-
-
Ла-лига 06.05.2024 00:00 Райо Вальекано 0 - 1 Альмерия Ла-лига 06.05.2024 00:00 Севилья 3 - 0 Гранада Суперлига 06.05.2024 18:00 Қизилқум 1 - 1 Нефтчи «A» Серия 06.05.2024 21:00 Салернитана 1 - 2 Аталанта «A» Серия 06.05.2024 23:45 Удинезе 1 - 1 Наполи АПЛ 07.05.2024 00:00 Кристал Пэлас 4 - 0 Ман. Юнайтед Лига—1 07.05.2024 00:00 Лилль 3 - 4 Лион ЕЧЛ 08.05.2024 00:00 ПСЖ - Боруссия Д ЕЧЛ 09.05.2024 00:00 Реал Мадрид - Бавария -
Ўзбекистон U23 легионерлари Осиё Ўйинларида қанташа оладими?
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. » Ўзбекистон U-22
Рукн: Янгиликлар
2023 йилнинг 19 сентябрь - 7 октябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларининг футбол мусобақасида Тимур Капазде бошчилигидаги Ўзбекистон U23 терма жамоаси иштирок этади. Ушбу турнир ФИФА кунларидан ташқарида ўтказилиши муносабати билан, легионер футболчиларимиз U23 жамоамизга ёрдам бера оладими деган савол туғилади.
Ушбу мусобақага кела олмаслиги ҳозирдан аниқ бўлган ўйинчи бу - «Ланс» марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов. Француз клуби таркибга янги келиб қўшилган ва адаптация жараёнини ўтказаётган легионеримизни қўйиб юбормаслиги мантиқан тўғри қарор.
Яқиндагина Москванинг ЦСКА клуби таркибига бориб қўшилган Аббос Файзуллаевни ҳам янги жамоаси қўйиб юбормаслиги деярли аниқ.
Қозоннинг «Рубин» клуби ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев жамоасининг ушбу мавсумдаги деярли барча ўйинларини асосий таркибда бошлади. «Рубин» Умаралини қўйиб юбормаслиги аниқ.
Нижний Новгороднинг «Пари» клуби асосий таркибидан тушиб қолаётган Иброҳимхалил Йўлдошев Осиё ўйинларида қатнашиш истагини билдирган. Барчаси Иброҳимхалил ҳамда «Пари» бош мураббийи Сергей Юран ўртасидаги суҳбатда ҳал бўлади.
Владикавказнинг «Алания» клуби ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев захира ўриндиғида қолиб кетаётганлиги боис, унинг Осиё ўйинларида иштирок этиши эҳтимоли жуда юқори.
Осиё ўйинларида қатнашиши аниқ бўлган ягона легионеримиз бу «Пари»нинг яна бир футболчиси - Руслан Жиянов. Россия клуби футболчимизни Осиё ўйинларига қўйиб юбориш шарти билан ўз сафига қўшиб олган.Манба: @SamvelKarlenich.Киритилган сана: 10.08.2023 17:17.
Ўқилди: 3878 марта.
Билдирилган фикрлар: 2 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Андижон | 6 | 11 |
2 | Сўғдиёна | 6 | 11 |
3 | Нефтчи | 5 | 10 |
4 | Навбаҳор | 5 | 9 |
5 | Насаф | 4 | 8 |
6 | ОКМК | 5 | 8 |
7 | Қизилқум | 6 | 8 |
8 | Локомотив | 6 | 8 |
9 | Сурхон | 6 | 7 |
10 | Пахтакор | 4 | 4 |
11 | Олимпик | 4 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 4 | 2 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Андижон | 0-1 | Сўғдиёна |
6-тур | Навбаҳор | 4-0 | Локомотив |
6-тур | Бунёдкор | 0-2 | Сурхон |
6-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |