-
-
Ла-лига 17.05.2024 00:30 Альмерия 0 - 2 Барселона Ла-лига 17.05.2024 01:00 Реал Сосьедад 1 - 0 Валенсия «A» Серия 17.05.2024 23:45 Фиорентина - Наполи «A» Серия 18.05.2024 21:00 Лечче - Аталанта «A» Серия 18.05.2024 23:45 Торино - Милан Ла-лига 19.05.2024 00:00 Алавес - Хетафе «A» Серия 19.05.2024 15:30 Сассуоло - Кальяри «A» Серия 19.05.2024 18:00 Монца - Фрозиноне «A» Серия 19.05.2024 18:00 Удинезе - Эмполи АПЛ 19.05.2024 20:00 Лутон - Фулхэм АПЛ 19.05.2024 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла АПЛ 19.05.2024 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм АПЛ 19.05.2024 20:00 Челси - Борнмут АПЛ 19.05.2024 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест АПЛ 19.05.2024 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед АПЛ 19.05.2024 20:00 Брентфорд - Ньюкасл АПЛ 19.05.2024 20:00 Арсенал - Эвертон АПЛ 19.05.2024 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм АПЛ 19.05.2024 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон «A» Серия 19.05.2024 21:00 Интер - Лацио Ла-лига 19.05.2024 22:00 Атлетико - Осасуна Ла-лига 19.05.2024 22:00 Мальорка - Альмерия Ла-лига 19.05.2024 22:00 Кадис - Лас-Пальмас Ла-лига 19.05.2024 22:00 Бетис - Реал Сосьедад Ла-лига 19.05.2024 22:00 Барселона - Райо Вальекано Ла-лига 19.05.2024 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья Ла-лига 19.05.2024 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид Ла-лига 19.05.2024 22:00 Валенсия - Жирона Ла-лига 19.05.2024 22:00 Гранада - Сельта «A» Серия 19.05.2024 23:45 Рома - Женоа Лига—1 20.05.2024 00:00 Монако - Нант Лига—1 20.05.2024 00:00 Лилль - Ницца Лига—1 20.05.2024 00:00 Лорьян - Клермон Лига—1 20.05.2024 00:00 Лион - Страсбур Лига—1 20.05.2024 00:00 Реймс - Ренн Лига—1 20.05.2024 00:00 Ланс - Монпелье Лига—1 20.05.2024 00:00 Тулуза - Брест Лига—1 20.05.2024 00:00 Гавр - Марсель Лига—1 20.05.2024 00:00 Метц - ПСЖ -
Хорватиянинг ноёб топилмаси
Баҳо: 0Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ » Жаҳон чемпионати » Қатар-2022
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Сюрпризларга бой бўлган сўнгги ЖЧда асосий фаворитлардан бири бўлмиш Бразилияни чорак финалда мусобақадан чиқариб юборган Хорватия терма жамоаси таркибидаги барча футболчилар ажойиб ўйин кўрсатишди.
Лекин улар орасида ярим финалга қадар 510 дақиқа тўлиқ тўп сурган ва айниқса «пентакампеонлар»га қарши ўйинда фидойилик намойиш этган Йосип Юрановични ҳар қанча мақтасак, шунча оз. Ҳимоячи жанубий америкаликларнинг асосий ҳужумчиси бўлган Винисиус Жуниорга умуман имконият қолдирмади. Бундан ташқари, ўз жамоаси уюштирган ҳужумларнинг ярмини айнан Юранович бошлаб берди.
Учрашувни шарҳлаб борган Гарри Невилл Йосипнинг вақтни чўзишларидан жиғибийрон бўлиб, тутақиб кетган бўлса, бошқалар таажжубдан ўйга ботишганди: тавба, қандай қилиб бу йигитни шу пайтгача эътибордан четда қолдирдик?
Юранович асл хорват йигити. Ён беришни ёқтирмайдиган, ўрни келганда чақиб олишга шай, қисқаси, рақиблари ёқтирмайдиган ҳимоячи аста-секин, майда, лекин ишончли қадамлар билан ярим финалга етиб келди ва иккинчи марта мундиалнинг бронза медали соҳибига айланди. Ҳозир Юранович 27 ёшда, лекин терма жамоада атиги 3 йилдан бери тўп сурмоқда: кўпчилик жамоадошларидан фарқли равишда, Йосип 18 ёшга қадар топ-лигаларда тўп сурмаган, ҳатто хорватиялик мухлисларга ҳам нотаниш эди.
Юрановичнинг ҳаваскор футболчидан «Селтик»нинг асосий таркибигача аста босиб ўтган йўли
Йосип Юранович фаолиятидаги кескин ўзгариш 2014 йилда юз берганди. Ўшанда Хорватиянинг 2-лигаси вакили бўлган «Дубрава» клуби ҳимоячиси Nike танловида иштирок этиб, мамлакатнинг энг яхши ҳаваскор футболчиси сифатида эътироф этилганди.
Юранович Марио Манжукич билан суратга тушган ва Лондонга саёҳат йўлланмаси билан тақдирланганди. Ўша даврдаги нотаниш ҳимоячи иштирокидаги видео остида энди 8 йилдан кейин у Винисиусни тўхтатди, деган ёзув пайдо бўлди.
Бироқ аслида, Йосип мутлақо устоз кўрмаган ҳаваскор эмасди. Болалик пайтида у икки нафар акалари билан академияга қатнаган, футболни биринчи муҳаббати, деб ҳисобларди. Лекин бошқа соҳаларда ҳам ишлаган. Масалан, дўстининг илтимосига кўра, унинг ўрнида официант вазифасини бажарганди. Ҳатто бу иш унга ёқиб қолганди: «Меҳмонлар билан мулоқотда бўлишни хуш кўраман».
Nike танловидаги муваффақиятдан кейин Юранович «Хайдук» эътиборини жалб этди. лекин у номдор жамоада талаб даражасида ўйнай олишига ҳеч ким ишонмаганди. Чунки Йосип камтарин жамоа мактабида шуғулланганди.
«Хайдук»да ҳимоячи тараққиётга эришиб, Хорватия чемпионатида йилнинг рамзий жамоаси таркибидан жой олди. Бироқ шиддатли парвозни намойиш эта олмади. Хорватиядаги 5 мавсумдан кейин Йосип бир йил Польшанинг «Легия»сида тўп сурди, кейин «Селтик»ка йўл олди. Бу фаолиятидаги ажойиб имконият эканлигини ҳимоячи ўз интервьюларида кўп таъкидлайди.
Юранович бошқа ҳимоячининг жароҳати туфайли терма жамоага жалб этилди, у ҳозир ҳам (топ-учрашувлардан кейин) ўзини устун ҳисобламайди
2019 йилда Златко Далич илк марта Юрановични терма жамоага чақирди. Чунки Тин Едвай жароҳат олиб, сафдан чиққан, ўнг қанотда бошқа ҳимоячи қолмаганди.
Шу тариқа чорлов олган қаҳрамонимиз энди бош мураббий учун шогирдларига ибрат бўладиган ўйинчи: мақсадга эришиш учун қанчалик сабр қилиш, ишлаш ва кутиш лозим. Хорватларнинг асл моҳияти шу.
«Агар учрашувнинг энг яхши ўйинчисини аниқлаш керак бўлса, мен Юрановични танлаган бўлардим. У Винисиусни «ўлдирди», ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам кўз очишга имкон бермади. Охир-оқибат, рақибларимиз Жуниорни захирага олишди. Чунки у ҳеч нарса қила олмади, Йосип эса қанотдаги ҳукмронликни давом эттирди.
Меҳнатсеварлик, ҳалоллик, ишонч ва тер тўкиш эвазига эришилган имконият тасодифий бўлмайди. Юрановичнинг фаолият йўли: ҳаваскорлик мақомидан бугунги савияга сакраш - ҳамма нарсани қилиш мумкинлигига мисол. У ўзича тер тўкди, курашди ва Бразилияга қарши ўйиннинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлди. У - терма жамоамизнинг бир футболчидаги ифодаси», - деганди Далич ярим финал йўлланмаси нақд бўлганидан кейин.
Матбуот хабарларига кўра, Юрановичга «Барселона», «Челси» ва «Атлетико» қизиқиш билдирган (таққослаш учун - бир йил аввал «Спартак» ҳақида миш-мишлар пайдо бўлганди). Бироқ ҳимоячи камтарлик билан «Селтик»дан кетмаслигини таъкидламоқда: «Мен 20-30 миллионли ўйинчи эмасман. Ўз агентимдан клублар таклифларини жўнатмаслигини илтимос қилдим. Ҳозир бу мавзу мени умуман қизиқтирмайди».
Ўзининг дастлабки интервьюсида ҳимоячи Модрич ва Мессининг ўйинларини ёқтиришини айтганди. Ҳозир у Хорватиянинг ярим ҳимоя чизиғини банклар мустаҳкамлигига қиёсламоқда (шу сабабли Модрич ва Брозовичга бемалол тўп узатиш мумкин), жамоадошларини эса Мессининг Аргентинасидан шунчаки, қўрқмасликка даъват этмоқда. Шунингдек, бошқа жамоалардан ҳам.
ЮРАНОВИЧ «УНИОН»НИ ТАНЛАДИ
Йосип Юранович фаолиятини Бундеслигада давом эттиради. 27 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси «Селтик»дан «Унион»га ўтди. Трансфер қиймати - 8 млн. евро ва бонуслар. Берлин клуби Юранович билан 2027 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолади. Маълумот учун, Юранович ЖЧ-2022да Хорватия сафида 6та ўйинда майдонга тушиб, 1та голга ассистентлик қилди ва жамоа билан бронза медалларига сазовор бўлди.
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
Манба: «Интерфутбол» газетаси.Киритилган сана: 30.01.2023 06:10.
Ўқилди: 3666 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Реал Мадрид | 36 | 93 |
2 | Барселона | 36 | 79 |
3 | Жирона | 36 | 75 |
4 | Атлетико | 36 | 73 |
5 | Атлетик Бильбао | 36 | 62 |
6 | Реал Сосьедад | 36 | 57 |
7 | Бетис | 36 | 56 |
8 | Вильярреал | 36 | 51 |
9 | Валенсия | 36 | 48 |
10 | Хетафе | 36 | 43 |
11 | Алавес | 36 | 42 |
12 | Севилья | 36 | 41 |
13 | Осасуна | 36 | 41 |
14 | Лас-Пальмас | 36 | 38 |
15 | Райо Вальекано | 36 | 38 |
16 | Сельта | 36 | 37 |
17 | Мальорка | 36 | 36 |
18 | Кадис | 36 | 32 |
19 | Гранада | 36 | 21 |
20 | Альмерия | 36 | 17 |
Ўтган ўйинлар
36-тур | Осасуна | 1-1 | Мальорка |
36-тур | Реал Мадрид | 5-0 | Алавес |
36-тур | Жирона | 0-1 | Вильярреал |
36-тур | Севилья | 0-1 | Кадис |
36-тур | Райо Вальекано | 2-1 | Гранада |
36-тур | Хетафе | 0-3 | Атлетико |
36-тур | Сельта | 2-1 | Атлетик Бильбао |
36-тур | Лас-Пальмас | 2-2 | Бетис |
36-тур | Альмерия | 0-2 | Барселона |
36-тур | Реал Сосьедад | 1-0 | Валенсия |
Навбатдаги ўйинлар
37-тур | Алавес | - | Хетафе |
37-тур | Валенсия | - | Жирона |
37-тур | Мальорка | - | Альмерия |
37-тур | Кадис | - | Лас-Пальмас |
37-тур | Бетис | - | Реал Сосьедад |
37-тур | Барселона | - | Райо Вальекано |
37-тур | Атлетико | - | Осасуна |
37-тур | Атлетик Бильбао | - | Севилья |
37-тур | Вильярреал | - | Реал Мадрид |
37-тур | Гранада | - | Сельта |