-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д 2 - 1 Монтеррей Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Пахтакор 2 - 1 Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Хоразм 1 - 3 Навбаҳор Суперлига 02.07.2025 20:00 Динамо 0 - 2 Нефтчи Суперлига 03.07.2025 20:00 Шўртан 1 - 1 Қизилқум Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912 Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон - Бухоро -
Энди навбат Бенземага: "Реал" юлдузининг гаражига назар ташлаймиз
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Футболчилар » Ҳоббилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Дунёнинг энг кўзга кўринган ҳужумчиси сифатида, Карим Бензема катта моашга эгалик қилади. Шу сабаб, унинг уйидаги гаражда дунёнинг етакчи брендлари томонидан ишлаб чиқилган машиналар бўлиши табиий, албатта. "Реал" юлдузи айни дамда умумий қиймати 6 миллион фунтга тенг бўлган автомобиллар коллекциясига эгалик қилади. Бугун 34 ёшли Франция терма жамоаси ҳужумчиси гаражига қисқа саёҳат қиламиз.
Ўтган йили Бензема қиймати 2,5 миллион фунтга тенг бўлган "Bugatti Chiron" харид қилганди. Унда шунингдек, худди шу бренднинг "Veyron" модели ҳам мавжуд ва унинг нархи 1,5 миллион фунтни ташкил этади. Футболчи ушбу автоларини ўз Instagram саҳифасида намойиш қилганди.
"BUGATTI"нинг "Veyron" модели, тезлигини соатига максимум, 261 километргача чиқара олади. Хусусан, суперкар атиги 2,5 сонияда 186 километр/соат тезланишга эришган. Бу дегани, "Veyron" – гипермашина!Бенземанинг гаражидан ўрин олган яна бир автонинг номи "Mercades-Benz"дир. Авто ишлаб чиқарувчининг "SLP" модели 750 минг фунт-стерлинг атрофида туради. Унинг "Stirling" версияси 3,5 сонияда 60 км/соат тезланишга чиқиш имконига эга.
Футболчи зоти борки, "Ferrari" машиналарини севади. Бензема ҳам бундан мустасно эмас. Ҳужумчи доимий Мадрид кўчаларида айнан шу автоконсерннинг "Spider 458" модели билан ҳаракатланади. Ушбу машинанинг нархи эса 200 минг фунтдир. Шунингдек, айнан шу турдаги суперкарни Месут Ўзил, Фрэнк Лэмпард ҳамда Тео Уолкотт каби бошқа машҳурлар ҳам минган.Корпоратив ҳомийлик битими футболнинг ажралмас қисмига айланиб улгурган. Бу борада футболчиларга мазза. Айниқса, "Реал Мадрид" футболчиси бўлсангиз, немис бренди бўлган "Audi", сиз учун ўз маҳсулотини тақдим этишга тайёр туради. Бензема эса ушбу бренднинг икки моделидан фойдаланган. 2017 йилда француз ҳужумчиси "PS6"нинг 90 минг фунтлик вариантида кўриниш берганди. Шунингдек, стандарт, "Q5" автомашинаси ҳам Бенземага хизмат қилган. Унинг нархи 40 минг фунт атрофида эди.
Футболчининг Мадрид шаҳридаги кошонасида хилма-хил автоуловларни кўришимиз мумкин. Шулардан бири инглиз бренди бўлган "Rollce Royce" ҳисобланади. Бензема бренднинг "Wraith" моделига эгалик қилади. Унинг баҳоси эса 250 минг фунтни ташкил этади.
Каримнинг коллециясидан италянларнинг "Lamborghini" бейджи ҳам ўрин олган. Бренднинг "Gallardo" номли тури, ўта машҳурларидан биридир. Бензема эса уни сотиб олган. Бу супер автомобилнинг топ-тезлиги 202 км/соатга тенг. Бензема – сўнгги моделдаги машиналар шайдоси. Шунинг учун дунё бўйича атиги 450 дона ишлаб чиқарилган "Bugatti"дан сотиб олган. Бу гиперкар 267,8 км/соат тезликда ҳаракатлана олади. Ана шунақа гаплар...
ИСМАТОВ Ж.Манба: thesun.co.uk.Киритилган сана: 04.06.2022 15:37.
Ўқилди: 11624 марта.
Билдирилган фикрлар: 11 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 14 | 28 |
3 | Нефтчи | 14 | 27 |
4 | Навбаҳор | 14 | 26 |
5 | Бунёдкор | 14 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Сурхон | 14 | 17 |
10 | Қизилқум | 15 | 15 |
11 | Машъал | 14 | 15 |
12 | Хоразм | 14 | 14 |
13 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 15 | 10 |
Ўтган ўйинлар
15-тур | Шўртан | 1-1 | Қизилқум |
Навбатдаги ўйинлар
15-тур | Сўғдиёна | - | Қўқон-1912 |
15-тур | Сурхон | - | Бухоро |
15-тур | Андижон | - | Бунёдкор |
15-тур | Машъал | - | ОКМК |
15-тур | Пахтакор | - | Навбаҳор |
15-тур | Динамо | - | Насаф |
15-тур | Нефтчи | - | Хоразм |