-
-
АПЛ 16.05.2024 00:00 Ман. Юнайтед 3 - 2 Ньюкасл Лига—1 16.05.2024 00:00 Реймс 1 - 0 Марсель Лига—1 16.05.2024 00:00 Ницца 1 - 2 ПСЖ Ла-лига 16.05.2024 01:00 Сельта 2 - 1 Атлетик Бильбао Ла-лига 16.05.2024 01:00 Хетафе 0 - 3 Атлетико Ла-лига 16.05.2024 22:30 Лас-Пальмас 2 - 2 Бетис Ла-лига 17.05.2024 00:30 Альмерия 0 - 2 Барселона Ла-лига 17.05.2024 01:00 Реал Сосьедад 1 - 0 Валенсия «A» Серия 17.05.2024 23:45 Фиорентина - Наполи «A» Серия 18.05.2024 21:00 Лечче - Аталанта «A» Серия 18.05.2024 23:45 Торино - Милан Ла-лига 19.05.2024 00:00 Алавес - Хетафе -
«Унинг исми ёдимда йўқ, қаердан келди?...»
Баҳо: 0Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ » Жаҳон чемпионати » Қатар-2022
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Сенсациялар мундиалининг нимчорак финалида Марокаш тўсиғидан ўта олмаган Испания терма жамоасининг бош мураббийи Луис Энрике шундай деганди:
«8-рақам мени ҳайрон қолдирди. Номини эслай олмаяпман, узр... Тавба, бу йигит қаердан пайдо бўлди? Савияли ўйинчи. Уни ёқтириб қолдим». Бу илиқ фикрлар Аззидин Унаи шаънига йўлланган. Бир ярим йил аввал бу футболчи Франциянинг 3-дивизионида тўп сурарди.
«Страсбур» жой бермагач, 3-лигадаги «Авранш»га йўл олди
15 ёшли пайтида Аззидин қирол Муҳаммад VI академиясига йўл олиб, 3 йилдан сўнг Франциядан таклиф олди. Уни «Страсбур» ўринбосарлари таркибига чақиришганди. Шу тариқа 2018 йил июлида Унаининг фаолияти бошлангандек эди.
«Дастлабки шартномага имзо чеккач, кейинроқ профессионал шартномани расмийлаштирсалар керак, деб ўйлагандим. Уни локдаундан кейин имзолайман, деб ўйлагандим. Бироқ мен хатога йўл қўйгандим. Шунга қарамасдан, эътироз билдирмадим. Лекин Лига 1 ёки Лига 2да ўйнаш учун етарли қобилиятга эга эканлигимга амин эдим», - деганди Аззидин.
Бироқ Унаида олий лигалар жамоаларига ўтиш варианти йўқ эди. Шу боис, 3-дивизиондаги «Авранш» таклифини қабул қилди.
«Азиддин фақат юксак савияда ўйнаш учун яратилган, деган фикрдан йироқман. Лекин унинг иқтидорли ўйинчи эканлиги ҳар бир машғулотда яққол кўриниб турарди. Шу боис, у ўз ўрнини тезда топиб олишига шубҳа қолмади. Майдондаги самарали ҳаракатларидан ташқари, у ўта чидамли ўйинчи эди», - деганди «Авранш» бош мураббийининг ассистенти Корантен Бушар
«Унинг савияли ўйинчи эканлигини билардим. Лекин шу қадар тез юксак савияга эриша олади, деб ўйламагандим. Унаи Лига 1да, ЖЧда тўп сураётгани билан фахрланаман» - бу «Авранш» бош мураббийи Фредерик Рекулонинг дил сўзлари эди.
2021 йил майида «Авранш» 18 жамоа орасида 13-ўринни банд этиб, 3-лигадаги ўрнини базўр сақлаб қолди. Лекин 27та ўйинда 5та гол урган марказий ярим ҳимоячи ўзининг дриблинги ва меҳнатсеварлиги билан кўпчилик эътиборини тортди. Бироқ скаутларни бир оз ўйлантириб қўйган жиҳатлари ҳам йўқ эмасди.
«У кўпчиликнинг кузатувида эди. Аммо клублар таваккал қилишни истамадилар. Скаутларга Аззидин Лига 1 ёки Лига 2 учун нимжондек кўринганди», - дейди Бушар. Бироқ ўтган йилнинг ёзида «Анже» таваккалга қўл уриб, Унаи учун 350000 евродан воз кечди.
«Аззидинни кузатган клублар ичида фақат «Анже» Лига 1 вакили эди. У маҳоратли ўйинчи бўлсада, ўта озғин, нисбатан кучсизроқ эди. Шу туфайли жисмонан кучли рақибларга қарши тўп суриш осон эмасди. Лекин ўзига қатъий ишонган Аззидин Лига1 клубининг бошланғич таркибида ўйнашни уддалади. Менимча, олий дивизионга осонликча мослаша олди», - деди марокашлик касбдошимиз Жильда Крозон.
«Унаини кўпчилик яхши билмайди, аммо у майдондаги энг яхши ўйинчи». 2021 йил ёзида «Анже»даги, 2022 йил қишида терма жамоадаги дебютларини нишонлади
Август ойида Унаи «Лион»га қарши 15 дақиқа ўйнади, гол уриб, «Анже»нинг йирик ғалабасини (3:0) таъминлади. Ўша мавсумда у 32 марта майдонга (16таси бошланғич таркибда) тушди. Воҳид Халилхожич уни АМК турнирига чақирганида, кўпчилик ҳайрон бўлганди. 10 январдаги Ганага қарши гуруҳ босқичи баҳсида Аззидин терма жамоадаги дебютини 90 дақиқа тўп суриш билан нишонлади.
ЖЧ-2022нинг саралаш босқичидаги Конго ДРга қарши ўйинда Унаи дублга, Марокаш йирик (4:1) ғалабага эришди ва Қатар йўлланмасини қўлга киритди.
«Мана шу ўйин ҳаммасини ўзгартириб юборди. Бунгача Аззидин Марокашда ҳам кўпчилик билмайдиган ёш ўйинчи эди. Кутилмаганда, бир думалаб, «кумир»га айланди-қолди», - дейди Крозон.
Ёзда «Севилья» Унаи учун 12 млн. бермоқчи бўлганди, лекин Аззидин «Анже» билан 4 йиллик янги шартномани имзолади.
«Бош мураббий Жераль Батикль унга катта умид боғлаганлигини, Унаи етакчи ўйинчи бўлиши шартлигини айтганди. Шогирди мавсумнинг старт учрашувидаёқ бу ролга тайёр эканлигини намойиш этди», - дейди Крозон.
Тўғри, «Нант»га қарши кечган ўша баҳс нурсиз (0:0) дуранг билан тугаган, бироқ Унаи «Тоттенхэм» ва «Ньюкасл»нинг собиқ ўйинчиси бўлмиш Мусса Сиссокога умуман имкон қолдирмаганди: «Ўйиндан кейин Сиссоко Аззидинни билмаганини тан олди. Унинг эътирофи Марокашдан таслим бўлган Луис Энрикеники билан бир хил эди. Унаи - ҳеч ким билмайдиган, «кўринмас», аммо майдондаги энг зўр ўйинчи».
Ҳозирда Унаи Лига 1нинг Лионель Мессидан кейинги энг зўр дриблингчиси. «Анже» ярим ҳимоячиси 37та, аргентиналик даҳо эса 47та самарали алдамчи ҳаракатни амалга оширишган. Қатар мундиали снайперларининг сардори - Килиан Мбаппе 3-ўринда (27) бормоқда.
Ҳа, жорий мавсумда «Анже»нинг ишлари юришмаяпти, жамоа 15та учрашувда атиги 2та ғалабага эришди ва сўнгги ўринда бормоқда. Жумладан, Унаи ҳам талаб даражасида ўйнай олмаяпти.
Аззидин «Анже»да ЖЧдагидек тўп сура олмаяпти. У ва Софьян Буфал мундиал арафасидаги «Лилль»га қарши баҳсни ўтказиб юборишди, жамоа 8-мағлубиятини қабул қилди ва клуб бош мураббийни истеъфога чиқарди.
Августда Марокаш терма жамоаси тизгини Воҳид Халилхожичдан Волид Реграгига ўтган бўлсада, Унаининг нуфузи пасаймади: Африка учун тарихий мақомдаги мундиалнинг барча учрашувларида у бошланғич таркибда майдонга тушди.
Испанияга қарши нимчорак финал беллашувида Аззидин барча футболчилардан кўпроқ югурди - 119-дақиқада ўз ўрнини жамоадошига бўшатиб бергунга қадар 14,7 км. масофани ортда қолдирганди. «Бу йигит бутун ўйин давомида тинмай югурди. Шунча югуриб, ҳолдан тоймаганига ҳайронман», - деганди Луис Энрике ҳайрат билан.
«Бугун биз камдан-кам учрайдиган ишни амалга оширдик. Жамоамиз иқтидорли ёшлардан тузилган, турнирда янада узоқроққа бора оламиз. Ўйиндан кейин Марокашдаги, Европа ва Африкадаги байрам танатаналарини томоша қилдик. Мухлислар кўчаларни тўлдириб юборишган. Биз бу билан фахрланамиз» - деганди Унаи пенальтилар сериясидаги ғалабадан кейин.
«Аззидин - жамоамизнинг муҳим ўйинчиларидан бири. У ўта юқори маҳорат соҳиби, тўп учун курашга киришганида, ҳеч ким уни тўхтата олмайди. У янада кўпроқ манфаат келтиришга қодир», - дейди ҳимоячи Наиф Агер.
«Мен билан юз берган воқеа - эртакдаги мўъжиза! Бир ярим йил аввал 3-дивизионда ўйнаб, ЖЧда тўп суришни тасаввур ҳам қилолмасдим. Меҳнатларим зое кетмади. «Анже»га ўтишим терма жамоадан чорлов олиш имкониятини берди», - дейди Аззидин.
«Унаи ҳозир юксак эътирофга сазовор бўлди. У ажойиб, ёқимтой ўйинчи. Мухлислар айнан унга ўхшаган футболчилар ўйинларини томоша қилиш учун стадионларга келадилар. Аззидин ҳайратомуз тўп суришда давом этишидан умидворман», - дейди Бушар.
Мазкур эътирофдан кейин Аззидин Унаи ва унинг аҳил жамоадошлари ярим финалгача етиб келишди ва нафақат марокашлик мухлислар қалбидан, балки футбол олами тарихидан ҳам муносиб жой олишди.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
Манба: «Интерфутбол» газетаси.Киритилган сана: 28.12.2022 23:30.
Ўқилди: 2351 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Реал Мадрид | 36 | 93 |
2 | Барселона | 36 | 79 |
3 | Жирона | 36 | 75 |
4 | Атлетико | 36 | 73 |
5 | Атлетик Бильбао | 36 | 62 |
6 | Реал Сосьедад | 36 | 57 |
7 | Бетис | 36 | 56 |
8 | Вильярреал | 36 | 51 |
9 | Валенсия | 36 | 48 |
10 | Хетафе | 36 | 43 |
11 | Алавес | 36 | 42 |
12 | Севилья | 36 | 41 |
13 | Осасуна | 36 | 41 |
14 | Лас-Пальмас | 36 | 38 |
15 | Райо Вальекано | 36 | 38 |
16 | Сельта | 36 | 37 |
17 | Мальорка | 36 | 36 |
18 | Кадис | 36 | 32 |
19 | Гранада | 36 | 21 |
20 | Альмерия | 36 | 17 |
Ўтган ўйинлар
36-тур | Осасуна | 1-1 | Мальорка |
36-тур | Реал Мадрид | 5-0 | Алавес |
36-тур | Жирона | 0-1 | Вильярреал |
36-тур | Севилья | 0-1 | Кадис |
36-тур | Райо Вальекано | 2-1 | Гранада |
36-тур | Хетафе | 0-3 | Атлетико |
36-тур | Сельта | 2-1 | Атлетик Бильбао |
36-тур | Лас-Пальмас | 2-2 | Бетис |
36-тур | Альмерия | 0-2 | Барселона |
36-тур | Реал Сосьедад | 1-0 | Валенсия |
Навбатдаги ўйинлар
37-тур | Алавес | - | Хетафе |
37-тур | Валенсия | - | Жирона |
37-тур | Мальорка | - | Альмерия |
37-тур | Кадис | - | Лас-Пальмас |
37-тур | Бетис | - | Реал Сосьедад |
37-тур | Барселона | - | Райо Вальекано |
37-тур | Атлетико | - | Осасуна |
37-тур | Атлетик Бильбао | - | Севилья |
37-тур | Вильярреал | - | Реал Мадрид |
37-тур | Гранада | - | Сельта |