-
-
Лига—1 20.05.2024 00:00 Лорьян 5 - 0 Клермон Лига—1 20.05.2024 00:00 Метц 0 - 2 ПСЖ Лига—1 20.05.2024 00:00 Гавр 1 - 2 Марсель Лига—1 20.05.2024 00:00 Тулуза 0 - 3 Брест Лига—1 20.05.2024 00:00 Ланс 2 - 2 Монпелье Лига—1 20.05.2024 00:00 Реймс 2 - 1 Ренн Лига—1 20.05.2024 00:00 Лион 2 - 1 Страсбур Лига—1 20.05.2024 00:00 Лилль 2 - 2 Ницца Лига—1 20.05.2024 00:00 Монако 4 - 0 Нант Суперлига 20.05.2024 19:00 Динамо 1 - 1 Пахтакор Суперлига 20.05.2024 19:00 Сурхон 0 - 1 Насаф «A» Серия 20.05.2024 21:30 Салернитана 1 - 2 Верона «A» Серия 20.05.2024 23:45 Болонья 3 - 3 Ювентус Суперлига 21.05.2024 19:00 Бунёдкор 3 - 2 Локомотив -
Аёллар футболи: Трансфер ойнасидан ким қандай фойдаланди?
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Аёллар футболи » Футбол чемпионати
Рукн: Янгиликлар
Жазирама ёз таътили ҳам ниҳоясига етди. Суперлига жамоалари иккинчи давра ўйинларини бошлаб юборишди, бугун танаффусдан кейинги Биринчи лиганинг илк ўйини, эртадан Про лига ва аёллар жамоалари ҳам майдонга тушишади. Хўш, аёллар жамоалари ёзги танаффусдан – трансфер ойнасидан қандай фойдаланишди?
Таркибини жиддий кучайтирган жамоа сифатида “Севинч” ва “Сўғдиёна” клубларини мисол қилиш мумкин. “Севинч”нинг ҳиндистонлик Дангмеи Грейс, ганалик Мумуни Фусеина ҳамда камерунлик Нжолле Алвине Нгонжани қўшиб олгани, Туркия аёллар чемпионатида тўп сурган, тажрибали Солиҳа Ҳусниддиновани таклиф этгани ҳақида ёзгандик. Эътиборини чет эллик футболчиларга қаратишда “Сўғдиёна” ҳам “Севинч”дан қолишмади. Жиззахликлар таркибини япониялик Рико Ушижима ва туркиялик Чеминая Ана билан бойитишди. Шунингдек, бир мавсум Туркиянинг “Трабзонспорт” клубида тўп сурган Шаҳризода Зайниддинова ҳам иккинчи давра ўйинларини “Сўғдиёна” таркибида давом эттирадиган бўлди. Қолаверса, “Пахтакор”дан Гулчеҳра Эшмаматова, “Қизилқум”дан Зебинисо Ғаниева ҳам энди жиззахликлар шарафини ҳимоя қилишади. Бугун Жиззахда янги келган футболчиларни таништирув маросими ташкил этилди.
Мазкур жамоаларни тарк этган футболчилар ҳам бор. “Севинч”нинг икки вакили - Севара Рўзиева ва Ўғилой Сайдуллаева “Қизилқум”га ижарага берилди. “Сўғдиёна”да эса сезиларли йўқотишлар кузатилди. Жамоанинг етакчилари Фусеина Мумуни ўтган мавсум якунидаёқ жамоадан кетганди, Танзиля Зарбиева ва Ўғилой Қўчқорова эса айни танаффус даврида оилавий шароитлари туфайли футболдаги фаолиятларини тугатишди. Яна икки легионер – грузиялик Натиа Данелла ва Ани Дзадзуа ҳам ўз юртларига қайтиб кетишди.
АГМК таркибида атиги битта ўзгариш бўлди – ўзининг собиқ аъзоси, бир мавсум Туркиянинг “Трабзонспор” клубида ўйнаган Камила Зариповани рўйхатдан ўтказди. Ҳеч ким жамоани тарк этмади.
Ўтган мавсумни Туркия аёллар чемпионатида ўтказган тўрт нафар футболчиларимизнинг тўртинчиси Сетора Такабаева “Металлург” вакили эди ва айнан шу жамоага қайтишни режалаштирганди. Бироқ Туркия чемпионатининг сўнгги турларида оёғидан жиддий жароҳат олди, ҳатто жарроҳлик амалиётини ҳам бошидан кечирди. Айни пайтда даволанаётган Сетора келажагини айнан “Металлург” билан боғлашга умид қиляпти. Бекободликлар танаффус даврида ҳеч кимни рўйхатдан ўтказмади, аксинча, икки нафари жамоани тарк этди – Мухлиса Мардиева “Локомотив”га борди, Чарос Ғаниева эса турмушга чиққани муносабати билан вақтинча футболни тўхтатди.
“Бунёдкор” ҳам бор-йўғи бир нафар футболчини таркибига қўшди – “Локомотив”дан Мафтуна Жўраевани. Танаффус даврида “қалдирғочлар” таркибини тарк этувчилар бўлмади.
“Пахтакор” бир футболчи билан хайрлашди, икки нафарини қабул қилди. Биринчи даврани “шерлар” билан ўтказган Гулчеҳра Эшмаматова иккинчи даврада “Сўғдиёна” таркибига бориб қўшилди. “Локомотив” аъзоси Шоҳида Файзуллаева ҳамда ўтган мавсумда “Бунёдкор”да ўйнаган, биринчи даврани майдон ташқарисида ўтказган Зуҳра Бердиева ҳам “Пахтакор” вакилига айланди.
“Локомотив”да ҳам келганлардан кўра кетганлар кўпроқ. Бекободдан Мухлиса Мардиевани, “Қизилқум”дан Мафтуна Жўраевани таклиф этди. “Темирйўлчилар” сафига қўшилган Мафтуна Жўраева андижонлик ҳисобланади, жамоани тарк этиб “Бунёдкор”дан рўйхатдан ўтган ҳудди шу исм-шарифдаги футболчи эса жиззахлик. Жамоани шунингдек, Фазилат Баҳромова (“Нефтчи”) ва Шоҳида Файзуллаева (Пахтакор”) тарк этишди.
“Қизилқум”да ҳам ўзгаришлар катта. Жамоа Гулнора Давронова (“Нефтчи”) ни эркин агент, Севара Рўзиева ва Ўғилой Сайдуллаева (“Севинч”) ни ижара асосида таркибига қабул қилди. Вазира Ҳайитова ва Мафтуна Жўраева гарчи биринчи даврада жамоада рўйхатда турмасаларда, сўнгги жамоаси сифатида “Қизилқум”дан кетган ҳисобланишди. Шунингдек, Феруза Жўрабоева (“Нефтчи”) ва Зебинисо Ғаниева (“Сўғдиёна”) ўз омадларини бошқа жамоаларда излашни лозим топишди.
“Нефтчи” “Локомотив”дан Фазилат Баҳромовани, “Қизилқум”дан Феруза Жўрабоевани қўшиб олди. Ўзининг ўтган йилги 1-лигадаги вакили Гулираъно Ҳасановани ҳам рўйхатдан ўтказди. Уч нафар футболчи жамоа билан хайрлашди – Бахтишод Тўхтаева, Маржона Тўраева (иккаласи ҳам “Навбаҳор”), Гулнора Давронова (“Қизилқум”).
“Навбаҳор”да келганлар ҳам, кетганлар ҳам тенг бўлди. Собиқ футболчи, сўнгги йилларда Бахмал ва Зомин аёллар футболини ривожлантиришга ҳисса қўшаётган Нодира Туронова яна футболга қайтди, шунингдек, “Нефтчи”дан Бахтишод Тўхтаева ва Маржона Тўраева, “Қизилқум”дан Вазира Ҳайитова эндиликда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилишади. Аксинча, Гулнавоз Турсунова, Мафтуна Норбоева, Диёра Валихонова, Рисолат Ҳамидуллаева бош мураббий ишончини оқламади.
Манба: pfl.uz.Киритилган сана: 04.08.2022 12:42.
Ўқилди: 1213 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Навбаҳор | 7 | 15 |
2 | Насаф | 7 | 15 |
3 | ОКМК | 8 | 14 |
4 | Андижон | 8 | 13 |
5 | Пахтакор | 7 | 11 |
6 | Нефтчи | 7 | 11 |
7 | Сўғдиёна | 8 | 11 |
8 | Қизилқум | 8 | 9 |
9 | Сурхон | 8 | 8 |
10 | Локомотив | 8 | 8 |
11 | Олимпик | 6 | 7 |
12 | Динамо | 7 | 6 |
13 | Бунёдкор | 8 | 6 |
14 | Металлург | 7 | 4 |
Ўтган ўйинлар
8-тур | Қизилқум | 2-4 | Олимпик |
8-тур | Андижон | 1-1 | Металлург |
8-тур | Навбаҳор | 1-0 | Нефтчи |
8-тур | ОКМК | 5-3 | Сўғдиёна |
8-тур | Динамо | 1-1 | Пахтакор |
8-тур | Сурхон | 0-1 | Насаф |
8-тур | Бунёдкор | 3-2 | Локомотив |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |