-
-
-
ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 07.06.2025 03:00 Венесуэла - Боливия -
Эрон бош мураббийи эртанги ўйин аввалидан фикрларини билдирди
Баҳо: 0Бўлим: ОСИЁ » CAFA турнирлари » CAFA Nations Cup
Рукн: Янгиликлар
Эрон терма жамоаси бош мураббийи Амир Галинои эртага, 20 июнь куни бўлиб ўтадиган CAFA Nation's Cup финали доирасидаги Ўзбекистонга қарши ўйин олдилан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўзбек футболи ҳақида етарлича маълумотга эгамиз, мамлакатингиз ҳукумати футболга катта сармоя киритаётгани биз учун қувонарли ҳол. 2006 йил Малайзияда Эрон термасида мураббий бўлганман ва у ерда Ўзбекистон билан учрашганмиз. Ҳозир шу фикрни алоҳида айтмоқчиманки, Ўзбекистон техник ва инфратструктура яратишда катта ютуқларни қўлга киритибди. Эртага яхши финал гувоҳига айланамиз деган умиддаман.
Жамоа шифокорлар штаби Сардор Азмун эртанги ўйинда иштирок этиши борасида аниқ фикрлар айтмади. Ўйиндан олдин барчаси аниқ бўлади. Футболчиларнинг саломатлиги биз учун барчасидан устун. Бугунги машғулотлардан сўнг шифокорлар яна бир бор Азмуннинг ҳолати бўйича фикр билдиради.
Ўзбекистон бош мураббий бироз бетоб эканлигидан хабар топдик. Умид қиламизки, у тез орада соғайиб кетади. Ҳали рақибни таҳлил қилишга улгурмадик, аввалги кузатишларимизга кўра, улар 2 та тактикада ҳаракат қилишини ўргандик - 3 та ҳимоячи ва одатий 4 та ҳимоячи билан. Асосий ўрганишлар бугун бўлиб ўтади. Қирғизистондаги сафар туфайли Ўзбекистонни ўрганиш имкони бўлмади. Бугун машғулотлар олдидан уларни тактикасини ўрганишга ҳаракат қиламиз.
CAFA мусобақаси ташкилотчиларига миннатдорчилик билдираман. Бу фикрларимни Қирғизистондаги ташкилотчиларга ҳам билдирдим. Ҳар бир ишни бошланиши қийин бўлади, аммо секин-аста у ривожланиб боради. Бу CAFA нинг биринчи тадбирларидан бири бўлгани учун айрим камчиликлар бўлиши табиий. Уларнинг фаолиятига омад тилаймиз. Биз мусобақани ҳурмат қилган ҳолда тўлиқ таркиб билан иштирок этяпмиз. Эртанги ўйиндан роҳат олишга ҳаракат қиламиз", - деди форслар бош мураббийи.
Манба: www.stadion.uz.Киритилган сана: 19.06.2023 13:20.
Ўқилди: 4466 марта.
Билдирилган фикрлар: 1 та.
Турнир жадвали
A - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Эрон | 9 | 20 |
2 | Ўзбекистон | 9 | 18 |
3 | БАА | 9 | 14 |
4 | Қатар | 9 | 13 |
5 | Қирғизистон | 9 | 7 |
6 | КХДР | 9 | 3 |
B - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 9 | 19 |
2 | Иордания | 9 | 16 |
3 | Ироқ | 9 | 12 |
4 | Уммон | 9 | 10 |
5 | Фаластин | 9 | 9 |
6 | Кувайт | 9 | 5 |
C - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 9 | 20 |
2 | Австралия | 9 | 16 |
3 | Саудия Арабистони | 9 | 13 |
4 | Индонезия | 9 | 12 |
5 | Баҳрайн | 9 | 6 |
6 | Хитой | 9 | 6 |
Ўтган ўйинлар
9-тур | Австралия | 1-0 | Япония |
9-тур | Индонезия | 1-0 | Хитой |
9-тур | БАА | 0-0 | Ўзбекистон |
9-тур | Баҳрайн | 0-2 | Саудия Арабистони |
9-тур | Уммон | 0-3 | Иордания |
9-тур | КХДР | 2-2 | Қирғизистон |
9-тур | Қатар | 1-0 | Эрон |
9-тур | Ироқ | 0-2 | Жанубий Корея |
9-тур | Кувайт | 0-2 | Фаластин |