-
-
Ла-лига 26.05.2024 00:00 Реал Мадрид 0 - 0 Бетис Ла-лига 26.05.2024 17:00 Хетафе 1 - 2 Мальорка Суперлига 26.05.2024 19:00 Нефтчи 1 - 0 ОКМК Ла-лига 26.05.2024 19:15 Сельта 2 - 2 Валенсия Ла-лига 26.05.2024 19:15 Лас-Пальмас 1 - 1 Алавес Суперлига 26.05.2024 19:30 Сўғдиёна 4 - 0 Бунёдкор «A» Серия 26.05.2024 21:00 Аталанта 3 - 0 Торино «A» Серия 26.05.2024 21:00 Наполи 0 - 0 Лечче «A» Серия 26.05.2024 23:45 Эмполи 2 - 1 Рома «A» Серия 26.05.2024 23:45 Лацио 1 - 1 Сассуоло «A» Серия 26.05.2024 23:45 Верона 2 - 2 Интер «A» Серия 26.05.2024 23:45 Фрозиноне 0 - 1 Удинезе Ла-лига 27.05.2024 00:00 Севилья 1 - 2 Барселона -
«Пахтакор» стадиони трибуналарининг маълум қисми таъмирталаб ҳолатда эканлиги сабаб ёпилди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Стадионлар
Рукн: Янгиликлар
«Пахтакор» стадиони трибуналари ўтган йили бўлиб ўтган U23 Осиё кубогида таъмирга муҳтож эканлиги маълум бўлганди. Бунинг оқибатида Ўзбекистон U23 термасининг Ироққа қарши ўйини вақтида кўнгилсиз ҳолат рўй берган бўлиб, кейинчалик ОФК термамизнинг Япония U23 термасига қарши ўйинига футбол мухлисларини киритмади, қўшимчасига ЎФА катта миқдорда жаримага тортилди.
Мазкур воқеадан кейин «Пахтакор» стадиони трибуналари тош ва бетон бўлакларидан тозаланди. Секторлар орқалиқларида кичик таъмирлаш ишлари олиб борилди. Аммо ҳолат ижобий томонга ўзгармаганлигини Суперлига 3-туридан ўрин олган «Пахтакор» — «Навбаҳор» учрашуви кўрсатиб берди. Наманганлик футбол мухлислари жой олган секторлар майдонга қараб тош ҳамда бетон бўлаклари улоқтирилди.
Мазкур ҳолатларни инобатга олиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ишчи гуруҳ тузди. Мазкур Ишчи гуруҳдан Лига мутахассисларидан ташқари ЎФА инспекция аъзолари, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Тошкент шаҳар бўйича Миллий гвардия бошқармаси, Тошкент шаҳар фавқулоnда вазиятлар бошқармаси вакиллари, шунингдек, «Пахтакор» футбол клуби ҳамда стадиони раҳбарияти жой олди. Ишчи гуруҳ «Пахтакор» стадионидаги барча — 44 та сектордаги ҳолатни ўрганиб чиқди.
Айни вақтда «Пахтакор» стадиони трибуналари тўлиқ таъмирга муҳтож ҳисобланади. Мазкур трибуналарни шунчаки косметик таъмирдан чиқариш ҳолатни ижобий тарафга ўзгартирмайди. Ҳар қандай совуқ об-ҳаво, ёғингарчилик ёки мухлислар ўртасидаги тартибсизлик бетон қопламанинг осон уваланишига олиб келади. Бу эса стадионга қаттиқ жисмларнинг улоқтирилиши хавфини оширади. Бу эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, футболчилар, расмийлар, тўп узатиб турувчи болаларга жиддий тан жароҳати етказилиши эҳтимолини оширади.
Шундан келиб чиқиб, Ишчи гуруҳ «Пахтакор» стадиони трибуналари тўлиқ таъмирлангунига қадар футбол учрашувлари вақтида фуқаролар хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек, учрашувларни бевосита стадиондан кузатишни мақсад қилган футбол мухлисларига шароит яратиш мақсадида 10, 11, 12, 13, 14, 15, 18, 19, 20, 21, 22, 23-секторларни қисман (майдон периметридан бошлаб 1 қатордан 23-қаторгача бўлган кўк ҳамда сариқ тусдаги ўриндиқлар) ёпишни, бунда 1-23 қаторларга томошабинлар ўтиб кетмаслигининг олдини олиш мақсадида мазкур қаторлар алоҳида чегараланишини таъминлаш, шунингдек, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 16, 17, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44-секторларни тўлиқ ёпишни мақсадга мувофиқ деб топди.
31, 32, 33, 34, 35, 36-секторлар кичик таъмирлаш ишларини олиб бориш, ҳар бир расмий учрашув олдидан тўлиқ тозалаш ҳамда назоратни кучайтириш шарти билан мухлисларга хизмат қилишда давом этиши масаласи келишилди. Ўз навбатида «Пахтакор» футбол клуби ҳамда стадиони раҳбарияти хизмат кўрсатиши тўхтатилган секторлар ҳамда ўриндиқлар учун чипталар савдосини чеклаши, тақиқланган нуқталарда мухлислар ҳаракатини чеклаш учун сунъий тўсиқлар ўрнатиш мажбуриятини олди.Манба: pfl.uz.Киритилган сана: 09.04.2023 23:12.
Ўқилди: 2511 марта.
Билдирилган фикрлар: 8 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Навбаҳор | 8 | 16 |
2 | Насаф | 8 | 16 |
3 | Андижон | 9 | 14 |
4 | ОКМК | 9 | 14 |
5 | Сўғдиёна | 9 | 14 |
6 | Нефтчи | 8 | 14 |
7 | Пахтакор | 8 | 12 |
8 | Қизилқум | 9 | 10 |
9 | Олимпик | 7 | 8 |
10 | Сурхон | 8 | 8 |
11 | Локомотив | 8 | 8 |
12 | Динамо | 8 | 7 |
13 | Бунёдкор | 9 | 6 |
14 | Металлург | 8 | 5 |
Ўтган ўйинлар
9-тур | Металлург | 1-1 | Навбаҳор |
9-тур | Олимпик | 0-0 | Андижон |
9-тур | Насаф | 1-1 | Динамо |
9-тур | Пахтакор | 1-1 | Қизилқум |
9-тур | Нефтчи | 1-0 | ОКМК |
9-тур | Сўғдиёна | 4-0 | Бунёдкор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |