-
-
-
ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 06.06.2025 04:00 Парагвай - Уругвай Суперлига 06.06.2025 19:00 Қизилқум - Хоразм ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 07.06.2025 03:00 Венесуэла - Боливия -
Мундиал учун уч жaмоа. Уларнинг номини яқин кунларда билиб оламиз
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Саралаш турнирлари » ЖЧ саралаш турнири
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Биз 2022 йилги Жаҳон чемпионатининг барча иштирокчилари билан танишишга бир қадам яқинлашдик! Украина терма жамоаси Европа плей-офф босқичининг ярим финалида Шотландияни мағлуб этиб, Қатар йўлланмаси учун ҳал қилувчи баҳсга йўл олди. Терма жамоаларнинг асосий турнирида ҳали кимда ўйнаш имконияти борлигини айтиб ўтамиз.
Европа: Украина ёки Уэльс
Ўйини яқинда якунланган Украинадан бошлайлик. Финалда Украина термаси март ойида плей-офф ярим финалида Австрияни мағлуб этган (2:1) ва шу вақт давомида бўлажак рақибнинг аниқланишини кутган Уэльс билан тўқнаш келади.
Уелс ва Украина ўртасидаги ўйин 5 июнь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади. Гарет Бэйл ўзининг сўнгги йирик турнирига бориши учун майдонга тушади. Украиналиклар Шотландия билан ўйиндан кейин яна мўжиза кўрсатишга интилади.
Қитъалараро: Перу ёки БАА/Австралия, Коста-Рика ёки Янги Зеландия
Бу ерда ҳамма нарса Европа саралашига қараганда анча чалкаш. Перу терма жамоаси узоқ вақтдан бери Жанубий Америка саралаш гуруҳида бешинчи ўринни эгаллаб, плей-оффнинг финалига чиқди, аммо ҳали бўлажак рақибини билиб олгани йўқ. БАА ва Австралия ўртасидаги Осиё плей-офф финали ғолиби номи эса 7 июн куни аниқланади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:00да старт олади.
Перу ҳамда БАА – Австралия жуфтлиги ғолиби иштирокидаги ҳал қилувчи ўйин олти кундан сўнг, 13 июнь куни бўлиб ўтади. Шунингдек, старт ҳуштаги Тошкент вақти билан 23:00 да янграйди.
Лекин бу ҳаммаси эмас. ЖЧ-2022 учун сўнгги, 32-йўлланма бир кундан кейин ўйналади. Қитъалараро бўғинларнинг иккинчи томонида Коста-Рика ва Янги Зеландия терма жамоалари тўқнаш келишади. Коста-Рикаликлар Шимолий Америка саралаш гуруҳида тўртинчи ўринни эгаллади. Янги зеландияликлар, ўз навбатида, Океаниядаги плей-оффга йўл олишди ва у ерда финалда Соломон оролларини таслим қилишди - 5: 0.
Коста-Рика ва Янги Зеландия ўйини 14 июн куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади. Ушбу ўйиндан сўнг биз 2022 йилги Жаҳон чемпионатининг барча иштирокчиларини билиб оламиз.
Манба: www.stadion.uz.Киритилган сана: 03.06.2022 06:00.
Ўқилди: 2700 марта.
Билдирилган фикрлар: 1 та.
Турнир жадвали
A - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Эрон | 9 | 20 |
2 | Ўзбекистон | 9 | 18 |
3 | БАА | 9 | 14 |
4 | Қатар | 9 | 13 |
5 | Қирғизистон | 9 | 7 |
6 | КХДР | 9 | 3 |
B - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 9 | 19 |
2 | Иордания | 9 | 16 |
3 | Ироқ | 9 | 12 |
4 | Уммон | 9 | 10 |
5 | Фаластин | 9 | 9 |
6 | Кувайт | 9 | 5 |
C - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 9 | 20 |
2 | Австралия | 9 | 16 |
3 | Саудия Арабистони | 9 | 13 |
4 | Индонезия | 9 | 12 |
5 | Баҳрайн | 9 | 6 |
6 | Хитой | 9 | 6 |
Ўтган ўйинлар
9-тур | Австралия | 1-0 | Япония |
9-тур | Индонезия | 1-0 | Хитой |
9-тур | БАА | 0-0 | Ўзбекистон |
9-тур | Баҳрайн | 0-2 | Саудия Арабистони |
9-тур | Уммон | 0-3 | Иордания |
9-тур | КХДР | 2-2 | Қирғизистон |
9-тур | Қатар | 1-0 | Эрон |
9-тур | Ироқ | 0-2 | Жанубий Корея |
9-тур | Кувайт | 0-2 | Фаластин |