-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Маркес Лопес: “Навбаҳор” – яхши жамоа ҳамда Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали пешқадами”
Баҳо: 0Бўлим: ОСИЁ » Чемпионлар лигаси » Саралаш плей-оффлари
Рукн: Репортажлар
Хабарингиз бор, Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) саралаш баҳси доирасида "Навбаҳор" сафарда “Ал-Вакра” (Қатар)га қарши майдонга тушади. Мазкур баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 20:30 да старт олади.
ОЧЛ мусобақаси регламентига мувофиқ, бўлажак беллашув олдидан ҳар икки жамоанинг бош мураббийлари ва бир нафардан футболчилари иштирокида 21 август куни бугун учрашув бўлиб ўтадиган Ал-Вакра шаҳридаги “Ал-жануб” стадиони анжуманлар залида бўлажак ўйиндан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда “Ал-Вакра” бош мураббийи Маркес Лопес ва ушбу жамоанинг тажрибали ярим ҳимоячиси Аҳмад Фадел бўлажак баҳс борасида ўз фикрларини билдиришди ҳамда журналистларнинг саволларига жавоб беришди.
Биз мезбонларнинг испаниялик устози ва футболчисининг матбуот анжуманидаги “Навбаҳор”га оид фикрларини эътиборингизга ҳавола этяпимиз.
Маркес Лопес: – Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) каби нуфузли мусобақадаги ўйинлар ўзига хос аҳамиятга эга ва чемпионат баҳсларидан анча фарқ қилади. Мақсадимиз — ижобий натижага эришиш ҳамда гуруҳ босқичида иштирок этиш.
“Ал-Вакра” охирги марта ОЧЛда 2002 йили иштирок этган ҳамда ўшандан буён жамоа бундай катта турнирда қатнашмаган. Шу боис, биз энг яхши ўйинимизни кўрсатгани майдонга тушамиз ва ўзимиз истаган натижани қайд этишга ҳаракат қиламиз.
Йигитлардан бўлажак ўйинга катта эътибор билан муносабатда бўлишлари талаб этилади. Бўлажак баҳс Қатар футболи, хусусан, Ал-Вакра шаҳри аҳолиси учун муҳим аҳамиятга эга.
Бўлажак рақибимиз - “Навбаҳор” ҳақида айрим маълумотларга эгаман. Яхши жамоа ҳамда Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали пешқадами. Бироқ йўқотадиган нарсамиз йўқ, шу боис мақсадимизга эришиш учун бундай имкониятдан фойдаланишимиз керак.
Ўзбекистон чемпионати бир ҳафта олдин бошланган Қатар чемпионатидан фарқли ўлароқ, 17-турга етиб келди. Шунинг учун, албатта, “Навбаҳор” жамоаси бизга қараганда жисмоний жиҳатдан бўлажак беллашувга тайёрроқ бўлиши мумкин, аммо бу кўп нарсани англатмайди, чунки бу тайёргарлик бир ўйинда унчалик ҳам ёрдам бермайди.
Аҳмад Фадел: – Бўлажак беллашув осон бўлмаслигини ҳис қилиб турибмиз. Қолаверса, “плей-офф” фақатгина битта баҳсдан иборат бўлгани учун бу мағлубиятга учраган жамоанинг жорий мавсумда ОЧЛдаги охирги учрашуви бўлади.
Бундай савиядаги ўйинлар энг юқори даражадаги концентрацияни талаб қилади. Биз бундай баҳсларда иштирок этиш учун зарур тажрибага эгамиз. “Ал-Вакра” раҳбарияти, ходимлари ва мухлисларини хурсанд этиб, ғалаба қозониш учун барча имкониятларни ишга соламиз.
Бўлажак учрашувнинг аҳамияти шундаки, биз 21 йилдан буён ОЧЛда қатнашмаяпмиз. Сўнгги икки йилда эса буни амалга ошириш учун катта саъй-ҳаракатларни амалга оширдик.
Ўзбекистондан ташриф буюраётган рақибнинг баъзи ўйинларини томоша қилдим. Уларда алоҳида иқтидорга эга ярим ҳимоячилар мавжуд, аммо бизда ҳам бу позицияда ўзига хос футболчилар бор, шу боис, ўйин давомида кескин кураш содир бўлади. Ташқи босимга эътибор бермасдан, мураббий кўрсатмаларини бажарган ҳолда, майдонда максимал куч сарфлашга ҳаракат қиламиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.Манба: www.pfcnavbahor.uz.Киритилган сана: 22.08.2023 10:39.
Ўқилди: 2074 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |