-
-
Суперлига 21.05.2024 19:00 Бунёдкор 3 - 2 Локомотив «A» Серия 23.05.2024 23:45 Кальяри - Фиорентина -
ФИФА Ўзбекистонда аёллар футболи учун пул ажратади
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Аёллар футболи » Футбол чемпионати
Рукн: Янгиликлар
Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) Ўзбекистонда аёллар ффутбоини ривожлантиришга қаратилган лойиҳага пул ажратадиган бўлди. Бу ҳақда ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев хабар тарқатди.
"Ўтган йиллар давомида ЎзПФЛ аёллар Олий лигаси, Биринчи лигаси, кубоги, суперкубоги учрашувларини ўтказиб келди. 2023 йилдан бошлаб буларнинг барчаси билан ЎФА шуғулланади. Бутун дунёда шундай.
Биз сўнгги уч йилда:
— аёллар жамоаларидан бадал пули олмайдиган бўлдик;
— йиллик тақдирлаш маросимида аёллар ва эркаклар совринларини максимал даражада тенглаштирдик;
— 2 та аёллар жамоасини ОФК лицензиялашидан муваффақиятли ўтказдик ва бу ишни қила олган Осиёнинг 4 давлатидан бирига айландик;
— клублар қошида аёллар U16 жамоасини ташкил қилишга эришдик;
— аёллар футболининг муҳим беллашувларини интернет орқали трансляция қилишга ўтдик.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ФИФА аёллар футболини ривожлантириш лойиҳаси бўйича Ўзбекистонга маълум миқдорда пул ажратишга қарор қилди. Бизнингча, ўтган йиллар давомида Лига бу борадаги вазифаларни ҳаминқадар бажаришга эришди. ЎФА имкониятлари нисбатан кенгроқ эканлигидан келиб чиқсак, аёллар футболи янада яхши даражага чиқишига ишонамиз", — дейилади Имомхўжаевнинг телеграм-каналидаги хабарда.Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev.Киритилган сана: 26.12.2022 15:59.
Ўқилди: 821 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Навбаҳор | 7 | 15 |
2 | Насаф | 7 | 15 |
3 | ОКМК | 8 | 14 |
4 | Андижон | 8 | 13 |
5 | Пахтакор | 7 | 11 |
6 | Нефтчи | 7 | 11 |
7 | Сўғдиёна | 8 | 11 |
8 | Қизилқум | 8 | 9 |
9 | Сурхон | 8 | 8 |
10 | Локомотив | 8 | 8 |
11 | Олимпик | 6 | 7 |
12 | Динамо | 7 | 6 |
13 | Бунёдкор | 8 | 6 |
14 | Металлург | 7 | 4 |
Ўтган ўйинлар
8-тур | Қизилқум | 2-4 | Олимпик |
8-тур | Андижон | 1-1 | Металлург |
8-тур | Навбаҳор | 1-0 | Нефтчи |
8-тур | ОКМК | 5-3 | Сўғдиёна |
8-тур | Динамо | 1-1 | Пахтакор |
8-тур | Сурхон | 0-1 | Насаф |
8-тур | Бунёдкор | 3-2 | Локомотив |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |