-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Ўткир Юсупов: “Мазкур ўйиннинг қиймати биз учун финалга тенг”
Баҳо: 0Бўлим: ОСИЁ » Чемпионлар лигаси » Саралаш плей-оффлари
Рукн: Интервьюлар
Хабарингиз бор, "Навбаҳор" Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) саралаш босқичи доирасида сафарда “Ал-Вакра”га қарши майдонга тушади. “Лочинлар” бўлажак баҳсга Дохада астойдил тайёргарлик кўришмоқда.
“Навбаҳор”нинг Доҳадаги илк машғулоти якунлангач, жамоа сардори, тажрибали дарвозабон Ўткир Юсуповдан бўлажак баҳс борасида қисқа интервью олдик.
— Жамоа сардори сифатида муҳим ўйин олдидан жамоадошларингизнинг кайфияти, жамоанинг ички муҳити ҳақида нима дея оласиз?
— Бўлажак ўйин олдидан биз – футболчиларнинг кайфиятимиз аъло даражада. Ўз майдонимизда “Пахтакор”га учралган мағлубиятдан кейин жамоамизда озгина тушкунлик пайдо бўлган эди.
Ҳудога шукр, айни пайтда барчаси ортда қолди ва ҳаммасини енгиб ўтдик. Жамоанинг ички муҳити ҳам яхши. “Ал-Вакра”га қарши кечадиган ўйинда барча имкониятимизни ишга солиб, Наманган аҳлига қувонч бағишлаш, хурсандчилик улашишга ҳаракат қиламиз.
— Одатда дарвозабонлар учун кўпроқ химоячиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатлари муҳим саналади. Айтингчи, жамоадаги ҳимоя чизиғи вакилларидан бу борада кўнглингиз тўқми?
— Тўғри айтдингиз, ҳимоячилар жамоанинг асосий қўрғони ҳисобланишади. Ҳимоячиларимиз ҳақидаги фикрларим ижобий. “Навбаҳор”да яхши ҳимоячилар жамланишган. Давралар оралиғида сербиялик тажрибали футболчи Филип Иванович таркибимизга қўшилди. У жамоамизнинг ўйинига янада киришиб кетса, менимча, ҳимоямизда умуман муаммолар бўлмаса керак. Умид қиламанки, жамоамиз ўйиндан — ўйинга ўсади ва мухлислар ишончини оқлашга интиламиз.
– “Ал-Вакра” билан бўладиган баҳс битта ўйиндан иборат бўлганлиги учун беллашув қўшимча дақиқалар ва ҳаттоки пенальтилар сериясигача бориши мумкин. Мабодо, ўйин пенальтилар серияасигача борадиган бўлса, бунга тайёрмисиз?
— Биласизми, “Ал-Вакра” устидан ғалаба қозонсак, “Навбаҳор” тарихида янги саҳифа очганлар сифатида биз — футболчилар ҳам тарихга кириш имкониятига эгамиз. Нафақат мен, балки барчамиз бўлажак баҳсга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Мазкур ўйиннинг қиймати биз учун финалга тенг. Шуни инобатга олган ҳолда, таъкидламоқчиманки, биргина мен эмас, бутун жамоа эртанги учрашувда зафар қучиб, ОЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритишга тайёр. Ушбу мақсадимизни амалга ошириш учун охиригача курашамиз.
Сўнгги сўз ўрнида шуни таъкидламоқчиманки, Наманган аҳли футбол билан ҳамнафас яшайди. “Навбаҳор” ғалаба қозонса, кўплаб хонадонларда байрам бўлади, мабодо, Худо кўрсатмасин, акси юз берса, бу мухлисларнинг кайфиятларига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Мақсадимиз ягона, жамоамиз ишқибозларининг хонадонларига чиройли ғалабаларимиз билан қувонч улашиш. Буни рўёбга чиқариш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.
Ҳар ҳолда, юртимиздаги энг яхши мухлисларга эга, футболсеварлар вилояти жамоаси шарафини ҳимоя қилаётганимизни яхши биламиз. Умид қиламизки, мухлислар ҳам одатдагидай бизни қўллаб-қувватлаб, қўшимча куч ва руҳ бағишлашади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.Манба: www.pfcnavbahor.uz.Киритилган сана: 21.08.2023 23:17.
Ўқилди: 2007 марта.
Билдирилган фикрлар: 2 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |