-
-
-
ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 07.06.2025 03:00 Венесуэла - Боливия -
Ана, холос! Форма эмас, реклама майдони: битта футболкада 36та логотип
Баҳо: +1Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ » Миллий чемпионатлар » Бразилия чемпионати
Рукн: Янгиликлар
Америка жамоалари ҳеч қачон ўз формасига ҳомийлар рамзини тиқиштириб юборишдан уялмаган. Аммо Бразилиянинг «Каскавел» клуби бу борада чегарадан ўтиб кетди. Футзал бўйича мам-лакатнинг амалдаги чемпиони саналган ушбу жамоанинг янги мавсум учун тақдим этган футболкасида логотиплар сони шу қадар кўпки, уларни бир-биридан ажратиш қийин.
Умуман, «бечора» формада бўш жойнинг ўзи йўқ. Афтидан, «Каскавел» раҳбарияти бутун реклама бозори пулини ўзлаштиришни хоҳлайди, чоғи.Бразилия клуби раҳбарларига қойил қолиш керак. Улар ҳомийларни логотиплар умумий «манзара»да йўқолиб қолмаслигига қандай ишонтиришгани ажабланарли, албатта. Footy Headlines сайти ходимлари эринмай санаб чиқишди - либосда 36та бренд логотипи бор. Ҳаттоки, шортининг орқа тарафи ҳам тасвирларга тўла.
«Каскавел»нинг уй ўйинларига мўлжалланган либоси юқори ва пастки қисмида қизил ҳамда кўк чизиқлар бор. Сотувга чиқарилган либосларда эса чизиқлар олиб ташланган, ҳомийлар учун жой бўшатиш учун, албатта. Рақам эса пастки бурчакда яширинган. Шортининг олд ва ён томонларида камида 9та логотип бор. Meinerz фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган бу футболкалар клубнинг расмий сайти орқали 79,9 реал (тахминан 1700 рубль)дан сотилади. Эркаклар ва аёллар учун мўлжалланган формалар алоҳида, аммо ҳомийлар лотипларидан холиси йўқ. Ҳа, мухлислар бундай формада юришдан хурсанд бўлмасалар керак, аммо коллекционерлар томонидан қизиқиш жуда катта.
Сўз
- Meinerz билан ҳамкорликни йўлга қўйишда мухлисларни ҳисобга олдик. Чунончи, миллий лигадаги ғалаба ортидан жамоамиз машҳурлиги Парана штати чегарасидан ошиб, бутун Бразилияга ёйилди. Шундай экан, формамизни мамлакат бўйлаб тарқатиш имкониятидан хурсандмиз. Жефферсон Зини («Каскавел» президенти).
Манба: interfutbol.uz.Киритилган сана: 31.03.2022 08:52.
Ўқилди: 4033 марта.
Билдирилган фикрлар: 5 та.
Турнир жадвали
A - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Эрон | 9 | 20 |
2 | Ўзбекистон | 9 | 18 |
3 | БАА | 9 | 14 |
4 | Қатар | 9 | 13 |
5 | Қирғизистон | 9 | 7 |
6 | КХДР | 9 | 3 |
B - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 9 | 19 |
2 | Иордания | 9 | 16 |
3 | Ироқ | 9 | 12 |
4 | Уммон | 9 | 10 |
5 | Фаластин | 9 | 9 |
6 | Кувайт | 9 | 5 |
C - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 9 | 20 |
2 | Австралия | 9 | 16 |
3 | Саудия Арабистони | 9 | 13 |
4 | Индонезия | 9 | 12 |
5 | Баҳрайн | 9 | 6 |
6 | Хитой | 9 | 6 |
Ўтган ўйинлар
9-тур | Австралия | 1-0 | Япония |
9-тур | Индонезия | 1-0 | Хитой |
9-тур | БАА | 0-0 | Ўзбекистон |
9-тур | Баҳрайн | 0-2 | Саудия Арабистони |
9-тур | Уммон | 0-3 | Иордания |
9-тур | КХДР | 2-2 | Қирғизистон |
9-тур | Қатар | 1-0 | Эрон |
9-тур | Ироқ | 0-2 | Жанубий Корея |
9-тур | Кувайт | 0-2 | Фаластин |