-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:00 Замин - Қизилқум Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Сирдарё ФА - Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Андижон ФА - Қўқон-1912 Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 18:00 Хоразм - Жайхун Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
«Машъал»: Ортда қолган давр, йиллар ва йўллар, эришилган ютуқлар ва клубда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » ПФЛ клублари » Машъал
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Футбол - миллионлар ўйини. Ўзбек футболидан хабардор бўлган ҳар ким "Машъал" профессионал футбол клуби ва академияси ҳақида эшитгани ҳам бор гап. Ортда қолган йиллар, ўтган давр мобайнида жамоа ўзбек ва жаҳон футболига қатор иқтидорларни етиштириб берди ва бу жараён айни дамда ҳам давом этмоқда.
Жумладан, клуб академияси тарбияланувчиси ҳисобланадиган Элдор Шомуродов дунё футболининг энг етакчи чемпионатларидан ҳисобланадиган Италия "А" сериясида, таниқли "Рома" клубида ўйнаётгани кишини алоҳида фахр туйғусига чорлайди.
"Машъал" ўзи иштирок этадиган мусобақаларда ҳар доим ва ҳамиша юқори мақсадлар асосида ўйнаб келади. Ана шундай юқори мақсадлар натижасида жамоа ўзбек футболида, қатор ютуқларга эришди.
Клубнинг уй ўйингоҳи ҳисобланадиган "Баҳром Вафоев" номидаги футбол-арена жамоа иштирокидаги ҳар бир ўйинда мухлислар оқими билан тўлиб тошади.
"Машъал" ўзбек футболидаги ёрқин аланга" ибораси бежизга айтилмаган. Бугунги кунга келиб, миллий чемпионатлпримизда иштирок этаётган ҳар бир футбол клубида "Машъал" академияси тарбияланувчилари топилади.
Ортда қолган давр мобайнида “Ўзбекнефтгаз" АЖ клуб бош хомийси сифатида беминнат хизмат кўрсатиб келди.
“Машъал" ПФК жамоаси 25 йил давом этган самарали хамкорлик учун "Ўзбекнефтгаз" АЖга ўзинининг самимий миннатдорчилигини изҳор қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.04.2023-йил кунидаги ПҚ-115-сон "Оммавий профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида жойларда, худудларда қатор ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, Муборак шаҳрининг "Машъал" профессионал футбол клубига эндиликда "ЎзМиллийБанк" АЖ бош хомий сифатида бириктирилди.
Клубнинг янги бош ҳомийси саъй-ҳаракатлари билан жамоанинг уй ўйингоҳи ҳисобланадиган "Баҳром Вафоев" стадионида тезлик билан 2000 люкс қувватга эга бўлган прожекторлар ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.
Айни дамда хорижий давлатдан "Баҳром Вафоев" стадионига етказиб келинган прожекторлар тез кунлар ичида ўйингоҳга ўрнатилиши таъминланади. 2000 люкс қувватга эга бўлган мазкур прожекторлар келгусида футбол мухлисларининг стадионда қулай шароитларда катта футбол учрашувларини томоша қилишларига замин ҳозирлайди.
Бунёд Андаев, "Машъал" матбуот хизматиМанба: fcmashal.uz.Киритилган сана: 10.07.2023 14:59.
Ўқилди: 1208 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |