-
-
Ла-лига 17.05.2024 00:30 Альмерия 0 - 2 Барселона Ла-лига 17.05.2024 01:00 Реал Сосьедад 1 - 0 Валенсия «A» Серия 17.05.2024 23:45 Фиорентина 2 - 2 Наполи «A» Серия 18.05.2024 21:00 Лечче 0 - 2 Аталанта «A» Серия 18.05.2024 23:45 Торино - Милан Ла-лига 19.05.2024 00:00 Алавес - Хетафе «A» Серия 19.05.2024 15:30 Сассуоло - Кальяри «A» Серия 19.05.2024 18:00 Монца - Фрозиноне «A» Серия 19.05.2024 18:00 Удинезе - Эмполи АПЛ 19.05.2024 20:00 Лутон - Фулхэм АПЛ 19.05.2024 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла АПЛ 19.05.2024 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм АПЛ 19.05.2024 20:00 Челси - Борнмут АПЛ 19.05.2024 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест АПЛ 19.05.2024 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед АПЛ 19.05.2024 20:00 Брентфорд - Ньюкасл АПЛ 19.05.2024 20:00 Арсенал - Эвертон АПЛ 19.05.2024 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм АПЛ 19.05.2024 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон «A» Серия 19.05.2024 21:00 Интер - Лацио Ла-лига 19.05.2024 22:00 Атлетико - Осасуна Ла-лига 19.05.2024 22:00 Мальорка - Альмерия Ла-лига 19.05.2024 22:00 Кадис - Лас-Пальмас Ла-лига 19.05.2024 22:00 Бетис - Реал Сосьедад Ла-лига 19.05.2024 22:00 Барселона - Райо Вальекано Ла-лига 19.05.2024 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид Ла-лига 19.05.2024 22:00 Валенсия - Жирона Ла-лига 19.05.2024 22:00 Гранада - Сельта «A» Серия 19.05.2024 23:45 Рома - Женоа Лига—1 20.05.2024 00:00 Монако - Нант Лига—1 20.05.2024 00:00 Лилль - Ницца Лига—1 20.05.2024 00:00 Лорьян - Клермон Лига—1 20.05.2024 00:00 Лион - Страсбур Лига—1 20.05.2024 00:00 Реймс - Ренн Лига—1 20.05.2024 00:00 Ланс - Монпелье Лига—1 20.05.2024 00:00 Тулуза - Брест Лига—1 20.05.2024 00:00 Гавр - Марсель Лига—1 20.05.2024 00:00 Метц - ПСЖ -
Европа суперлигаси ҳали ўлмаган...
Баҳо: 0Рукн: Янгиликлар
2021 йилнинг 18 апрелидан 19 апрелга ўтар оқшоми футбол мухлислари хотирасидан мустаҳкам жой олганига асло шубҳа йўқ.
Айнан шу оқшом «Реал» президенти Флорентино Перес Европа Суперлигаси ташкил этилишини эълон қилганди. Ўшанда ташаббусни футболга алоқадор деярли барча шахслар - мухлислару-ўйинчилардан тортиб, исёнчи жамоалар мураббийлари ва асосий раҳбарлар маъқулламадилар, бунинг таъсири остида лойиҳа атиги бир неча кун ичида бутунлай унутилгандек эди. Бироқ орадан маълум муддат ўтгач, Суперлига ғояси барҳаёт эканлиги, боз устига, янада фаоллашгани маълум бўлди.
Суперлиганинг янги Қирралари
Яқинда кўпчилик учун кутилмаган тарзда Суперлиганинг бош директори Бернд Райхарт бўй кўрсатди. Мазкур лавозим кейинроқ таъсис этилгани боис, Райхарт шу пайтгача футболга оид масалаларга аралашган эмасди. Унинг ўзгаришлар хусусидаги асосий тезислари қуйидагича:
- Суперлига лойиҳаси тирик ва ривожланмоқда. Европанинг кўпгина клублари футболнинг келажаги хусусида «Реал», «Барселона» ва «Ювентус» билан ҳамфикрлар. Айни пайтда АПЛ клублари билан музокаралар олиб борилмоқда;
- Суперлига УЕФА билан ҳамкорлик қилишга ва турли ғояларни муҳокама қилишга тайёр. Лойиҳани 2024|2025 йиллар мавсумидан татбиқ этиш белгиланган;
- Янги форматдаги футбол турнирини муҳокама қиляпмиз, мавсум ниҳоясида бир нечта жамоа қуйи лигага йўл олади;
- Бўлажак ислоҳотларга мўлжалланган ва ҳалол ҳамкорлик футболга фақат манфаат келтиради.
Нима учун Суперлига лойиҳаси амалга ошмади?
Афтидан, Суперлига ташаббускорлари янги вазиятдан унумли фойдаланиш ниятидалар. Лойиҳа эълон қилинганидан кейинги дастлабки уриниш муваффақиятсизликка юз тутганди. Ваҳоланки, Суперлига лойиҳасининг бош нотиғи бўлмиш Флорентино Перес ўзгаришлар зарур эканлигини тушунтириб ўтганди: «Нимадир қилишимиз шарт. Чунки 14дан 24 ёшгача бўлган ёшлар футболдан воз кечмоқдалар, бу спорт тури уларни чарчатиб қўймоқда. Шу боис, улар бошқа машғулотларни афзал кўрмоқдалар. Сайёрамиздаги 4 миллиарддан кўпроқ футбол мухлисларининг ярми Суперлига клубларининг ишқибозларидир».
Янги турнирнинг асосий муаммоси шундаки, у ёпиқ мусобақа: Суперлигада ўйнаш учун ички чемпионат ва ЕЧЛдан воз кечган 12та номдор жамоа бу ҳийла-найрангни кўпчиликка ошкор этмасдан, пинҳона режалаштиргани уларнинг ўзидан бошқа ҳеч кимга маъқул бўлмади.
«Бизнинг мусобақаларимиз ҳеч қачон бир гуруҳ зиқна клублар учун ёпиқ турнир бўлмайди. Ҳар қандай жамоа ўзи истаган мусобақада қатнашиш ҳуқуқи учун даъвогарлик қилиши мумкин - майдондаги натижаларидан келиб чиққан ҳолда, албатта. УЕФА ва бутун футбол олами шармандали таклиф билан чиққан ва очкўзликдан бўлак ҳеч нарсани ўйламайдиган бир нечта Европа клубларига қарши курашиш йўлида бирлашди», - деганди УЕФА президенти Александер Чеферин.
Испания чемпионатининг президенти Хавьер Тебас Суперлиганинг асосий рақиби ҳисобланади. Sky ижодкорлари томонидан яратилган «Суперочкўзлар: футбол учун жанг» номли ҳужжатли фильмда у қуйидагича фикр билдирганди: «Суперлига ғояси анча йиллар давомида ҳавода кезиб юрди. Бу доимо биз учун «бош оғриғи» бўлади, деб ўйлаганмидим? Ҳа. Қачонлардир Суперлига лойиҳаси воқеликка айланишини тахмин қилганмидим? Йўқ».
Шунингдек, «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп ҳам Суперлигага қарши: «Умид қиламанки, бу Суперлига ҳеч қачон бўлмайди. ЕЧЛ ва ЕЛ турнирларининг самарали фаолияти туфайли футбол янада мафтункор спорт турига айланди. ЕЧЛ - мен учун доимо қайсидир муайян жамоа билан куч синашишга мажбур этмайдиган Суперлига. Нега энди биз «Ливерпуль» қаторасига 10 йил «Реал» билан баҳслашадиган тизимни яратишимиз керак? Ҳар йили бир хил томошани кўриш кимга ёқади?»
Тез орада Суперлига аъзоси бўлган жамоалар мухлислари стадионларга бориб, суюкли клубларини Суперлигадан воз кечишга даъват эта бошладилар. Натижада бу клублар бирин,кетин лойиҳада иштирок этмасликларини маълум қилдилар. Фақат УЕФА санкцияларига дуч келган «Барселона», «Реал» ва «Ювентус» қолди.
Суперлига нима учун керак?
Бернд Райхарт жаҳон футболидаги иккита асосий муаммони алоҳида таъкидлаб ўтди: ёш мухлислар аудиториясининг футболга бўлган қизиқиши пасайиб кетганлиги ва ортиқча аҳамиятсиз учрашувларнинг кўпайиб кетганлиги.
Райхарт шунингдек, 2024|2025 йиллар мавсумидан жорий этилажак ЕЧЛнинг янги форматини танқид қилишга ҳам улгурди: «Очиғини айтганда, ЕЧЛнинг янги форматида қандайдир ижобий жиҳатни кўрмаяпман. Аксинча, ҳаммаси янада ёмонроқ бўлиши мумкин. Назаримда, аҳамиятсиз ўйинлар сони кўпайиб кетаётгандек. Тизимни қайтадан кўриб чиқилиши ва тегишли ўзгаришлар киритиш лозим».
Райхартнинг айтишича, Суперлигани 2-3 йил ичида жорий этиш мўлжалланмоқда. Тахминий старт санаси - 2024|2025 йиллар мавсуми. Лойиҳани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида А22 Sports Management махсус компанияси ташкил этилган.
СОДИҚ СОБИР тайёрлади
Манба: «Интерфутбол» газетаси.Киритилган сана: 29.11.2022 13:00.
Ўқилди: 1689 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Реал Мадрид | 36 | 93 |
2 | Барселона | 36 | 79 |
3 | Жирона | 36 | 75 |
4 | Атлетико | 36 | 73 |
5 | Атлетик Бильбао | 36 | 62 |
6 | Реал Сосьедад | 36 | 57 |
7 | Бетис | 36 | 56 |
8 | Вильярреал | 36 | 51 |
9 | Валенсия | 36 | 48 |
10 | Хетафе | 36 | 43 |
11 | Алавес | 36 | 42 |
12 | Севилья | 36 | 41 |
13 | Осасуна | 36 | 41 |
14 | Лас-Пальмас | 36 | 38 |
15 | Райо Вальекано | 36 | 38 |
16 | Сельта | 36 | 37 |
17 | Мальорка | 36 | 36 |
18 | Кадис | 36 | 32 |
19 | Гранада | 36 | 21 |
20 | Альмерия | 36 | 17 |
Ўтган ўйинлар
36-тур | Осасуна | 1-1 | Мальорка |
36-тур | Реал Мадрид | 5-0 | Алавес |
36-тур | Жирона | 0-1 | Вильярреал |
36-тур | Севилья | 0-1 | Кадис |
36-тур | Райо Вальекано | 2-1 | Гранада |
36-тур | Хетафе | 0-3 | Атлетико |
36-тур | Сельта | 2-1 | Атлетик Бильбао |
36-тур | Лас-Пальмас | 2-2 | Бетис |
36-тур | Альмерия | 0-2 | Барселона |
36-тур | Реал Сосьедад | 1-0 | Валенсия |
Навбатдаги ўйинлар
37-тур | Атлетик Бильбао | - | Севилья |
37-тур | Алавес | - | Хетафе |
37-тур | Валенсия | - | Жирона |
37-тур | Мальорка | - | Альмерия |
37-тур | Кадис | - | Лас-Пальмас |
37-тур | Бетис | - | Реал Сосьедад |
37-тур | Барселона | - | Райо Вальекано |
37-тур | Атлетико | - | Осасуна |
37-тур | Вильярреал | - | Реал Мадрид |
37-тур | Гранада | - | Сельта |