-
-
-
Зизу — 51 ёшда!
Баҳо: +1Бўлим: ЕВРОПА » Мураббийлар » Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
23 июнь куни “Реал” жамоаси собиқ устози Зайниддин Зидан эллик бирга кирди. Ота-онаси жазоирлик муҳожирлар бўлган юлдуз ҳақида кўп гапирганмиз. Бугун унинг футболдаги совринларини бир эслайлик, а?
Жаҳоннинг энг яхши футболчиси (1998). Жаҳон (1998) ва Европа (2000) чемпиони. Европа Чемпионлар Лигаси кубоги (1996, 2002), Суперкубоги (1996) ва қитъалараро кубок (1996) соҳиби.
Ўйнаган жамоалари: Франциянинг «Канн» (1986 — 92), «Бордо» (1992—96), Италиянинг «Ювентус» (1996—2001) ва Испаниянинг «Реал» (2001 й. дан) клублари таркибида ўйнади. Италия чемпиони (1996, 1997).
Марсель кўчаларида дайдиб улғайган юлдузни буюк қилган кўп эҳтимол - характери. Мағрур характери. У футболга бошқа ўлчовларни улашгани билан-да ажралиб туради. Ташқи кўриниши юлдузларга хос бўлмаган, рақам танламаган, интервьюни хуш кўрмаган, ғалабадан сўнг сармаст бўлмаган, доимо бир хил тура олган. Бу осон иш эмас. Айниқса, мухлисларнинг ёқимтойи даражасига чиққанларга.
Зиданни 10-рақамлилар ичида юқори ўринларга қўйган эдик бир. Таажжуб уйғотар балки, аммо рақамга умуман эътибор бермайдиган, клуб омборхонасида қайси рақам бўш бўлса кийиб кетаверадиган Зидан терма жамоаси таркибида 10-рақамда порлаган. Унинг “Ювентус”даги 21и ҳам, “Реал”даги 5и ҳам машҳур, бироқ Зайниддин бор муваффақиятларини биз ҳикоя қилаётган бобда нишонлаган.
Зидан Платини бошлаб берган Франция футболидаги уйғонишни инқилоб даражасига олиб чиқди. Аср бошларида бу юрт футболига қарши туриб бера оладиган жамоа ер юзида қолмаганди. Чунки унинг таркибида қўрқинчли Зизу бор эди. Буюк футболчи ватани шарафини шу қадар муносиб ҳимоя қилдики, унинг охирги ўйинидаги хурмача қилиғи ҳам кечириб юборилди. Дарвоқе, ўша куни Зидан қайси рақамда эди?!
Зайниддин яхши футболчидан яхши мураббий чиқишини ҳам исботлади. “Реал” билан уч йил содир этган воқеаси футболчилигига ҳам орзудир. Ҳаммага орзу. Лекин оддий ҳолдек кузатиб туришлари кўпчиликни ажаблантиради. Ахир, у майдондаёқ даҳо эди, ундан ташқарида ҳам шундай қола олди. Круифф ва Беккенбауэр йўлидан кетди. Aжойиб!
Хайрулла ҲамидовМанба: https://t.me/xayrulla_hamidov.Киритилган сана: 23.06.2023 15:02.
Ўқилди: 2155 марта.
Билдирилган фикрлар: 5 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 15 | 33 |
2 | Нефтчи | 15 | 30 |
3 | Динамо | 15 | 29 |
4 | Бунёдкор | 15 | 27 |
5 | ОКМК | 15 | 27 |
6 | Пахтакор | 15 | 26 |
7 | Навбаҳор | 15 | 26 |
8 | Сурхон | 15 | 18 |
9 | Андижон | 15 | 17 |
10 | Қизилқум | 15 | 17 |
11 | Сўғдиёна | 15 | 16 |
12 | Машъал | 15 | 15 |
13 | Хоразм | 15 | 14 |
14 | Бухоро | 15 | 13 |
15 | Қўқон-1912 | 15 | 12 |
16 | Шўртан | 15 | 9 |
Ўтган ўйинлар
15-тур | Шўртан | 1-2 | Қизилқум |
15-тур | Сўғдиёна | 2-1 | Қўқон-1912 |
15-тур | Сурхон | 0-0 | Бухоро |
15-тур | Андижон | 0-1 | Бунёдкор |
15-тур | Машъал | 0-1 | ОКМК |
15-тур | Пахтакор | 2-0 | Навбаҳор |
15-тур | Динамо | 2-2 | Насаф |
15-тур | Нефтчи | 2-0 | Хоразм |