-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Славче Войнески: «Чемпионлар Лигасидан сўнг бироз оғир даврни бошдан кечирдик»
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Суперлига » Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
Бекободдаги ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи Славче Войнески беллашув хусусида фикрларини билдирди.
"Биринчи бўлим икки қисмдан иборат бўлди. Учрашувни яхши бошладик, бироқ кейинчалик шогирдларимда бироз чарчоқ юзага келди. Бекободга Тошкентдан келиб футбол ўйнаш исталган жамоага осон эмас, биз икки ярим соат йўл босдик. Иккинчи бўлимда қандай футбол ўйнаш керак бўлса, шундай йўл тутдик. Футболчилар талаб қилинган вазифаларни бажаришди. Иккинчи бўлим жуда яхши ўтди. Ғалаба билан шогирдларимни табриклайман. Чемпионлар Лигасидан сўнг бироз оғир даврни бошдан кечирдик. Турнирдаги ўйинлар қисқа муддат оралиғида ўтказилди, бунинг натижасида жуда кўп энергия йўқотдик. Шундан сўнг миллий чемпионатда юқори суръатга тушиб олишимиз қийин бўлди. Жамоада салоҳият юқори, иккинчи даврада анча кучаямиз. Ўзимиз қандай ўйнашни хоҳласак, бу борада машғулотларда ишлаймиз. Ўйлашимча, иккинчи давра биз учун яхши руҳда ўтади.
Ўйинчиларнинг ҳолатини доим таҳлил қиламиз. Шу сабабли ва турли позицияларда тўп тепа олишини билганимиз учун Ҳамробековни ҳимоя марказига жойлаштирдик. У ўйин жараёнини яхши назорат қила олади.
Черан "Пахтакор"нинг энг яхши ўйинчиларидан бири, қолаверса, у жамоада анчадан бери ўйнаб келмоқда. Ўйлашимча, ҳужумчи яна 1-2 йил давомида юқори савияда ўйнай олади. Унга ўринбосар сифатида бошқа футболчиларни тайёрлаб боришга ҳаракат қиляпмиз, масалан, Холматовни ушбу позицияда синаб кўряпмиз. Агар у етарлича тажриба тўплай олса, бу нуқтада кучли футболчига айланади. Бугунги ғалабани мухлисларга ҳам бағишлаймиз, улардан ўтган ўйиндаги мағлубият учун узр сўрайман. Улар бизнинг қўшимча ўйинчимиз, ўтган баҳсда уларни ранжитдик. Бугунги муваффақият тўлиқ уларники деб айта оламан", — деди Войнески.Манба: pakhtakor.uz.Киритилган сана: 05.07.2022 05:49.
Ўқилди: 1923 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |