-
-
Лига—1 20.05.2024 00:00 Лорьян 5 - 0 Клермон Лига—1 20.05.2024 00:00 Метц 0 - 2 ПСЖ Лига—1 20.05.2024 00:00 Гавр 1 - 2 Марсель Лига—1 20.05.2024 00:00 Тулуза 0 - 3 Брест Лига—1 20.05.2024 00:00 Ланс 2 - 2 Монпелье Лига—1 20.05.2024 00:00 Реймс 2 - 1 Ренн Лига—1 20.05.2024 00:00 Лион 2 - 1 Страсбур Лига—1 20.05.2024 00:00 Лилль 2 - 2 Ницца Лига—1 20.05.2024 00:00 Монако 4 - 0 Нант Суперлига 20.05.2024 19:00 Динамо 1 - 1 Пахтакор Суперлига 20.05.2024 19:00 Сурхон 0 - 1 Насаф «A» Серия 20.05.2024 21:30 Салернитана 1 - 2 Верона «A» Серия 20.05.2024 23:45 Болонья 3 - 3 Ювентус -
Мухлиса Мардиева: «Янги мавсумда ярим ҳимоячи бўламан. Режамдан кўпроқ гол ва ассистларни амалга ошириш ўрин олган»
Баҳо: -1Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Аёллар футболи » Футбол чемпионати
Рукн: Интервьюлар
Аёллар Суперлигасининг янги мавсуми стартига оз вақт қолмоқда. Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида жамоага келиб қўшилган Мухлиса Мардиева 2023 йилги мавсум олдидан тайёргарлик, янги бош мураббий билан ишлаш хақида тўхталди.
Эслатиб ўтамиз, аёллар жамоамиз янги мавсумнинг дастлабки турида «Бунёдкор-W» майдонига сафар уюштиради. Ушбу учрашув 17 апрель куни ўтказилади.
- Янги мавсумга тайёргарлик ҳақида. Назорат ўйинларидаги ҳаракатларингиздан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Мавсумга тайёргарлик яхши кетмоқда. Янги мураббий ва янги жамоадошлар билан ишлаш бошида бироз қийин бўлди. Назорат ўйинлари давомида аста-секинлик билан бир-биримизни тушуниб олдик. Тўғрисини айтсам, мавсумолди ўйинларидаги ҳаракатларимдан қониқиш хосил қилмадим. Ўз устимда кўпроқ ишлаш ниятим бор.
- Янги мавсум ҳақида фикрларингиз. Янги бош мураббий билан ишлаш қийин бўлмаяптими?
- Ушбу мавсумда жамоа олдига жиддий мақсад қўйилган - кучли учлик. Ушбу вазифани амалга ошириш учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. Янги бош мураббий Воҳид Холбоев билан ишлашда бошида озгина қийналдик, чунки унинг талаблари юқорироқ эди. Худо хоҳласа, бош мураббийнинг кўрсатмаларини тўғри бажарсак, яхши ўринларни эгаллаймиз.
- 2023 йилда 7-рақамда ўйнайсиз. Ушу рақам остида нечта ассист қайд этишни истайсиз?
- Ушбу мавсумни ярим ҳимоячи сифатида ўтказаман. Режамдан кўпроқ гол ва ассистларни амалга ошириш ўрин олган. Асосийси - ғалабаларда жамоага ёрдам бериш. Барчаси ўз қўлимизда, агарда ҳар бир ўйинга катта иштиёқ, характер билан чиқсак, албатта, ғалабаларга эришамиз. Бизни қўллаб-қувватлаётган «Локомотив» ПФК раҳбариятини, бош мураббийнинг юзини ёруғ қилишни истаймиз. Янги мавсумда жамоадошларимга омад тилайман.Манба: lokomotiv.uz.Киритилган сана: 12.04.2023 23:55.
Ўқилди: 925 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Навбаҳор | 7 | 15 |
2 | Насаф | 7 | 15 |
3 | ОКМК | 8 | 14 |
4 | Андижон | 8 | 13 |
5 | Пахтакор | 7 | 11 |
6 | Нефтчи | 7 | 11 |
7 | Сўғдиёна | 8 | 11 |
8 | Қизилқум | 8 | 9 |
9 | Сурхон | 8 | 8 |
10 | Локомотив | 7 | 8 |
11 | Олимпик | 6 | 7 |
12 | Динамо | 7 | 6 |
13 | Металлург | 7 | 4 |
14 | Бунёдкор | 7 | 3 |
Ўтган ўйинлар
8-тур | Қизилқум | 2-4 | Олимпик |
8-тур | Андижон | 1-1 | Металлург |
8-тур | Навбаҳор | 1-0 | Нефтчи |
8-тур | ОКМК | 5-3 | Сўғдиёна |
8-тур | Динамо | 1-1 | Пахтакор |
8-тур | Сурхон | 0-1 | Насаф |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |