-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:00 Замин - Қизилқум Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Сирдарё ФА - Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Андижон ФА - Қўқон-1912 Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 18:00 Хоразм - Жайхун Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
ЖЧ-2022 саралаш. КОНКАКАФ минтақасида майдон ташқарисидаги «ўйинлар»
Баҳо: 0Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ » Жаҳон чемпионати » Саралаш (CONCACAF)
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Шимолий Америка мамлакатлари термалари Марказий Америка ҳудудидаги иссиқ ҳавога мослашган рақибларига қўшимча муаммолар ўйлаб топишда давом этмоқда. Мана, АҚШ миллий жамоаси Гондурас термасини қаҳратон Миннеаполисда қабул қилди. Диққат қилинг, ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган бу ўйин вақтида ҳаво ҳарорати минус 16 даражагача тушди. Хуллас, гондурасликлар ўзи совуқ иқлим ҳукм сурадиган мамлакатда ҳам ўта ғайриоддий шароитда ўйнашга мажбур бўлишди.
Албатта, гондураслик футболчилар иссиқ ҳавога кўникишган. Ахир уларнинг мамлакатларида ҳаттоки, қишда ҳам ҳаво ҳарорати ўртача +27 даражани ташкил этади. Қор ёғиши эса фантастика ҳисобланади. Аслида америкаликлар футбол ўйини учун ёқимли ҳудуд топишлари мумкин эди. Дейлик, Калифорнияда ҳаво ҳарорати чамаси +16 даража атрофида. Лекин улар шимолда ўйнашни маъқул кўрдилар. Натижада барча футболчилар майдонга термо ички либос билан тушишди, кўпчилик ҳаттоки, юзига махсус ниқоб тортди. Чунки, Миннесотанинг изғирин ҳавосидан нафас олиш ҳам муаммо. «Бу нормал ҳолат эмас, - дея нолиди Гондурас термаси бош мураббийи Эрнан Дарио Гомес ўйин олдидан. - Шундай шароитда ўйнаб, натижага эришиш мумкин эмас. Учрашув ҳали бошланмасидан унинг тугашини кута бошладим. Бу - футболдан завқланиш эмас, балки азобдир».
Мураббий ҳақ бўлиб чиқди, ҳаттоки, қўшимча исиниш чоралари ҳам меҳмонларга ёрдам бермади: танаффус пайти икки футболчини алмаштиришга тўғри келди. Чунончи, дарвозабон Луис Лопес ва ҳужумчи Ромелла Киото музлаб қолишганидан шикоят қилишди. Уларга гипотермия (музлаб қолиш) ташхиси қўйилди. Лопес ҳаттоки, кийиниш хонасидан ҳам чиқолмади ва бутун иккинчи бўлим давомида шифокорлардан ёрдам олди. Якунда АҚШ термаси 3та жавобсиз гол уриб, осонгина ғалабага эришди.
Жамоа бош мураббийи Грег Берхалтер барчаси, жумладан, об-ҳаво шароитидан ҳам қониқиш ҳосил қилганини яширмади. У яна Гондурасдаги ўйинда жазирамадан қандай азобланишганини ҳам эсга олди: «Гондурас термаси вакиллари ва ҳакамларни иссиқ жиҳозлар, термо либослар билан тўлиқ таъминладик. Яъни уларга хавфсиз муҳит яратиш бўйича барча ҳаракатларни амалга оширдик. Яна бир гап - жанубий мамлакатларга борсак, 32 даража иссиқ ва 90 фоиз намликда ўйнашимизга тўғри келади. Бу ҳам шунчаки, чидаб бўлмас ҳолатдир. Иссиқ таъсирида йигитлар тезда чанқашади, оёқлари ҳолсизланади. Нима дердим, биздаги рақобат табиати - шу. Ҳа, ўйин учун муайян жойни танлашда кунлик ўртача ҳароратга эътибор қаратиш керак. Бу сафар масофани минималлаштиришни хоҳладик. Совуқ ҳавода 2та ўйин ўтказишимизни билардик ва учинчисида муҳитни ўзгартиролмасдик. Умуман, ҳаво ҳарорати ҳам тушиб кетди. Бунисини назорат қилолмаймиз. Бундай вақтда ягона чора - термо ички кийим кийиш ва майдонга тушиб, югуриш. Жамоам худди шундай қилди».Тушунарлики, совуқ Гондурас термаси ўйинига жиддий таъсир кўрсатди. «Менимча, рақибларимиз бундай об-ҳаво шароитида ўйнашни ўйлашмаган, - деди голлардан бири муаллифи Уокер Циммерман. - Бу чигилёзди машқларидаёқ яққол сезилди». Ҳужумчи Тимоти Веа эса ҳаттоки, ҳазиллашди ҳам: «Агар яна бир марта шундай совуқда ўйнашимга тўғри келадиган бўлса, фаолиятимни якунлаб қўя қолишим маъқул».
Танганинг иккинчи томони бор, албатта. Америкаликлар Гондурасда чиндан ҳам, ўта иссиқ ҳаво шароитида ўйнашган. Аммо мезбонлар атайин шундай иссиқ жойни танлашмаган. Чунончи, Гондурас ҳудуди унча катта эмас ва мамлакатда ҳаво ҳарорати деярли бир хил. Биринчи учрашув ўтган йилнинг 9 сентабрь куни Гондураснинг иккинчи йирик шаҳри - мамлакатдаги энг катта стадион жойлашган Сан-Педро-Суледа ташкиллаштирилганди. Ўша куни ҳаво ҳарорати 34 даражага ошган, намлик эса 74 фоизга етганди. Умуман, мамлакатдаги сиғими 20 мингдан кўп барча стадионлар жойлашган шаҳарларда ҳаво ҳарорати 30 даражадан паст бўлмаган. Асосий факт шуки, иссиқ мезбонларга қўл келмаган - улар танаффусгача ҳисобда олдинда боришганига қарамай, якунда мағлубиятни тан олишгане - 1:4.
ЎРТАГА
ФИФА регламентида ўта қаттиқ совуқ шароитида ўйинни бекор қилиш бўйича банд йўқ. Халқаро профессионал футболчилар уюшмалари федерацияси эса ҳаво ҳарорати -15 даражадан тушган пайт машғулотлар ва ўйинларни қолдиришни тавсия қилади. Аммо бу расмий кучга эга эмас.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
Манба: interfutbol.uz.Киритилган сана: 10.02.2022 08:06.
Ўқилди: 2451 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |