-
-
Ла-лига 05.05.2024 00:00 Мальорка 0 - 1 Атлетико Лига—1 05.05.2024 00:00 Брест 0 - 0 Нант «A» Серия 05.05.2024 15:30 Кальяри 1 - 1 Лечче Ла-лига 05.05.2024 17:00 Осасуна 0 - 2 Бетис АПЛ 05.05.2024 18:00 Брайтон 1 - 0 Астон Вилла «A» Серия 05.05.2024 18:00 Эмполи 0 - 0 Фрозиноне «A» Серия 05.05.2024 18:00 Верона 2 - 1 Фиорентина Суперлига 05.05.2024 18:00 Навбаҳор 4 - 0 Локомотив АПЛ 05.05.2024 18:00 Челси 5 - 0 Вест Хэм Суперлига 05.05.2024 18:30 Бунёдкор 0 - 2 Сурхон Ла-лига 05.05.2024 19:15 Сельта 3 - 2 Вильярреал АПЛ 05.05.2024 20:30 Ливерпуль 4 - 2 Тоттенхэм «A» Серия 05.05.2024 21:00 Милан 3 - 3 Женоа Ла-лига 05.05.2024 21:30 Валенсия 0 - 1 Алавес «A» Серия 05.05.2024 23:45 Рома 1 - 1 Ювентус Ла-лига 06.05.2024 00:00 Севилья 3 - 0 Гранада Ла-лига 06.05.2024 00:00 Райо Вальекано 0 - 1 Альмерия «A» Серия 06.05.2024 21:00 Салернитана - Аталанта «A» Серия 06.05.2024 23:45 Удинезе - Наполи Лига—1 07.05.2024 00:00 Лилль - Лион АПЛ 07.05.2024 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед ЕЧЛ 08.05.2024 00:00 ПСЖ - Боруссия Д -
Жасур Жалолиддинов: «Олдида улкан марралари бор жамоа ҳеч қандай рақибдан қўрқмаслиги керак»
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. » Ўзбекистон U-22
Рукн: Интервьюлар
Кеча 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи саралаш босқичига қуръа ташланди. Унда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси «Е» гуруҳидан ўрин олиб, Эрон, Гонконг ва Афғонистон термаларига қарши баҳс олиб бориши ҳақида хабар берган эдик. Қуйида терма жамоамиз ва «Олимпик» клуби сардори Жасур Жалолиддинов билан қуръа якуни бўйича кичик суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз:
– Жамоа сардори сифатида қуръа ҳақидаги фикрларингиз қандай?
– Биз жой олган «Е» квартети яхши гуруҳ бўлди деб ўйлайман. Ўзбекистон ва Эрон жамоаларининг ушбу гуруҳдан ўрин олгани учун баҳслар қизиқарли кечишини тахмин қиляпман. Фикримча, биринчи ўрин учун кураш айнан ушбу жамоалар ўртасида кечади. Ўтган йили юртимизда ўтган Осиё кубогида Эронни гуруҳда қолдириб кетганимиз учун улар бу мусобақага анча жиддий тайёргарлик кўриб келиши аниқ. Шу боис иккала жамоа ўртасидаги баҳс қизиқарли кечишига шубҳа йўқ.
– Ушбу босқичнинг Осиё ўйинларидан олдин ўтиши қандай аҳамият касб этади?
– Беллашувлар якунланганидан сўнг Осиё ўйинларига йўл оламиз. Шу боис ундаги ҳар уч баҳс муҳим мусобақа олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Насиб қилса, учала ўйинда ҳам ғалаба қозониб, Қатарда ўтадиган финал босқич йўлланмасини қўлга киритган ҳолда Осиё ўйинларига жўнаб кетамиз.
– Қуръада иккинчи саватдаги энг кучли жамоа тушганида ўзингиз ва қолган йигитларнинг реакцияси қандай бўлди?
– Эрон билан бир гуруҳдан ўрин олганимиз ажабланарли бўлмади. Буни хотиржам қабул қилдик. Чунки биз ўз кучимизга ишонамиз. Олдимизга катта мақсадларни қўйганмиз. Олдида улкан марралари бор жамоа ҳеч қандай рақибдан қўрқмаслиги керак.
Эслатиб ўтамиз, Осиё кубогининг биринчи саралаш босқичи 4-12 сентябрь кунлари ўтказилиб, «Е» гуруҳи баҳсларига Тошкент шаҳри мезбонлик қилади.Манба: olympic.uz.Киритилган сана: 26.05.2023 22:42.
Ўқилди: 3062 марта.
Билдирилган фикрлар: 7 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Андижон | 6 | 11 |
2 | Сўғдиёна | 6 | 11 |
3 | Навбаҳор | 5 | 9 |
4 | Нефтчи | 4 | 9 |
5 | Насаф | 4 | 8 |
6 | ОКМК | 5 | 8 |
7 | Локомотив | 6 | 8 |
8 | Қизилқум | 5 | 7 |
9 | Сурхон | 6 | 7 |
10 | Пахтакор | 4 | 4 |
11 | Олимпик | 4 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 4 | 2 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Андижон | 0-1 | Сўғдиёна |
6-тур | Навбаҳор | 4-0 | Локомотив |
6-тур | Бунёдкор | 0-2 | Сурхон |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |