-
-
Ла-лига 12.05.2024 00:00 Атлетик Бильбао 2 - 2 Осасуна «A» Серия 12.05.2024 15:30 Лацио 2 - 0 Эмполи Ла-лига 12.05.2024 17:00 Кадис 1 - 0 Хетафе «A» Серия 12.05.2024 18:00 Женоа 2 - 1 Сассуоло «A» Серия 12.05.2024 18:00 Верона 1 - 2 Торино Суперлига 12.05.2024 19:00 Нефтчи 2 - 2 Андижон Суперлига 12.05.2024 19:00 Сўғдиёна 1 - 2 Навбаҳор Ла-лига 12.05.2024 19:15 Атлетико 1 - 0 Сельта АПЛ 12.05.2024 20:30 Ман. Юнайтед 0 - 1 Арсенал «A» Серия 12.05.2024 21:00 Ювентус 1 - 1 Салернитана Ла-лига 12.05.2024 21:30 Валенсия 0 - 0 Райо Вальекано «A» Серия 12.05.2024 23:45 Аталанта 2 - 1 Рома Лига—1 13.05.2024 00:00 Марсель 3 - 1 Лорьян Лига—1 13.05.2024 00:00 Страсбур 2 - 1 Метц Лига—1 13.05.2024 00:00 Клермон 0 - 1 Лион Лига—1 13.05.2024 00:00 Нант 1 - 2 Лилль Лига—1 13.05.2024 00:00 Монпелье 0 - 2 Монако Ла-лига 13.05.2024 00:00 Бетис 3 - 2 Альмерия Лига—1 13.05.2024 00:00 ПСЖ 1 - 3 Тулуза Лига—1 13.05.2024 00:00 Ренн 1 - 1 Ланс Суперлига 13.05.2024 19:00 Сурхон - Динамо Суперлига 13.05.2024 19:00 Насаф - Бунёдкор «A» Серия 13.05.2024 21:30 Лечче - Удинезе «A» Серия 13.05.2024 23:45 Фиорентина - Монца Ла-лига 14.05.2024 00:00 Барселона - Реал Сосьедад АПЛ 14.05.2024 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль Суперлига 14.05.2024 19:00 Локомотив - ОКМК Ла-лига 14.05.2024 22:30 Осасуна - Мальорка АПЛ 15.05.2024 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити -
Денис Коростиченко: «Олдинлари кўчада 7-8 соатлаб тўп тепиб юрган болакай ҳозир шунча вақтини телефонлар учун сарфламоқда»
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » ПФЛ клублари » Локомотив
Рукн: Интервьюлар
"Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко Про лиганинг 7-тури доирасида бўлиб ўтган "Ғиждувон"га қарши ўйин (5:0) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
— Илк навбатда барчани ғалаба билан табриклайман. Барча футболчилар бугун яхши ўйнашди. Биринчи бўлимда ҳимоядан чиқишда ишлар бироз ўхшамади. Шундай бўлсада, голни ҳимоядан чиққан ҳолда урдик. Иккинчи бўлимда эса ишларни бажариш яхшироқ бўлди. Тезкор юришлардан сўнг бир қанча яхши вазиятлар ҳам юзага келди. Янада кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Бу натижа ва голлар клуб учун ҳам, мухлислар учун ҳам ёқимли бўлди.
— Жамоа биринчи бўлимда узун паслар билан кўп ўйнади, бироқ кўп браклар бўлди. Ердан паслар ўйнаш бошланганидан кейин вазиятлар ҳам кўпайди ва ҳужумни якунлаш ҳам осонлашди.
— Асосан ердан паслар ўйнашни истаймиз. Машғулотларда ҳам бу борада кўп меҳнат қиламиз. Бизнинг асосий йўналишимиз — ердан кичик ва ўрта паслар ўйнаш. Бироқ лигада ҳар хил услубда ҳимояланадиган жамоалар бор. Ўйинларга доимо иккинчи вариант билан майдонга тушамиз. Ҳа, агарда рақибнинг қайсидир ҳудуди очиқ бўлса, узун пас орқали ҳужумга чиқиш мумкин. Айтганингиздек, биринчи бўлимда ишлар унчалик ўхшамади. Иккинчи бўлимда эса кичик ва ўрта паслар орқали ўйинни назорат қилдик. Яхши вазиятларимиз ҳам кўпроқ юзага келди. Рақиблар баҳсга қандай ҳимоявий ўйин билан келишини билмаймиз, балки, чуқур ҳимояланар, балки, бироз олдинроқда кутиб олар. Шу сабабли бир қанча вариантлар инобатга олиб қўйилади. Футболчилар ўйинда барча вариантларни кўриб чиқади ва қайси вариантда ўйнаш кераклигини тушуниб олади.
— Рақиблар бош мураббийи ўйинга келиш қийинчилигини айтди. Таркибдаги бир қанча футболчилар рулда бўлганини таъкидлади. Бу ўйинга қанчалик таъсир ўтказди?
— Рақибларнинг ўйинга қандай келганлигини билмасдим. Бу доимо оғир ҳолат бўлган ва ўзининг таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Сиз рулда бўлиб, ўйинга келяпсизми, демак, максимал ҳаракат қила олмайсиз. «Ғиждувон»нинг ўйинларини кўргандик. Улар ўз майдонида бошқа жамоалар билан яхшироқ ўйин намойиш қилганди. Иккинчи бўлимда уларнинг кучи тугаб қолганини барча кўрди. Туриб қолди дейиш анчагина қўпол бўлади, шунчаки ҳаракатлари камайиб кетди. Бу жисмоний ҳолатга жуда катта таъсир кўрсатади. Жамоа ўйинга ўйин куни келиб, дам олишсиз майдонга тушиши жуда оғир бўлади. Буни кўрдик ҳам.
— Боян Найденов «Локомотив» таркибидаги ўзининг энг яхши ўйинини ўтказди деса бўладими?
— Ўз майдонимизда ўтган сўнгги ўйинда ҳам Боян борасида савол бўлганди. Ўшанда унинг даражаси юқори эканлигини ва шундай бўш ҳудудларни очиб бераверишса, ўзининг энг яхши ўйинларини кўрсатаверишини айтгандим. У ростдан ҳам бугун ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди. Унинг потенциали юқори. Бу унинг энг яхши даражаси эмас, бунданда яхшироқ ўйин кўрсата олади. Унинг ижросидаги яхши паслар, ҳаракатлар бўлди. Унинг пас бериш, очилиш, олдинга ўйнаш маданияти бошқача. Бугун чиройли гол уриши мумкин эди. Журналистлар асосан чиройли вазиятларни қидиришади, яхши ўйин кўрсата олмай, гол урса ҳам у бугун зўр ўйнади дейиши мумкин. У бугун ростдан ҳам чиройли ўйин кўрсатиб берди. Бу ғалабада унинг катта хизмати ҳам бор.
— Сиз ёшлар мураббийи сифатида катта мураббийликка етиб келдингиз. Ҳозирги пайтда ёшларнинг тез йўқолиб қолаётганининг сабабини нима деб ўйлайсиз? Масалан, «Локомотив»да ҳам шундай футболчилар бор. Улар ўтган йили Суперлигада ўйнашди, бироқ ҳозир улар Про-лига даражасида ҳам эмас экан.
— Ёшлар билан ишлашда давом этамиз. Бизга ёш кадрлар жуда керак. Клубда ҳам ёшлар билан ишлашда катта ҳаракатлар бор. Бошқа клубларда ҳам ёшлар билан вариантлари кўп. Нега ёшлар ҳозир ўсмаяпти? Муаммолари катта? Ривожланишдаги асосий муаммолардан биттаси, фақатгина клубда эмас, унинг оилавий ҳаётида ҳам бор. Кечагина клубдаги инсон билан бу борада гаплашгандим. Олдинлари кўчада 7-8 соатлаб тўп тепиб юрган болакай ҳозир шунча вақтини телефонлар, планшетлар, мобил ўйинлар учун сарфламоқда. Йўқ, буни асосий сабаб демайман. Бу ҳам ўзининг таъсирини ўтказади. Умуман олганда биз ёшлар билан ишлашда давом этяпмиз. Ҳали биздан кўп ёшлар чиқади. Ушбу мавсумда ҳам бир қанча ёшлар чиқишига, дебют қилишига ишонаман.Манба: lokomotiv.uz.Киритилган сана: 28.04.2023 07:35.
Ўқилди: 1394 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Навбаҳор | 6 | 12 |
2 | Андижон | 7 | 12 |
3 | Насаф | 5 | 11 |
4 | Нефтчи | 6 | 11 |
5 | Сўғдиёна | 7 | 11 |
6 | Пахтакор | 6 | 10 |
7 | Қизилқум | 7 | 9 |
8 | ОКМК | 6 | 8 |
9 | Локомотив | 6 | 8 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 5 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 6 | 3 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
7-тур | Олимпик | 1-2 | Пахтакор |
7-тур | Металлург | 0-0 | Қизилқум |
7-тур | Нефтчи | 2-2 | Андижон |
7-тур | Сўғдиёна | 1-2 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |