-
-
Ла-лига 26.05.2024 00:00 Реал Мадрид 0 - 0 Бетис Ла-лига 26.05.2024 17:00 Хетафе 1 - 2 Мальорка Суперлига 26.05.2024 19:00 Нефтчи 1 - 0 ОКМК Ла-лига 26.05.2024 19:15 Сельта 2 - 2 Валенсия Ла-лига 26.05.2024 19:15 Лас-Пальмас 1 - 1 Алавес Суперлига 26.05.2024 19:30 Сўғдиёна 4 - 0 Бунёдкор «A» Серия 26.05.2024 21:00 Аталанта 3 - 0 Торино «A» Серия 26.05.2024 21:00 Наполи 0 - 0 Лечче «A» Серия 26.05.2024 23:45 Эмполи 2 - 1 Рома «A» Серия 26.05.2024 23:45 Лацио 1 - 1 Сассуоло «A» Серия 26.05.2024 23:45 Верона 2 - 2 Интер «A» Серия 26.05.2024 23:45 Фрозиноне 0 - 1 Удинезе Ла-лига 27.05.2024 00:00 Севилья 1 - 2 Барселона -
ЎзПФЛ мутахассислари “Бобур арена”да бўлди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Стадионлар
Рукн: Янгиликлар
Андижондаги “Бобур арена” Ўзбекистон профессионал футбол лигаси талаб қилган кўринишга келиши йўлида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари сабаб клуб биринчи даврадаги уй учрашувларини Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида қабул қилди.
12 июль куни Лига мутахассислари “Бобур арена”да бўлди. Айни пайтда стадионда таъмирлаш ишлари якуний босқичга кирган. Майдоннинг суғориш ва дренаж тизими тўлиқ янгиланган бўлиб, майдонда ўсиб турган янги майса яхши ҳолатда.
Эндиликда медиа трибунани кенгайтириш, ВИП трибуна ва захира ўриндиқларини кенгайтириш, уларни замонавий кўринишга келтириш, матбуот анжумани хонасини жиҳозлаш, ўйин давомида жамоалар чигалёзди машғулотларини ўтказиши учун махсус жойларни ҳозирлаш, камералар ўрнатиладиган жойларни тайёрлаш ишлари давом этмоқда.
Якунига етказиш муҳим бўлиб турган яна бир масала — прожектор лампаларини Андижонга олиб келиш ва стадионга ўрнатиш ишлари бўлиб турибди. Келишувга кўра, прожектор мавсум аввалидаёқ тайёр бўлиши керак эди. Бироқ бу борада шартнома тузиш ишлари бироз чўзилди. Бугунга келиб барча шартномалар имзоланган бўлиб, эндиликда тегишли техниканинг хориждан кириб келиши ишлари давом этмоқда.
Лига «Андижон» иккинчи даврадан бошлаб “Бобур арена”га қайтиши йўлида клуб ҳамда унда иш олиб бораётган корхоналар билан доимий алоқада бўлиб турибди. Шундан келиб чиқиб, мутахассислар бир ҳафтадан сўнг Андижонга қайта келади ҳамда прожекторларни назоратдан ўтказади. Унинг ўша кундаги ҳолатидан келиб чиқиб, Суперлига 14-туридан ўрин олган «Насаф»га қарши беллашувнинг қайси стадионда ўтказилиши масаласига ойдинлик киритилади.Манба: pfl.uz.Киритилган сана: 14.07.2023 11:27.
Ўқилди: 1130 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Навбаҳор | 8 | 16 |
2 | Насаф | 8 | 16 |
3 | Андижон | 9 | 14 |
4 | ОКМК | 9 | 14 |
5 | Сўғдиёна | 9 | 14 |
6 | Нефтчи | 8 | 14 |
7 | Пахтакор | 8 | 12 |
8 | Қизилқум | 9 | 10 |
9 | Олимпик | 7 | 8 |
10 | Сурхон | 8 | 8 |
11 | Локомотив | 8 | 8 |
12 | Динамо | 8 | 7 |
13 | Бунёдкор | 9 | 6 |
14 | Металлург | 8 | 5 |
Ўтган ўйинлар
9-тур | Металлург | 1-1 | Навбаҳор |
9-тур | Олимпик | 0-0 | Андижон |
9-тур | Насаф | 1-1 | Динамо |
9-тур | Пахтакор | 1-1 | Қизилқум |
9-тур | Нефтчи | 1-0 | ОКМК |
9-тур | Сўғдиёна | 4-0 | Бунёдкор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |