-
-
Суперлига 18.05.2024 19:00 Андижон 1 - 1 Металлург Суперлига 18.05.2024 19:00 Қизилқум 2 - 4 Олимпик «A» Серия 18.05.2024 21:00 Лечче 0 - 2 Аталанта «A» Серия 18.05.2024 23:45 Торино 3 - 1 Милан Ла-лига 19.05.2024 00:00 Алавес 1 - 0 Хетафе «A» Серия 19.05.2024 15:30 Сассуоло 0 - 2 Кальяри «A» Серия 19.05.2024 18:00 Удинезе - Эмполи «A» Серия 19.05.2024 18:00 Монца - Фрозиноне АПЛ 19.05.2024 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм АПЛ 19.05.2024 20:00 Лутон - Фулхэм АПЛ 19.05.2024 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон АПЛ 19.05.2024 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла АПЛ 19.05.2024 20:00 Челси - Борнмут АПЛ 19.05.2024 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест АПЛ 19.05.2024 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед АПЛ 19.05.2024 20:00 Брентфорд - Ньюкасл АПЛ 19.05.2024 20:00 Арсенал - Эвертон АПЛ 19.05.2024 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм «A» Серия 19.05.2024 21:00 Интер - Лацио Ла-лига 19.05.2024 22:00 Кадис - Лас-Пальмас Ла-лига 19.05.2024 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид Ла-лига 19.05.2024 22:00 Мальорка - Альмерия Ла-лига 19.05.2024 22:00 Гранада - Сельта Ла-лига 19.05.2024 22:00 Бетис - Реал Сосьедад Ла-лига 19.05.2024 22:00 Барселона - Райо Вальекано Ла-лига 19.05.2024 22:00 Атлетико - Осасуна Ла-лига 19.05.2024 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья Ла-лига 19.05.2024 22:00 Валенсия - Жирона «A» Серия 19.05.2024 23:45 Рома - Женоа Лига—1 20.05.2024 00:00 Монако - Нант Лига—1 20.05.2024 00:00 Лилль - Ницца Лига—1 20.05.2024 00:00 Лион - Страсбур Лига—1 20.05.2024 00:00 Реймс - Ренн Лига—1 20.05.2024 00:00 Ланс - Монпелье Лига—1 20.05.2024 00:00 Тулуза - Брест Лига—1 20.05.2024 00:00 Гавр - Марсель Лига—1 20.05.2024 00:00 Метц - ПСЖ Лига—1 20.05.2024 00:00 Лорьян - Клермон «A» Серия 20.05.2024 21:30 Салернитана - Верона «A» Серия 20.05.2024 23:45 Болонья - Ювентус -
Йил сарҳисоби: қайси мураббий сизнингча, энг кўп таҳсинга лойиқ?
Баҳо: 0Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ » Мураббийлар » Тахминлар
Рукн: Янгиликлар
Яна бир йил ўз ниҳоясига етди. Лионель Месси ниҳоят жаҳон чемпионлигини қўлга киритди ва «Реал» яна Европанинг энг кучли клубига айланди. Футболчилар, клублар ва терма жамоалар билан ҳаммаси аниқ, 2022 йилнинг энг яхши мураббийини аниқлаш вақти келди.
Улар билан қуйида қисқача танишиб чиқамиз.
Карло Анчелотти (Реал Мадрид)
2022 йилги ютуқлари: Чемпионлар лигаси ғолиби, УЕФА Суперкубоги соҳиби, Испания чемпиони, мамлакат кубоги ғолиби.
2022 йил италиялик мураббий учун жуда омадли йил бўлди. У тўртта совринни қўлга киритди ва яна бир марта Чемпионлар лигасида зафар қучди. Тарихда ҳеч бир мураббий Карло каби еврокубокларнинг асосий турнирида бунчалик кўп ғалаба қозонмаган (тўрт марта). Боз устига, баҳорда Анчелотти ўзига хос «катта дубулға» яратди - у Европанинг топ-5 лигаларининг ҳар бирида чемпионликни қўлга киритди. Бошқа ҳеч бир мураббий бундай муваффақият билан мақтана олмайди. 2021/2022 йилги мавсум якунида УЕФА Анчелоттини энг яхши мураббий деб топди.
Лионель Скалони (Аргентина терма жамоаси)
2022 йилги ютуқлари: Жаҳон чемпионати ғолиби, Финалиссима ғолиби.
Рўйхатда бу шахснинг мавжудлиги ҳеч қандай шубҳа туғдирмаслиги керак. 44 ёшли Скалони сўнгги 44 йил ичида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган энг ёш мураббийга айланди. Бу Аргентина терма жамоаси учун 2022 йилдаги иккинчи соврин - улар аввалроқ Финалиссима ўйинида Италияни мағлуб этишган (3:0). 2021 йилнинг ёзида эса у Америка кубогини қўлга киритди ва буни асосий рақиблари олдида амалга оширди. Финалда Аргентина Мараканада Бразилияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Шуниси қизиқки, Скалони Аргентина терма жамоасидан бошқа ҳеч қаерда бош мураббий сифатида ишламаган. Бунгача у Хорхе Сампаолига ёрдамчи сифатида ишлаган. Хорхе жамоанинг ЖЧ-2018даги муваффақиятсиз ўйинидан сўнг термадан кетди ва Скалони унинг бўш турган ўрнини эгаллади.
Волид Реграги (Марокаш терма жамоаси)
2022 йилги ютуқлари: Жаҳон чемпионатида тўртинчи ўрин, Марокаш чемпиони, Африкада Чемпионлар лигаси ғолиби.
Реграги жаҳон чемпионати бошланишига бир неча ой қолганида терма жамоа бош постига келганди. Бунгача у фақат Қатар ва Марокаш клублари билан ишлаган ва айримларда бундай мураббийи билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди, деган туйғу пайдо бўлган эди. Бироқ, Марокаш жаҳон чемпионатининг асосий сенсациясини яратди. Жамоа турнирда Бельгия, Испания, Португалияни мағлуб этди ва кутилмаганда дунёнинг кучли тўрт жамоасидан ўрин олди. Эҳтимол, ҳатто Реграгининг ўзи ҳам воқеаларнинг бундай ривожланишига ишонмаган. Клуб миқёсида мураббий учун ҳаммаси янада муваффақиятли бўлди - 2022 йилда у «Видад» билан нафақат мамлакат чемпиони бўлди, балки Африканинг асосий клублар турнирида ҳам ғалаба қозонди.
Стефано Пиоли (Милан)
2022 йилги ютуқлари: Италия чемпиони.
«Милан»нинг узоқ йиллик чемпионлигига сабаб бўлган ўша машҳур мураббий! Жамоа ўтган мавсумни очколар бўйича клуб рекорди (86) билан якунлади. Бу «Милан»га 2011 йилдан бери биринчи марта чемпионликни қўлга киритишга имкон берди. 2022/2023 йилги мавсумнинг биринчи қисми натижаларига кўра, Пиоли жамоаси А Серияда иккинчи ўринда бормоқда ва ҳалигача пешқадам «Наполи»дан саккиз очко ортда. Бундан ташқари, «Милан» Чемпионлар лигасида гуруҳдан чиқди ва энди жамоани 1/8 финалда «Тоттенхэм» билан учрашув кутмоқда.
Хосеп Гвардиола (Манчестер Сити)
2022 йилдаги ютуқлари: АПЛ ғолиби, Чемпионлар лигасининг ярим финалчиси.
«Манчестер Сити» кескин курашлар остида АПЛда ғалабани қўлга киритди. Бунинг учун Гвардиола шогирдлари 38 учрашувда 29 та ғалаба қозониб, ақл бовар қилмас тўплар фарқи билан (+73) 93 очко тўплади. Тўғри, Чемпионлар лигасида бироз омад етишмади. «Сити»нинг финалга чиқишига бир неча дақиқа қолганди, аммо улар «Реал Мадрид»дан ғалати камбэкка дучор бўлди.
2022/2023 йилги мавсум бошланишидан олдин «Манчестер Сити» деярли ҳар бир ўйинда гол урадиган Эрлинг Холандни қўлга киритди. Балки айнан шу футболчи Гвардиолага Чемпионлар лигасини ютишига ёрдам берар.
Златко Далич (Хорватия терма жамоаси)
2022 йилги ютуқлар: ЖЧ-2022 бронза медали соҳиби.Болқон терма жамоаси тарихидаги энг муваффақиятли мураббий. Хорватлар мундиалга қийинчиликсиз йўл олишди, бироқ бу ерда барчаси жуда қийин бошланди. Кўпчилик мухлислар ўтган ЖЧдаги муваффақиятни кутмади ҳам. Бунинг учун биргина Ромелу Лукакунинг вазиятлардан фойдалана олмаган ҳолатларини эслаш кифоя. Хорватлар турнирда учта ўйинда ғалаба қозонди (бири гуруҳда, иккитаси плей-оффда). Бу сафар хорватларга деярли ҳеч ким ишонмаганди, бироқ жамоа жаҳон чемпионатини яна медаллар билан якунлади. Бунда Даличнинг ҳиссаси катта.
Юрген Клопп («Ливерпуль»)
2022 йилдаги ютуқлар: Англия кубоги ва Суперкубоги ғолиблиги, Чемпионлар лигаси финалчиси.Ўтган мавсумда «Ливерпуль» тўртликка кирди, аммо якунда ички кубок мусобақаларида ғалаба қозониш билан кифояланди. Клопп жамоаси АПЛ ғолиби «Манчестер Сити»дан атиги бир очко ортда қолди ва Чемпионлар лигаси финалида «Реал»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Мавсум якуни кўнгилдагидек бўлмаганига қарамай, немис мураббийининг ажойиб меҳнатини яна бир бор таъкидлаб ўтиш керак.
Йилнинг иккинчи ярми мерсисайдликлар учун қийин кечди. «Ливерпуль» лига пешқадамларидан анча ортда қолди ва Лига кубогидан чиқиб кетди. Шу билан бирга, Клопп жамоаси Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида катта муаммоларга дуч келмади, аммо айни дам плей-оффнинг биринчи босқичида ноқулай «Реал» билан учрашади.
Киритилган сана: 03.01.2023 20:17.
Ўқилди: 2718 марта.
Билдирилган фикрлар: 50 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Реал Мадрид | 36 | 93 |
2 | Барселона | 36 | 79 |
3 | Жирона | 36 | 75 |
4 | Атлетико | 36 | 73 |
5 | Атлетик Бильбао | 36 | 62 |
6 | Реал Сосьедад | 36 | 57 |
7 | Бетис | 36 | 56 |
8 | Вильярреал | 36 | 51 |
9 | Валенсия | 36 | 48 |
10 | Алавес | 37 | 45 |
11 | Хетафе | 37 | 43 |
12 | Севилья | 36 | 41 |
13 | Осасуна | 36 | 41 |
14 | Лас-Пальмас | 36 | 38 |
15 | Райо Вальекано | 36 | 38 |
16 | Сельта | 36 | 37 |
17 | Мальорка | 36 | 36 |
18 | Кадис | 36 | 32 |
19 | Гранада | 36 | 21 |
20 | Альмерия | 36 | 17 |
Ўтган ўйинлар
37-тур | Алавес | 1-0 | Хетафе |
Навбатдаги ўйинлар
37-тур | Валенсия | - | Жирона |
37-тур | Вильярреал | - | Реал Мадрид |
37-тур | Атлетик Бильбао | - | Севилья |
37-тур | Атлетико | - | Осасуна |
37-тур | Барселона | - | Райо Вальекано |
37-тур | Бетис | - | Реал Сосьедад |
37-тур | Кадис | - | Лас-Пальмас |
37-тур | Мальорка | - | Альмерия |
37-тур | Гранада | - | Сельта |