-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Грэм Поттер "Челси" тарихидаги энг ёмон мураббийга айланди. У бу антирекордни "Саутгемптон"га ўйиндан кейин қайд этган
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Мураббийлар » Воқеалар
Рукн: Расмий хабарлар
"Брайтон"дан олиб келинган Грэм Поттер "Челси"нинг АПЛ эрасидаги энг ёмон бош мураббийига айланди. Унинг бу мақоми тез орада яна ёмонлашиши мумкин. Негаки, Поттер жамоасини олдинда жуда ҳам қийин баҳслар кутиб турибди. Бу унга катта босим юклайди. "Челси" сўнгги турда 20 ўриндаги "Саутгемптон"дан ўз майдонида мағлубият қабул қилиб олганди. Таъкидлаш жоизки, Поттер "Челси"ни 17 та ўйинда 6 марта мағлубиятга учратган. Шунингдек, ўша баҳсларнинг 5 тасидагина ғалабага эришган. Агарда бу кўрсаткични 14 баҳсга айлантирадиган бўлсак, фақатгина 2 та ғалаба келиб чиқади.
Юқоридаги кўрсаткичлар Грэм Поттерни "Челси" тарихидаги энг ёмон мураббийга айланишига сабабчи бўлди. Унинг жамоадаги ғалаба кўрсаткичи бор-йўғи 29.4 фоизга тенгдир. Ҳатто, энг омадсиз ҳисобланган Рафаэль Бенитес, Луис Фелипе Сколари ва Андре-Виллаш Боаш даврлари ҳам Поттерникидан кўра яхшироқ кечган. Аммо собиқ клуб эгаси Роман Абрамович уларнинг ҳар учалласини дарров ишдан олиб ташлаганди.
Афсуски, ҳозирги Поттернинг даражаси "Челси" тарихида расво даврни яратган британиялик мураббийлар – Дэвид Уэбб, Глэн Ходл ва Йан Портерфилдникидан ҳам ёмонроқдир. "Челси" эса мавсумнинг 24 та ўйинидан кейин 10 ўринни банд этиб турибди. Аммо жамоада 33 та асосий жамоа футболчилари бор."Челси"нинг янги эгаси Тодд Бёли январь ойида 326 миллион фунтни трансферлар учун ишлатиб юборганди. Аммо Поттер ҳамон жамоани ўнглай олмади. Натижалар ўнгланмас экан, Поттер мухлислардан танбеҳ эшитаверади. "Челси" навбатдаги турда "Тоттенхэм" майдонига сафар қилади ва бу ўйинда ғалаба қозониши шарт. Жамоанинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Акс ҳолда, Поттер ҳолига маймунлар йиғлайди. Аммо рақиб ўта хавфли ва уларнинг устози Антонио Конте саналади. Конте жамоаси "Вест Хэм"ни мағлуб этгач, кучли тўртликка қайтиб олганди.
Грэм Поттер ўзига нима кераклигини яхши билади. Ғалаба қозониш ҳечам осон эмас. Аммо орқага йўл ҳам йўқ. "Челси"нинг кейинги ўйини "Лидс"га қарши кечади. Шундан сўнга "аристократлар" "Лестер" ва "Эвертон" синовидан ўтиши керак. ЕЧЛ доирасида "BVB" билан бир гол фарқини иккинчи даврда йўққа чиқариш зарур. Кўрамиз, шунча вазифани Поттер жаноблари қандай эпларкин...
ИСМАТОВ Ж.
Манба: thesun.co.uk.Киритилган сана: 20.02.2023 20:41.
Ўқилди: 2007 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |