-
-
ЕЧЛ 09.05.2024 00:00 Реал Мадрид 2 - 1 Бавария «A» Серия 10.05.2024 23:45 Фрозиноне - Интер Лига—1 11.05.2024 00:00 Брест - Реймс Ла-лига 11.05.2024 00:00 Алавес - Жирона Лига—1 11.05.2024 00:00 Ницца - Гавр АПЛ 11.05.2024 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити Ла-лига 11.05.2024 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас АПЛ 11.05.2024 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас АПЛ 11.05.2024 19:00 Вест Хэм - Лутон АПЛ 11.05.2024 19:00 Борнмут - Брентфорд АПЛ 11.05.2024 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед АПЛ 11.05.2024 19:00 Ньюкасл - Брайтон АПЛ 11.05.2024 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли Ла-лига 11.05.2024 19:15 Вильярреал - Севилья «A» Серия 11.05.2024 21:00 Наполи - Болонья Ла-лига 11.05.2024 21:30 Гранада - Реал Мадрид АПЛ 11.05.2024 21:30 Ноттингем Форест - Челси «A» Серия 11.05.2024 23:45 Милан - Кальяри Ла-лига 12.05.2024 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна -
Жамшид Искандеров: “Мақсадимиз – “Навбаҳор” ишқибозларини ғалабамиз билан хурсанд этиш”
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Футболчилар » Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
Хабарингиз бор, "Навбаҳор" Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) саралаш босқичи доирасида сафарда “Ал-Вакра”га қарши майдонга тушади.
“Лочинлар” бугун ўтказиладиган баҳсга Дохада астойдил тайёргарлик кўришди.
Бўлажак ўйин арафасида жамоанинг етакчи футболчиси, тажрибали ярим ҳимоячи Жамшид Искандеровдан клуб матбуот хизмати интервью олди.
- Жамшид, бугунги баҳсга тайёргарлик қандай кечди?
- Ассалому алайкум! Бўлажак ўйинга жиддий тарзда тайёргарлик кўриш мақсадида, 19 август куни Дохага етиб келдик ва машғулотлар ўтказдик. Бугунги баҳс олдидан биз – футболчиларнинг кайфиятимиз аъло даражада.
“Ал-Вакра”га қарши кечадиган ўйинда майдонга ғалаба иштиёқида тушиб, “Навбаҳор” мухлисларига қувонч улашишга ҳаракат қиламиз ҳамда буни амалга ошириш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз.
- Бўлажак рақиб – “Ал-Вакра” борасида нима дея оласиз?
- “Ал-Вакра”да маҳоратли футболчилар тўп тепиши, таркиби кучли легионерларга эга эканлигидан хабаримиз бор. Бўлажак рақибнинг ўйин услубини яхши ўргандик ва бугунги баҳсда мураббийларимизнинг кўрсатмаларини майдонда тўлиқ амалга ошириш, зафар қучишга интиламиз.
“Ал-Вакра” устидан ғалаба қозониб, ОЧЛ гуруҳ ўйинлари йўлланмасини қўлга киритсак, “Навбаҳор” тарихидан муносиб жой оламиз. Буни ҳар биримиз тушуниб турибмиз ҳамда зафар қучиш учун майдонда бор кучимизни сарфлаймиз.
Мақсадимиз – “Навбаҳор” ишқибозларини ғалаба билан хурсанд этиш.
Умид қиламизки, Дохага етиб келган мухлислар бугунги ўйинда ҳам жамоамизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, биз – футболчиларга қўшимча куч ва руҳ бағишлашади.
Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати.Киритилган сана: 22.08.2023 12:08.
Ўқилди: 1665 марта.
Билдирилган фикрлар: 6 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Андижон | 6 | 11 |
2 | Насаф | 5 | 11 |
3 | Сўғдиёна | 6 | 11 |
4 | Нефтчи | 5 | 10 |
5 | Навбаҳор | 5 | 9 |
6 | ОКМК | 6 | 8 |
7 | Қизилқум | 6 | 8 |
8 | Локомотив | 6 | 8 |
9 | Пахтакор | 5 | 7 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 4 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 5 | 2 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Андижон | 0-1 | Сўғдиёна |
6-тур | Навбаҳор | 4-0 | Локомотив |
6-тур | Бунёдкор | 0-2 | Сурхон |
6-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
6-тур | Пахтакор | 4-3 | Металлург |
6-тур | ОКМК | 3-4 | Насаф |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |