-
-
Ла-лига 12.05.2024 00:00 Атлетик Бильбао 2 - 2 Осасуна «A» Серия 12.05.2024 15:30 Лацио 2 - 0 Эмполи Ла-лига 12.05.2024 17:00 Кадис 1 - 0 Хетафе «A» Серия 12.05.2024 18:00 Женоа 2 - 1 Сассуоло «A» Серия 12.05.2024 18:00 Верона 1 - 2 Торино Суперлига 12.05.2024 19:00 Нефтчи 2 - 2 Андижон Суперлига 12.05.2024 19:00 Сўғдиёна 1 - 2 Навбаҳор Ла-лига 12.05.2024 19:15 Атлетико 1 - 0 Сельта АПЛ 12.05.2024 20:30 Ман. Юнайтед 0 - 1 Арсенал «A» Серия 12.05.2024 21:00 Ювентус 1 - 1 Салернитана Ла-лига 12.05.2024 21:30 Валенсия 0 - 0 Райо Вальекано «A» Серия 12.05.2024 23:45 Аталанта 2 - 1 Рома Лига—1 13.05.2024 00:00 Марсель 3 - 1 Лорьян Лига—1 13.05.2024 00:00 Монпелье 0 - 2 Монако Лига—1 13.05.2024 00:00 Клермон 0 - 1 Лион Лига—1 13.05.2024 00:00 Нант 1 - 2 Лилль Лига—1 13.05.2024 00:00 Страсбур 2 - 1 Метц Ла-лига 13.05.2024 00:00 Бетис 3 - 2 Альмерия Лига—1 13.05.2024 00:00 ПСЖ 1 - 3 Тулуза Лига—1 13.05.2024 00:00 Ренн 1 - 1 Ланс «A» Серия 13.05.2024 21:30 Лечче - Удинезе «A» Серия 13.05.2024 23:45 Фиорентина - Монца Ла-лига 14.05.2024 00:00 Барселона - Реал Сосьедад АПЛ 14.05.2024 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль Ла-лига 14.05.2024 22:30 Осасуна - Мальорка АПЛ 15.05.2024 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити -
Равшан Хайдаров: "Босимга дош беришни алоҳида ўрганмаймиз. У тажриба билан келади" — иккинчи ярим финалдан кейин томонлар мураббийлари нималар деди?
Баҳо: 0Бўлим: ОСИЁ » Қитъа чемпионатлари » Ёшлар (U20) ОЧ
Рукн: Интервьюлар
Бугун юртимизда ўтаётган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи ярим финали бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Жанубий Корея термалари тўқнаш келди. Баҳс тақдири яна пенальтилар сериясида мезбон жамоа фойдасига ҳал бўлди. Ўйиндан кейин ҳар икки жамоа устозлари, матбуот анжуманида учрашув борасида фикрларини байон этди.
Дастлаб, Корея Республикаси ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Ким Йонг Жун умумий фикрларини билдириб ўтди.
Ўйин ҳақида нима дея оласиз?
"Аввало, рақибни иродали ғалабаси билан муборакбод этаман. Бугун Ўзбекистон кучлироқ ҳаракат қилди. Биз ҳам иложи борича бор кучимиз билан ўйнадик. Аммо омад биз томонда эмасди.
Биз ўтган ўйиндаги каби алмаштиришларни амалга оширдик. Бугун футболчиларимизда чарчоқ аломатлари сезилди. Ўйлайманки, ҳар қандай вазиятда футболчиларим ҳурматга лойиқ. Чунки улар майдонга борини ташлаб кетишди".Бугун пенальтилар сериясида футболчиларингизга нима бўлди, уларнинг руҳий ҳолати яхши эмасмиди?
"Турнир ёшларники ва бу табиий ҳол. Яъни, бундай ёшда хатолар кўп бўлиши табиий. Бошқа ҳеч қандай изоҳ йўқ".
"Бугун жамоангиз ютиши керак деб ўйлайсизми?""Ҳамма ўйинларни ютишга ҳаракат қиламиз. Бугун ҳам бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Аммо ғалаба рақиб томонда бўлди".
Ўзбекситондаги шароитлар ҳақида нима дея оласиз?
"Бизни Ўзбекситонда яхши кутиб олишди. Меҳмонхоналар ва шароитлар яхши эди. Стадионларнинг ҳолати ҳам ёмон эмас. Бироқ, машғулотлар майдони ҳақида бундай дея олмайман. Шунга қарамай, халқингизнинг меҳмондўстлигини бизга маъқул келди".
Турнир ҳақида фикрларингиз?
"Бундай турнирлар, аслида, фақатгина ўсишга ёрдам беради. Учрашувлар давомида шуни гувоҳ бўлдикки, футболчилар катта тажриба ва маҳоратга эга бўлишди. Жаҳон чемпионатига чиққан жамоалар ўз кучини намойиш эта олишди деб ўйлайман. Биз ҳам бу қаторда борлигимиздан бахтлиман. Мен тўғри йўлдамиз деб ҳисоблайман".
Анжуманнинг иккинчи қисмида Ўзбекистон ёшлар термаси бош мураббийи Равшан Хайдаров иштирок этди. У шундай дейди:"Аввало, мухлислар, ўйинчилар ва халқимизни финал билан табриклайман. Бугун икки тенг кучли жамоалар тезкор ва шиддатли ўйин кўрсатишди. Қаттиқ ҳаракат қилишимизга қарамай, ўйин пенальтиларгача борди ва бунда дарвозабонимиз катта маҳорат кўрсатди. Ғалаба бизга насиб қилгани адолатлироқ бўлди. Йигитлар ўзига ишонч билан ҳаракат қилиб, керакли натижа қайд эта олишди".
Захира ўйинчиларнинг алмашиши ўзини қанчалик оқлади?
"Ҳа, футболчилар ўйин ритмга кириш борасида озгина қийналди. Аммо улар ўзига дарров кела олди. Ҳар бир футболчи мақсад билан туширилган эди ва улар билдирилган ишончни оқлади".
Жароҳат олган футболчиларни финалда яна майдонга ташлайсизми?
"Менимча, катта муаммолар мавжуд эмас. Аввало, футболчилар аҳволини билиб олишимиз, улар тиббий кўрикдан ўтиши лозим. Агар муаммо бўлмаса, улардан максимал фойдаланамиз".
Фойдаланилмаган вазиятлар бугун кўп эди. Бунга сабаб нима?
"Афсуски, зўр вазиятлар қўлдан чиқмоқда. Бу муаммо, биз учун. Менимча, футболчиларга совуққонлик ва тажриба етишмай қолмоқда. Бу борада ҳали кўп ишлашимиз керак".
Ёш футболчиларга мухлислар босимига туриб бериш борасида нималарни уқтирасиз?
"Ҳа, бу нарса исталган футболчи руҳиятига босим юклайди. Биласизми, биз бу борада алоҳида нимадир қилмаймиз. Ҳаммаси тажриба билан келади. Ёш футболчиларга чет давлатлар, хусусан, Уругвайдаги баҳслар, нафақат рақиб мухлисларига, балки ўз мухлисларимизнинг босимига ҳам чидашни ўргатди. Экстра-таймларда, футболчилар жисмонан толиқди. Аммо мухлислар ҳиссиётлари бизга ғалабага ишонч ва қувват бахш этди. Яъни, биз бундай муҳитдан босим эмас, куч олишни ўрганганмиз".
Футболчилар бугунги ўйинда катта куч йўқотиб қўймадими, бу нарса финалга қанчалик таъсир ўтказади?
"Бизда ҳаммаси жойида. Ҳатто, кийиниш хонасида байрамни тўхтатиб, тикланиш ҳолатига ўтдик. Ўйлайманки, биз бу турнирдаги ҳеч қайси жамоадан жисмонан кучсиз эмасмиз. Руҳий томонлама ҳам. Финалда энг яхши ўйинимизни кўрсата оламиз деб ўйлайман".
ИСМАТОВ Ж.
Манба: stadion.uz.Киритилган сана: 15.03.2023 23:40.
Ўқилди: 6255 марта.
Билдирилган фикрлар: 1 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Навбаҳор | 6 | 12 |
2 | Андижон | 7 | 12 |
3 | Насаф | 5 | 11 |
4 | Нефтчи | 6 | 11 |
5 | Сўғдиёна | 7 | 11 |
6 | Пахтакор | 6 | 10 |
7 | Қизилқум | 7 | 9 |
8 | ОКМК | 6 | 8 |
9 | Локомотив | 6 | 8 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 5 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 6 | 3 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
7-тур | Олимпик | 1-2 | Пахтакор |
7-тур | Металлург | 0-0 | Қизилқум |
7-тур | Нефтчи | 2-2 | Андижон |
7-тур | Сўғдиёна | 1-2 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |