5 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 6 | 3 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
7-тур | Олимпик | 1-2 | Пахтакор |
7-тур | Металлург | 0-0 | Қизилқум |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |