-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Арабларга алқов ёхуд Гари Невилл Глейзерлар "МЮ" бошқарувида қолишидан хавотирда
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Футболчилар » Фикрлар
Рукн: Репортажлар
Сўнгги чиққан хабарларда айтилишича, Глейзерлар хонадони "Манчестер Юнайтед"ни сотиб юборса ҳам, клуб акцияларининг катта қисмини ўзида олиб қолади. Бу хабарни эшитган клуб афсонаси Гари Невилл ўз хавотирларини билдириб ўтди. Америкалик бизнесменлар оиласи клубни 6 миллиард фунтга баҳоламоқда. Аммо у сотилган тақдирда ҳам, клуб бошқарувидан Глейзерлар номи бутунлай кетмайди.
Юқоридагиларга муносабат билдирар экан, Невилл шундай дейди: "Глейзерлар клубни сотиш устида ишламоқда. Аммо уларнинг кўплигидан хабарингиз бор. Шу сабаб Глейзерларнинг айрим ака-укалари ёки опа-сингиллари клуб акциянери бўлиб қолиши мумкин. "Манчестер Юнайтед"нинг бутун бошли армияси Глейзерлар ҳукмронлигини тугатишни талаб қилиб турган бир пайтда, энди бу хабар пайдо бўлди. Менимча, бу нарса муҳитни фақат ёмон томонга ўзгартиради.
Глейзерлар пулни нотўғри сарфлагани сабабли, етишмовчиликлар келиб чиқди. Улар стадионга умуман эътибор бермай қўйганди. Айнан мана шу нуқта, Глейзерларнинг сўнгги ўн йилдаги энг хато сиёсати эди. Мухлислар эса янги стадион истаяпти. Ҳозиргиси, ёки таъмирланиши керак, ёки янги ўйингоҳ қурилиши лозим. Ўйлашимча, бу клубдан келадиган даромадлар қурилиш учун бемалол етарди. Ҳа, жамоанинг ўзи ҳозир турнир жадвалида ёмон аҳволда эмас. Улар учинчи ўринда. Аммо бу етарли бӯла олмайди".
Гари Невилл "МЮ"нинг сотилиш жараёнини ташкил қилаётган "Reine" банки борасида ҳам фикр билдирганди. Банк талабгорларга, мухлислар кучидан фойдаланиб, Глейзерлар статусини туширишга ҳаракат қилмасликларини сӯраган.
Невиллга кўра, у мухлислар учун аноним сўровнома ташкил қилган. Унда одамларнинг кўпчилиги қатарлик сармоядорларга овоз берган. Жим Рэтклифф эса иккинчи поғонада қолиб кетган. Гарчанд Қатар ҳукумати аёллар ва мигрант ишчилар ҳуқуқи ҳамда бир жинслилар жамиятига салбий муносабатда бўлса ҳам, мухлислар айнан уларни афзал кўрмоқда. Бунга асосий сабаб ўрта шарқликлар эгалигида "Манчестер Сити" ва "Ньюкасл"нинг кескин юксалишидир.Невилл мухлислар танлови ҳақида шундай дейди: "Қатарликлар клубни барча қарзлардан ҳалос қилмоқчи. Негаки, клуб яқин йиллар ичида қарзлар сабабли муаммоларга дуч келаётганди. Мухлисларнинг фикрига Ўрта Шарқ бойларининг АПЛда қандай жамоалар қургани катта таъсир ўтказди. Ҳозир Англияда иккита давлат қарамоғидаги жамоа бор. Маъмурият араб сармоядорларини кириб келишига рухсат берди. Шундай экан, мен ҳам, эндиликда "МЮ"ни қатарликлар сотиб олмаслиги керак дея олмайман. Негаки, айнан мана шундай воқеалар бундан 15 йил олдин "Манчестер Сити" билан, икки йил илгари эса "Ньюкасл" билан рўй берди. Ҳозир улар қандай жамоага айланганини ҳамма кўриб турибди. Натижа керак бўлса, айрим нарсалардан кечишни ўрганиш лозим".
ИСМАТОВ Ж.
Манба: thesun.co.uk.Киритилган сана: 23.02.2023 16:26.
Ўқилди: 2360 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |