-
-
АПЛ 14.05.2024 00:00 Астон Вилла 3 - 3 Ливерпуль Ла-лига 14.05.2024 00:00 Барселона 2 - 0 Реал Сосьедад Суперлига 14.05.2024 19:00 Локомотив 0 - 2 ОКМК Ла-лига 14.05.2024 22:30 Осасуна 1 - 1 Мальорка АПЛ 15.05.2024 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити Ла-лига 15.05.2024 00:30 Реал Мадрид - Алавес Ла-лига 15.05.2024 01:00 Жирона - Вильярреал Ла-лига 15.05.2024 22:30 Райо Вальекано - Гранада Ла-лига 15.05.2024 22:30 Севилья - Кадис АПЛ 15.05.2024 23:45 Брайтон - Челси АПЛ 16.05.2024 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл Лига—1 16.05.2024 00:00 Реймс - Марсель Лига—1 16.05.2024 00:00 Ницца - ПСЖ Ла-лига 16.05.2024 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао Ла-лига 16.05.2024 01:00 Хетафе - Атлетико Ла-лига 16.05.2024 22:30 Лас-Пальмас - Бетис -
Почеттино натижаларини "Челси"нинг сўнгги 8 та мураббийига таққослаб кўрамиз
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Мураббийлар » Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Почеттинонинг "Тоттенхэм"даги беш йиллик фаолиятига аввало назар ташлаб олишимиз керак. Демак, бошладик.
Ўйинлар: 293 та
Ғалаба кўрсаткичи: 54.27%
Ҳар бир ўйинда ўртача очко: 1.84Ёмон эмас а? Кўпчилик Почеттино ўз даражасини "Тоттенхэм"да кўтарган дейди. Бу қайсидир маънода тўғри. Аргентиналик мутахассис кейинчалик "ПСЖ"даги оғир даврларга чидашига тўғри келди. У ҳали ҳам 51 ёшда ва эришадиган нарсалари ҳали олдинда. Почеттинонинг "Челси"га келиши ҳаммасига ойдинлик киритиб беради.
1. Грэм Поттер (2022-23)
Ўйинлар: 31 та
Ғалаба кўрсаткичи: 39%
Ўртача очко тўплаш: 1.42Грэм! У бекор "Челси"га келди дегувчилар ҳам кўп. Бу жамоа мураббийларни пайпоқдек алмаштиради. Тўғри, инглиз мутахассиси оғир дамда келди. Аммо, барибир бунчалик ёмон натижа қайд этиш учун нимадир муаммога эга бўлиш керак. Почеттино хоҳласа ҳам бундай ёмон ўйнай олмаса керак.
2. Томас Тухель (2021-22)
Ўйинлар: 63
Ғалаба кўрсаткичи: 56%
Ўртача очко тўплаш: 1.94Қизиқарли маълумот – Почеттино Тухелдан икки ёш катта. Бу дегани немис мураббийи ёш бўла туриб, яхши натижаларга эриша олган. Почеттинонинг жамоага келиб биринчи қиладиган иши эса мухлислар меҳрини қозониш бўлиши керак. Агар у буни эплай олса, кейин нимадир бўлиши мумкин.
3. Фрэнк Лэмпард (2019-21)
Ўйинлар: 57 та
Ғалаба кўрсаткичи: 49%
Ўртача очко тўплаш: 1.67Ҳозирги вақтинчалик даврини ҳисобга олмаганда, Лэмпард жамоасига қайтиб келиб, ҳаммасини яхши бошлайди. Аммо воқеалар дарров ёмон томонга ўзгариб кетганди. Айтиш мумкинки, Почеттинонинг қурадиган ўйини Лэмпардникидан анча яхши ва ёқимли бўлади.
4. Маурицио Сарри (2018-19)
Ўйинлар: 38 та
Ғалаба кўрсаткичи: 55%
Ўртача очко олиш: 1.89Агарда "Челси" ўтмишидаги мураббийларга қарасангиз, кўплаб номларни кўрасиз. Шулардан бири Сарридир. Унинг жамоадаги даври унчалик ҳам ёмон эмасди. АПЛда 3 ўрин, Европа лигаси ғолиблиги ва ёқимли футбол. Афсуски, италиялик мутахассис Кепа билан ҳамманинг олдида уршиб кетганди.
5. Антонио Конте (2016-18)
Ўйинлар: 76 та
Ғалаба кўрсаткичи: 57%
Ўртача очко йиғиш: 2.14Контенинг "Челси" ва "Тоттенхэм"даги даври Почеттинонинг "Тоттенхэм" ва бўлажак "Челси"даги даврига параллел сифатида кейинчалик қўйилса керак. Уларнинг қай бири яхши экани, клублар эришган ютуқларда кўринади.
6. Жозе Моуриньо (2004-07, 2013-15)
Ўйинлар: 211 та
Ғалаба кўрсаткичи: 66%
Ўртача очко йиғиш: 2.19Икки даврлик иши мобайнида Моуриньо "Челси"ни энг яхши жамоалардан бирига айлантириб, клуб тарихида ўчмас из қолдиради. У каби бўлиш осон эмас. Почеттинодан кўп меҳнат талаб этилиши - турган гап. "Челси" мухлисларини эса ишонтириш осон иш эмас.
7. Андре Виллаш-Боаш (2011-12)
Ўйинлар: 27 та
Ғалаба кўрсаткичи: 48%
Ўртача очко йиғиш: 1.70Унинг даврида ҳаммаси тез тамом бўлганди. Ёш мутахассис учун "Челси"даги иш оғирлик қилади. Кейинчалик Виллаш-Боаш "Тоттенхэм"да ҳам муваффақиятсизликка учрайди. Шу сабабли ундан ўзиш, Почеттинога қийин бўлмайди.
8. Карло Анчелотти (2009-11)
Ўйинлар: 76 та
Ғалаба кўрсаткичи: 63%
Ўртача очко йиғиш: 2.07Ҳозир Анчелоттининг "Челси"даги даври унутилгандек туюлади. Аммо у бу жамоада яхши натижаларга эришган. Айниқса, мутахассисга босим кучли бўлганини ҳисобга олсак, унинг қадри янада ортади. Ҳозирги "Челси" бошқа. Раҳбарият ва ўйинчиларда ўзгаришлар бор. Шу туфайли Почеттино унчалик ҳам қийналмайди.
ИСМАТОВ Ж.Манба: planetfootball.com.Киритилган сана: 25.04.2023 19:00.
Ўқилди: 1571 марта.
Билдирилган фикрлар: 3 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Навбаҳор | 6 | 12 |
2 | Андижон | 7 | 12 |
3 | Насаф | 6 | 12 |
4 | ОКМК | 7 | 11 |
5 | Нефтчи | 6 | 11 |
6 | Сўғдиёна | 7 | 11 |
7 | Пахтакор | 6 | 10 |
8 | Қизилқум | 7 | 9 |
9 | Сурхон | 7 | 8 |
10 | Локомотив | 7 | 8 |
11 | Динамо | 6 | 5 |
12 | Олимпик | 5 | 4 |
13 | Металлург | 6 | 3 |
14 | Бунёдкор | 7 | 3 |
Ўтган ўйинлар
7-тур | Олимпик | 1-2 | Пахтакор |
7-тур | Металлург | 0-0 | Қизилқум |
7-тур | Нефтчи | 2-2 | Андижон |
7-тур | Сўғдиёна | 1-2 | Навбаҳор |
7-тур | Сурхон | 1-1 | Динамо |
7-тур | Насаф | 0-0 | Бунёдкор |
7-тур | Локомотив | 0-2 | ОКМК |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |