-
-
Ла-лига 12.05.2024 00:00 Атлетик Бильбао 2 - 2 Осасуна «A» Серия 12.05.2024 15:30 Лацио 2 - 0 Эмполи Ла-лига 12.05.2024 17:00 Кадис 1 - 0 Хетафе «A» Серия 12.05.2024 18:00 Женоа 2 - 1 Сассуоло «A» Серия 12.05.2024 18:00 Верона 1 - 2 Торино Суперлига 12.05.2024 19:00 Нефтчи 2 - 2 Андижон Суперлига 12.05.2024 19:00 Сўғдиёна 1 - 2 Навбаҳор Ла-лига 12.05.2024 19:15 Атлетико 1 - 0 Сельта АПЛ 12.05.2024 20:30 Ман. Юнайтед 0 - 1 Арсенал «A» Серия 12.05.2024 21:00 Ювентус 1 - 1 Салернитана Ла-лига 12.05.2024 21:30 Валенсия 0 - 0 Райо Вальекано «A» Серия 12.05.2024 23:45 Аталанта 2 - 1 Рома Лига—1 13.05.2024 00:00 Марсель 3 - 1 Лорьян Лига—1 13.05.2024 00:00 Страсбур 2 - 1 Метц Лига—1 13.05.2024 00:00 Клермон 0 - 1 Лион Лига—1 13.05.2024 00:00 Нант 1 - 2 Лилль Лига—1 13.05.2024 00:00 Монпелье 0 - 2 Монако Ла-лига 13.05.2024 00:00 Бетис 3 - 2 Альмерия Лига—1 13.05.2024 00:00 ПСЖ 1 - 3 Тулуза Лига—1 13.05.2024 00:00 Ренн 1 - 1 Ланс Суперлига 13.05.2024 19:00 Сурхон - Динамо Суперлига 13.05.2024 19:00 Насаф - Бунёдкор «A» Серия 13.05.2024 21:30 Лечче - Удинезе «A» Серия 13.05.2024 23:45 Фиорентина - Монца Ла-лига 14.05.2024 00:00 Барселона - Реал Сосьедад АПЛ 14.05.2024 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль Суперлига 14.05.2024 19:00 Локомотив - ОКМК Ла-лига 14.05.2024 22:30 Осасуна - Мальорка АПЛ 15.05.2024 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити -
Ўша машҳур Роналдиньонинг гаражига назар ташлаймиз: бразилиялик "сеҳргар" қайси турдаги автомобилларга қизиқади?
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Футболчилар » Ҳоббилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Бразилия афсонаси Роналдиньо яқин келажакда молиявий томонлама анча қийналиб қолган эди. Унга бир нечта айблар қўйилиб, 2018 йилда полиция томонидан қўлга олинади. Роналдиньо белгиланган жаримани тўлай олмагани сабабли Порту Алегредаги уйидан, кейинчалик эса "BMW" ва "Mercedes-Benz" русумли машиналаридан айрилади. Бу бойликлар қайтариладими ёки йўқ, буни билмаймиз. Аммо Роналдиньода ҳали ҳам автолар анчагина. У аллақачон автоуловлардан коллекция ҳосил қилган. Қуйида шу ҳақида сўз боради.
"Bugatti Veyron" – 1.6 миллион фунт
Карим Бензема "Bugatti" мухлиси, Роналдиньо ҳам.
1.6 миллионлик суперкар йиллар давомида коллекционерларнинг бисотидаги энг қиммат автомашиналардан бири бўлиб келмоқда. Айтиш мумкинки, "Bugatti"нинг ушбу версияси йўлларда фойдаланиш мумкин бўлган энг тез қурилмадир. Унинг тезлиги соатига 267 километргача чиқади. Дунё бўйлаб бу турдаги машина фақат 450 тагина ишлаб чиқарилган."Rolls-Royce Cullinan" – 300 минг фунт
Ушбу маҳсулот Роналдиньо йиғмасининг иккинчи энг қиммат машинаси саналади. Бошқа спорт юлдузлари, хусусан, Роналду "Cullinan" версиясининг фахрий эгаси ҳисобланади. Инглиз ишлаб чиқарувчиси ушбу қурилмага 6.75 литрлик иккита V12 турбо двигатель ўрнатган. Шу сабабдан машина беш сонияда 62 километр соатгача тезлана олади.
"Hummer" – 86 минг фунт
1990 йиллар охири ва 2000 йиллар бошида ҳар қайси машҳур инсон ўзида ҳеч бўлмаса битта "Hummer"ни сақларди. Баскетбол афсонаси Деннис Родман ва машҳур актёр Арнольд Шварценеггер шулар жумласидандир. Роналдиньо эса ўзиникини "Барселона" сафида ўйнаб юрган пайтида сотиб олган.
"BMW X5" – 66 230 фунт
Х5 версия илк марта 1999 йилда тақдим этилади. "BМW"нинг салони қулай ва люкс. Спорт-карга ўхшасада, унинг топ-тезлиги 155 километрдан ошмайди. Х5 5.3 сонияда 0 дан соатига 60 километргача тезлана олади.
"Lamborghini Aventador" – 271 минг фунт
"Aventador"лар АПЛ юлдузлари орасида машҳур. Айниқса, бразилияликлар учун ушбу машина севимлилардан биридир. Хусусан, "МЮ" ҳужумчиси Антони ўзининг шу русмдаги автосида кўриниш берган эди. Серхио Агуэро ҳам Англияда "Lamborghini" минарди. Роналдиньода унинг ўзига хос ранги мавжуд.
"Ferrari 458" – 155 минг фунт
Футболчилик давридаги машҳурлик, тезкорлик ва техника, Роналдиньони "Ferrari" сотиб олишга ундади. Бу машина футболчининг майдонда нималарга қодирлигининг рамзи эди. "Ferrari 458" ўз дизайни билан нарх борасида кўплаб брендлар билан беллаша олади. Айнан шу версиядаги автомобилга Месут Ўзил, Луи Саа ва Марио Балотеллилар ҳам эгалик қилади. Ушбу карнинг максимум тезлиги 202 километр/соатга тенг.
"Porsche 911 Carrera S" – 110 минг фунт
Тезлигини 3.5 сонияда соатига 60 километргача чиқара оладиган ушбу машина, Роналдиньонинг яна бир севимлиларидан биридир. Ушбу бренд ўтмишда Криштиану Роналду ва Диего Марадона томонидан қадрланган. Роналдинёда эса унинг Бразилия либоси билан бир хил рангдагисидан мавжуд.
"Aston Martin Rapide AMR" – 129 минг фунт
2019 йилда Роналдиньо Саудия Арабистони пойтахти бўлмиш Ар-Риёд шаҳрига ташриф буюради. Юлдуз у ерда автомобиллар кўргазмасида иштирок этади ва машина харид қилади. Роналдиньо Ар-Риёддан "Aston Martin" олиб келиш учун 130 минг фунт сарфлаган. Айрим манбаларда айтилишча, бу автомобил Роналдиньога араб шайхлари томонидан совға қилинган. Аммо бунга исбот мавжуд эмас.
ИСМАТОВ Ж.
Манба: thesun.co.uk.Киритилган сана: 15.05.2023 09:10.
Ўқилди: 5110 марта.
Билдирилган фикрлар: 2 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Навбаҳор | 6 | 12 |
2 | Андижон | 7 | 12 |
3 | Насаф | 5 | 11 |
4 | Нефтчи | 6 | 11 |
5 | Сўғдиёна | 7 | 11 |
6 | Пахтакор | 6 | 10 |
7 | Қизилқум | 7 | 9 |
8 | ОКМК | 6 | 8 |
9 | Локомотив | 6 | 8 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 5 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 6 | 3 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
7-тур | Олимпик | 1-2 | Пахтакор |
7-тур | Металлург | 0-0 | Қизилқум |
7-тур | Нефтчи | 2-2 | Андижон |
7-тур | Сўғдиёна | 1-2 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |